Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassara da harshan Uzbakiyanci na Taƙaitaccen Tafsirin AlƘur'ani mai girma.

external-link copy
11 : 40

قَالُواْ رَبَّنَآ أَمَتَّنَا ٱثۡنَتَيۡنِ وَأَحۡيَيۡتَنَا ٱثۡنَتَيۡنِ فَٱعۡتَرَفۡنَا بِذُنُوبِنَا فَهَلۡ إِلَىٰ خُرُوجٖ مِّن سَبِيلٖ

Кофирлар эътироф ҳам, тавба ҳам фойда бермайдиган кунда гуноҳларига иқрор бўлиб шундай дейдилар: "Парвардигоро, бизни икки марта ўлдирдинг, яъни, йўқ эдик, бор қилдинг, кейин яна ўлдирдинг. Икки марта тирилтирдинг. Дастлаб йўқдан бор қилдинг кейин яна қайта тирилтирдинг. Қилиб ўтган гуноҳларимизга иқрормиз. Энди шу дўзахдан чиқишнинг бирон йўли борми? Токи, ҳаётга қайтиб, яхши амаллар қилсак-да, кейин Сен биздан рози бўлсанг". info
التفاسير:
daga cikin fa'idodin Ayoyin wannan shafi:
• مَحَلُّ قبول التوبة الحياة الدنيا.
Тавба фақат шу дунёдагина қабул қилинади. info

• نفع الموعظة خاص بالمنيبين إلى ربهم.
Насиҳат Парвардигорларига илтижо қиладиган бандаларгагина кор қилади. info

• استقامة المؤمن لا تؤثر فيها مواقف الكفار الرافضة لدينه.
Динини тарк этган кофирларнинг мавқифлари мўминнинг барқарорлигига таъсир кўрсата олмайди. info

• خضوع الجبابرة والظلمة من الملوك لله يوم القيامة.
Қиёмат куни ҳар қандай золим, зўравон подшоҳлар Аллоҳга бўйсуниб қоладилар. info