(Ушбу ояти каримада Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга тасалли ва ҳавои нафсларини худо қилиб олган кофирларни ерга уриш бор.)
(Ҳа, агар Аллоҳ хоҳласа, сояни жилмас қилиб, бир хилда, яъни узаймай ҳам, қисқармай ҳам турадиган қилиб қўяр эди. Мисол учун ерни айланмайдиган қилиб қўйса, соя жилмай тураверар эди, биз эътибор бермайдиган соянинг ёйилиши ҳодисаси ортида Аллоҳнинг улкан қудрати турибди.)
(Аллоҳ осмондан пок сув туширади. Аллоҳ осмондан пок сўз (Қуръон) туширади. Аллоҳ осмондан туширган пок суви ила ўлик диёрларни тирилтиради, чанқоқ ҳайвон ва одамларни суғоради. Аллоҳ осмондан туширган пок сўзи билан маънавий ўлик халқларни тирилтиради, руҳий чанқоқларни, ташналарни руҳий-маънавий таълимотлар ила суғоради. Қуръонни уларга турли услублар ила тақдим қилдик. Лекин улар бундан ўзларига эслатма олмадилар.)
(Барча уммонлар ва денгизлар шўр, дарёлар чучук. Дарёлар оқиб бориб сувини денгизларга, уммонларга қуяди. Аммо бу билан денгиз суви чучук бўлиб қолмайди, дарё суви шўр бўлиб қолмайди. Зотан, дарёларнинг суви ҳам денгиз ва уммонлардан буғланиб кўтарилган сувдан иборат.)