Qurani Kərimin mənaca tərcüməsi - Qurani Kərimin müxtəsər tərfsiri - kitabının Özbək dilinə tərcüməsi.

Səhifənin rəqəmi:close

external-link copy
17 : 79

ٱذۡهَبۡ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ

Унга деди: "Фиръавннинг олдига бор. Чунки у зулму кибр борасида ҳаддидан ошди". info
التفاسير:

external-link copy
18 : 79

فَقُلۡ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ

Унга: "Эй Фиръавн, куфр ва маъсиятдан покланишни истайсанми", деб айт. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 79

وَأَهۡدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخۡشَىٰ

Сени яратган ва ризқлантирган Парвардигоринг сари бошласам, бас сен Ундан қўрқсанг, Уни рози қиладиган амалларни қилсанг ва ғазаблантирадиган ишлардан тийилсанг. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 79

فَأَرَىٰهُ ٱلۡأٓيَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰ

Кейин Мусо алайҳиссалом унга ўзининг Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар эканига далолат қиладиган улкан мўъжиза кўрсатди. Бу қўл ва асо мўъжизаларидир. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 79

فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ

Фиръавн эса боягидек бу аломатни ёлғонга чиқариб тураверди ва Мусо алайҳиссалом етказган буйруқларга осийлик қилди. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 79

ثُمَّ أَدۡبَرَ يَسۡعَىٰ

Кейин Мусо алайҳиссалом олиб келган хабарга иймон келтиришдан юз ўгириб, Аллоҳга исён қилди ва ҳаққа қарши курашди. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 79

فَحَشَرَ فَنَادَىٰ

Қавмини ва тобеларини йиғиб, Мусо алайҳиссаломдан ғолиб бўлишга уринди ва деди: info
التفاسير:

external-link copy
24 : 79

فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلۡأَعۡلَىٰ

"Мен сизларнинг энг буюк Парвардигорингиздирман, мендан бошқага итоат қилманглар", деди. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 79

فَأَخَذَهُ ٱللَّهُ نَكَالَ ٱلۡأٓخِرَةِ وَٱلۡأُولَىٰٓ

Аллоҳ таоло уни жазолаб, бу дунёда денгизга ғарқ этди, охиратда эса шиддатли азобга гирифтор қилди. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 79

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبۡرَةٗ لِّمَن يَخۡشَىٰٓ

Фиръавнни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жазолашимизда Аллоҳдан қўрқувчи кишилар учун ибрат бордир. Насиҳат тақводорларгагина кор қилур. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 79

ءَأَنتُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُۚ بَنَىٰهَا

Эй қайта тирилишни ёлғонга чиқарувчи каззоблар, Аллоҳ учун сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! Осмонки, уни Аллоҳ бино қилди. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 79

رَفَعَ سَمۡكَهَا فَسَوَّىٰهَا

Осмоннинг юқори кўринишини баланд ва мукаммал қилди. Унда на бир туйнук, на бир ковак ва на бир нуқсон бордир. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 79

وَأَغۡطَشَ لَيۡلَهَا وَأَخۡرَجَ ضُحَىٰهَا

Қуёш ботганидан кейин тунини қоронғу қилган бўлса, қуёш чиқиши билан уни яна ёруғ айлади. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 79

وَٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ دَحَىٰهَآ

Осмонни яратгандан кейин ерни ёйиб, текислади ва унинг ичига фойдали нарсаларни жойлади. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 79

أَخۡرَجَ مِنۡهَا مَآءَهَا وَمَرۡعَىٰهَا

Ундан оқувчи булоқлар кўринишида сувларни чиқарди ва ҳайвонлар ўтлаб юрадиган ўсимликларни ўстирди. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 79

وَٱلۡجِبَالَ أَرۡسَىٰهَا

Ер қимирлаб кетмаслиги учун унинг устига тоғларни ўрнаштирди. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 79

مَتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ

Эй одамлар, буларнинг ҳаммаси сизлар ва чорва ҳайвонларингиз манфаати учундир. Буларнинг барчасини яратган Аллоҳ уларни янгитдан - яна қайта яратишга ожизлик қилмайди. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 79

فَإِذَا جَآءَتِ ٱلطَّآمَّةُ ٱلۡكُبۡرَىٰ

Сур иккинчи марта чалинганида ўзининг даҳшати билан ҳамма нарсани қамраб олади ва Қиёмат қоим бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 79

يَوۡمَ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا سَعَىٰ

Ўша кунда инсон олдин қилиб ўтган яхши-ёмон амалларини эслайди. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 79

وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ

Жаҳаннам кўриш имкони бор кишиларга очиқ кўрсатилади. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 79

فَأَمَّا مَن طَغَىٰ

Ўшанда кимки залолатга муккасидан кетган бўлса, info
التفاسير:

external-link copy
38 : 79

وَءَاثَرَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا

Дунёнинг фоний ҳаётини охиратнинг боқий ҳаётидан устун қўйган бўлса, info
التفاسير:

external-link copy
39 : 79

فَإِنَّ ٱلۡجَحِيمَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ

Бас, унинг борадиган маскани жаҳаннамдан бошқа нарса бўлмас. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 79

وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ

Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 79

فَإِنَّ ٱلۡجَنَّةَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ

Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 79

يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرۡسَىٰهَا

Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган каззоблар сиздан: "Қиёмат қачон бўлади?", деб сўрайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 79

فِيمَ أَنتَ مِن ذِكۡرَىٰهَآ

Сизда маълумот бўлса экан, уларга айтиб берсангиз. Бу сизнинг вазифангиз эмас. Сизнинг вазифангиз охират учун тайёргарлик кўришдир. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 79

إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَىٰهَآ

Қиёмат илми ёлғиз Парвардигорингизга бориб тақалади. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 79

إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخۡشَىٰهَا

Сиз Қиёматдан қўрқадиган одамларни огоҳлантирувчисиз, холос. Зеро, огоҳлантириш фақат ўшаларгагина кор қилур. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 79

كَأَنَّهُمۡ يَوۡمَ يَرَوۡنَهَا لَمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا عَشِيَّةً أَوۡ ضُحَىٰهَا

Улар Қиёматни очиқ-ойдин кўрган кунларида худди ҳаёти дунёда яшамагандек, магар Пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек бўлиб қолурлар! info
التفاسير:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• وجوب الرفق عند خطاب المدعوّ.
Даъват қилинаётган одамларга хитоб қилишда мулойимликнинг зарурлиги. info

• الخوف من الله وكفّ النفس عن الهوى من أسباب دخول الجنة.
Аллоҳдан қўрқиш ва нафсини ҳою ҳаваслардан тия билиш жаннатга кириш сабабларидандир. info

• علم الساعة من الغيب الذي لا يعلمه إلا الله.
Қиёматнинг қачонлиги Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган ғайб илмидандир. info

• بيان الله لتفاصيل خلق السماء والأرض.
Оятларда Аллоҳ осмон ва ернинг яратилиш тафсилотларини баён қилди. info