Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassarar Uzbikiy- Cibiyar fassara ta Ruwwad

Lambar shafi:close

external-link copy
58 : 7

وَٱلۡبَلَدُ ٱلطَّيِّبُ يَخۡرُجُ نَبَاتُهُۥ بِإِذۡنِ رَبِّهِۦۖ وَٱلَّذِي خَبُثَ لَا يَخۡرُجُ إِلَّا نَكِدٗاۚ كَذَٰلِكَ نُصَرِّفُ ٱلۡأٓيَٰتِ لِقَوۡمٖ يَشۡكُرُونَ

Пок юртнинг ўсимлиги Парвардигорининг изни ила униб чиқур. Нопок ерники эса қийинчиликсиз чиқмас. Шукр қиладиган қавм учун оят-аломатларимизни мана шундай баён қилиб берурмиз. info
التفاسير:

external-link copy
59 : 7

لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ فَقَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥٓ إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُمۡ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٖ

Албатта, Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Албатта, мен сизларнинг улуғ кун азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман». info
التفاسير:

external-link copy
60 : 7

قَالَ ٱلۡمَلَأُ مِن قَوۡمِهِۦٓ إِنَّا لَنَرَىٰكَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ

Қавмидаги зодагонлар: «Албатта, биз сенинг очиқ залолатда эканингни кўряпмиз», дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
61 : 7

قَالَ يَٰقَوۡمِ لَيۡسَ بِي ضَلَٰلَةٞ وَلَٰكِنِّي رَسُولٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

У деди: «Эй қавмим, менда залолат йўқ. Аксинча, мен оламлар Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарман. info
التفاسير:

external-link copy
62 : 7

أُبَلِّغُكُمۡ رِسَٰلَٰتِ رَبِّي وَأَنصَحُ لَكُمۡ وَأَعۡلَمُ مِنَ ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ

Сизларга Парвардигоримнинг рисолатларини етказаман, сизларга насиҳат қиламан ва Аллоҳ томонидан сиз билмаган нарсани биламан». info
التفاسير:

external-link copy
63 : 7

أَوَعَجِبۡتُمۡ أَن جَآءَكُمۡ ذِكۡرٞ مِّن رَّبِّكُمۡ عَلَىٰ رَجُلٖ مِّنكُمۡ لِيُنذِرَكُمۡ وَلِتَتَّقُواْ وَلَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ

Сизларни огоҳлантириш ҳамда тақводор бўлишингиз ва раҳматга сазовор бўлишингиз учун сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма ўзингиздан чиққан бир киши орқали келганидан ажабландингизми? info
التفاسير:

external-link copy
64 : 7

فَكَذَّبُوهُ فَأَنجَيۡنَٰهُ وَٱلَّذِينَ مَعَهُۥ فِي ٱلۡفُلۡكِ وَأَغۡرَقۡنَا ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَآۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمًا عَمِينَ

Уни ёлғончига чиқардилар. Кейин Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса ғарқ қилдик. Улар кўр қавм эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
65 : 7

۞ وَإِلَىٰ عَادٍ أَخَاهُمۡ هُودٗاۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥٓۚ أَفَلَا تَتَّقُونَ

Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» info
التفاسير:

external-link copy
66 : 7

قَالَ ٱلۡمَلَأُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَوۡمِهِۦٓ إِنَّا لَنَرَىٰكَ فِي سَفَاهَةٖ وَإِنَّا لَنَظُنُّكَ مِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ

Қавмидаги куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сенинг эси паст эканингни кўриб турибмиз ва, албатта, биз сени ёлғончилардан, деб ўйлаймиз», дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
67 : 7

قَالَ يَٰقَوۡمِ لَيۡسَ بِي سَفَاهَةٞ وَلَٰكِنِّي رَسُولٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

У деди: «Эй қавмим, мен эси паст эмасман, аксинча, мен оламлар Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарман. info
التفاسير: