Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassara da harshan Uzbakiyanci na Taƙaitaccen Tafsirin AlƘur'ani mai girma.

Lambar shafi:close

external-link copy
10 : 64

وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَآ أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ خَٰلِدِينَ فِيهَاۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ

Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбаримизга нозил қилган оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар, ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, унда мангу қолгувчидирлар. Уларнинг оқибати нақадар ёмон оқибат! info
التفاسير:

external-link copy
11 : 64

مَآ أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ وَمَن يُؤۡمِنۢ بِٱللَّهِ يَهۡدِ قَلۡبَهُۥۚ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ

Бирон кимсанинг жонига, молига ёки боласига бирон мусибат етса, у Аллоҳнинг қазойи қадари билан бўлади. Ким Аллоҳга, Унинг қазойи қадарига иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини хотиржам этиб, пешонасига ёзилганига рози бўладиган қилиб қўяди. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 64

وَأَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَۚ فَإِن تَوَلَّيۡتُمۡ فَإِنَّمَا عَلَىٰ رَسُولِنَا ٱلۡبَلَٰغُ ٱلۡمُبِينُ

Аллоҳга итоат қилинглар. Пайғамбарга итоат қилинглар. Агар Пайғамбар олиб келган ҳаққа бўйсунишдан бош тортсангизлар, бу ишнинг гуноҳи, зарари ўзингизга бўлади. Элчимиз зиммасида эса Биз юборган рисолатни аниқ қилиб етказиб қўйиш бор, холос. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 64

ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ

Чин маъбуд Аллоҳдир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Бас, мўминлар ўзларининг ҳамма ишларида Аллоҳгагина таянсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 64

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ مِنۡ أَزۡوَٰجِكُمۡ وَأَوۡلَٰدِكُمۡ عَدُوّٗا لَّكُمۡ فَٱحۡذَرُوهُمۡۚ وَإِن تَعۡفُواْ وَتَصۡفَحُواْ وَتَغۡفِرُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٌ

Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, аёлларингиз ва болаларингиздан сизларга душман бор. Чунки улар сизларни Аллоҳнинг зикридан, Унинг йўлида жиҳод қилишдан тўсадилар, чалғитадилар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар. Агар уларнинг хатоларини афв этсангизлар, айбу нуқсонларини кечирсангизлар, гуноҳларидан ўтсангизлар, бас, албатта Аллоҳ ҳам сизларга раҳм қилиб, гуноҳларингизни кечиради. Зеро, ҳар ким экканини ўради. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 64

إِنَّمَآ أَمۡوَٰلُكُمۡ وَأَوۡلَٰدُكُمۡ فِتۡنَةٞۚ وَٱللَّهُ عِندَهُۥٓ أَجۡرٌ عَظِيمٞ

Мол-давлатларингиз ва бола-чақаларингиз бир синов, холос. Улар сизларни ҳаромдан пул топишга, Аллоҳга итоатсизлик қилишга ундаши ҳам мумкин. Аллоҳнинг ҳузурида эса фарзандлар риоясини қилгандан кўра Аллоҳнинг риоясини қилишни афзал билган киши учун буюк мукофот бор. У жаннатдир. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 64

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُمۡ وَٱسۡمَعُواْ وَأَطِيعُواْ وَأَنفِقُواْ خَيۡرٗا لِّأَنفُسِكُمۡۗ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفۡسِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ

Имконинглар борича Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Аллоҳга ва Унинг Расулига қулоқ солинглар, итоат этинглар ва Аллоҳ ризқ қилиб берган мол-давлатингиздан эзгулик йўлида сарфланглар. Аллоҳ кимни нафсининг тўймаслигидан асраган бўлса, ана ўшалар мурод-мақсадларига етган ва хавфсираган нарсаларидан нажот топган зотлардир. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 64

إِن تُقۡرِضُواْ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنٗا يُضَٰعِفۡهُ لَكُمۡ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡۚ وَٱللَّهُ شَكُورٌ حَلِيمٌ

Агар мол-давлатларингиздан Аллоҳ йўлида сарфлаб, У Зотга қарзи ҳасана берсангизлар, унинг мукофотини сизларга бир неча баробар, ўн баробардан етти юз баробаргача қилиб қайтарур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Аллоҳ Шакурдир, яъни, озгина амал учун ҳам кўп ажру мукофотлар берадиган Зотдир. У Ҳалимдир, яъни, жазони, азобни тезлатиб юбормайдиган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 64

عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ

Аллоҳ ғайбдаги, инсон зотига номаълум бўлган оламдаги нарсаларни ҳам, ҳозирдаги, инсон зотига маълум бўлган оламдаги нарсаларни ҳам Билгувчи Зотдир. Ҳар икки оламдаги бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. У ҳаммадан Ғолиб, Азиз Зотдир. Ҳар бир яратишини, шариатини ва тақдирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир. info
التفاسير:
daga cikin fa'idodin Ayoyin wannan shafi:
• مهمة الرسل التبليغ عن الله، وأما الهداية فهي بيد الله.
Пайғамбарларнинг вазифаси Аллоҳ юборган рисолатни етказиб қўйиш, холос. Ҳидоят эса Аллоҳнинг Қўлидадир. info

• الإيمان بالقدر سبب للطمأنينة والهداية.
Қайдарга иймон келтириш хотиржамлик ва ҳидоят бахш этади. info

• التكليف في حدود المقدور للمكلَّف.
Инсон зиммасига кучи етадиган миқдордагина вазифа юклатилган. info

• مضاعفة الثواب للمنفق في سبيل الله.
Аллоҳ йўлида эҳсон қилган одамнинг ажру мукофоти бир неча баробар қилиб берилади. info