Qurani Kərimin mənaca tərcüməsi - Qurani Kərimin müxtəsər tərfsiri - kitabının Özbək dilinə tərcüməsi.

Воқеъа

Surənin məqsədlərindən:
بيان أحوال العباد يوم المعاد.
Бандаларнинг қиёмат кунидаги аҳволини баён қилиш. info

external-link copy
1 : 56

إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ

Қиёмат қоим бўлганда. Унинг қоим бўлишида шак-шубҳа йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 56

لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ

Бу дунёда унинг рўй беришини ёлғон деяверишади. Аммо у кунда ёлғон дейдиган бирон одам қолмайди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 56

خَافِضَةٞ رَّافِعَةٌ

Кофир, фожирларни дўзахга киритиб пастлатади. Тақводор мўминларни жаннатга киритиб баланд кўтаради. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 56

إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجّٗا

Замин жуда қаттиқ силкинганда. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 56

وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسّٗا

Тоғлар титилиб кетганда. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 56

فَكَانَتۡ هَبَآءٗ مُّنۢبَثّٗا

Титилиб-титилиб, чанг-тўзонга айланиб кетганда. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 56

وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجٗا ثَلَٰثَةٗ

Сиз уч тоифага бўлинган кунда. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 56

فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ

Ўнг тараф эгалари номаи аъмолларини ўнг қўллари билан оладилар. Уларнинг мартаба-мақомлари нақадар юксак! info
التفاسير:

external-link copy
9 : 56

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ

Чап тараф эгалари номаи аъмолларини чап қўллари билан оладилар. Уларнинг жойлари нақадар ёмон ва паст! info
التفاسير:

external-link copy
10 : 56

وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ

Шу дунёда эзгу ишлари билан пешқадам бўлган зотлар охиратда ҳам жаннатга киришларида пешқадам бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 56

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ

Ана ўшалар Аллоҳга яқин бўлган бандалардир. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 56

فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ

Ноз-неъмат жаннатларида турли хил неъматлардан баҳраманд бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 56

ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ

Мана шу умматдан ҳам, олдинги умматлардан ҳам бир жамоа. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 56

وَقَلِيلٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ

Охир замондаги одамлар орасида муқарраб собиқинлар жуда ҳам оздир. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 56

عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ

Олтиндан тўқилган сўриларда ўтирадилар. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 56

مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ

Мана шу сўриларда бир-бирларига қараб ястаниб ўтирадилар. Биронтасига бошқасининг орти бўлиб қолмайди. info
التفاسير:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• دوام تذكر نعم الله وآياته سبحانه موجب لتعظيم الله وحسن طاعته.
Аллоҳнинг неъматларини ва оятларини ҳар доим мунтазам эслаб туриш У Зотни улуғлаш ва У Зотга мукаммал тарзда тоат-ибодат қилишга олиб боради. info

• انقطاع تكذيب الكفار بمعاينة مشاهد القيامة.
Кофирлар Қиёмат даҳшатларини кўрганларидан кейин уни ёлғон дейишдан тўхтайдилар. info

• تفاوت درجات أهل الجنة بتفاوت أعمالهم.
Жаннат аҳли ҳам амалларига қараб даражаларга бўлинадилар. info

external-link copy
17 : 56

يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ

Атрофларида ёш болалар ҳар доим хизматга шай бўлиб турадилар. Улар ҳеч қачон қаримайдилар, ўлмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 56

بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ

Жаннатдаги ҳеч қачон тугаб қолмайдиган оқар булоқдан олинган майли косалар, кўзалар ва косаларни айлантириб турадилар. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 56

لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ

Улар шу дунёнинг майига ўхшамайди. Уни ичган кишининг боши оғримайди. Ақли ҳам кетмайди, жойида тураверади. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 56

وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ

Болалар жаннатийлар учун истаган меваларини ҳам тинимсиз айлантириб турадилар. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 56

وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ

Иштаҳалари тусаган қуш гўштини ҳам айлантириб турадилар. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 56

وَحُورٌ عِينٞ

Улар учун жаннатда оҳу кўзли ҳурлар ҳам бор. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 56

كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ

Худди садаф ичидаги яширин дурдек. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 56

جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Бу нарсаларга дунёда қилиб ўтган солиҳ амалларининг мукофоти сифатида ноил бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 56

لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا تَأۡثِيمًا

Жаннатда ёмон сўзни ҳам, гуноҳ бўладиган гапни ҳам эшитмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 56

إِلَّا قِيلٗا سَلَٰمٗا سَلَٰمٗا

Фаришталарнинг уларга салом беришларини ва бир-бирларига салом беришларинигина эшитарлар. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 56

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ

Ўнг тараф эгалари номаи аъмолларини ўнг қўллари билан оладилар. Уларнинг Аллоҳ наздидаги мартаба-мақомлари нақадар юксак! info
التفاسير:

external-link copy
28 : 56

فِي سِدۡرٖ مَّخۡضُودٖ

Ҳеч бир озори йўқ тикансиз бутазорларда. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 56

وَطَلۡحٖ مَّنضُودٖ

Қатор тизилган бананзорларда. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 56

وَظِلّٖ مَّمۡدُودٖ

Ёйилган, ҳар доим тураверадиган сояда. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 56

وَمَآءٖ مَّسۡكُوبٖ

Ҳеч қачон тўхтаб қолмайдиган оқар сувларда. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 56

وَفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ

Ҳеч қачон камайиб қолмайдиган мўл-кўл меваларда. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 56

لَّا مَقۡطُوعَةٖ وَلَا مَمۡنُوعَةٖ

Улар ҳеч қачон тугаб қолмайдилар. Уларнинг бирон мавсими йўқки, ўшанда бор бўлиб, қолган пайтда йўқ бўлсалар. Истаган пайтларида у мевалардан тановул қиладилар. Уларни олишдан ҳеч ким қайтармайди. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 56

وَفُرُشٖ مَّرۡفُوعَةٍ

Сўрилар устига баланд қилиб тўшалган кўрпачаларда. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 56

إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ

Дарҳақиқат, Биз мазкур ҳурларни одатдагидек туғилиш, ўсиб-улғайиш орқали эмас, дафъатан, жаннат аҳлига хос қилиб яратдик. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 56

فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا

Уларни олдин ҳеч ким тарафидан тегилмаган бокиралар қилдик. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 56

عُرُبًا أَتۡرَابٗا

Ёшда ҳам, ҳусну латофатда ҳам бир-бири билан баробар, ўз жуфтлари учун севимли ҳурлар. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 56

لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ

Бу ҳурларни номаи аъмолини ўнг қўли билан олиб, бахт-саодатга ноил бўлган ўнг тараф эгалари учун яратганмиз. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 56

ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ

Улар олдинги пайғамбарларнинг умматларидан ҳам бир жамоа. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 56

وَثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ

Охирги уммат бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматидан ҳам бир жамоа. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 56

وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ

Чап тараф эгалари номаи аъмолларини чап қўллари билан оладилар. Уларнинг жойлари нақадар ёмон ва паст! info
التفاسير:

external-link copy
42 : 56

فِي سَمُومٖ وَحَمِيمٖ

Жуда иссиқ эсадиган самум ва ўта қайноқ сув ичрадирлар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 56

وَظِلّٖ مِّن يَحۡمُومٖ

Қоп-қора тутундан иборат соя остидалар. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 56

لَّا بَارِدٖ وَلَا كَرِيمٍ

Эсиши ёқимли ҳам эмас, кўриниши чиройли ҳам эмас. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 56

إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ

Улар шу азобга йўлиқишларидан олдин дунёда маишатпараст эдилар. Шаҳватларидан, орзу-ҳавасларидан бошқа ғамлари йўқ эди. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 56

وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ

Аллоҳга куфр келтириш, бутларга ибодат қилиш каби гуноҳларни саркашлик билан давом қилаверардилар. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 56

وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ

Улар қайта тирилишни инкор этиб, масхара, мазахлар қилиб: "Ўлиб, тупроқ ва чириган суякка айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми?", дер эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 56

أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ

Биздан олдин ўлиб кетган ота-боболаримиз ҳам қайта тириладиларми? info
التفاسير:

external-link copy
49 : 56

قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ

Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни инкор этаётганларга айтинг: "Олдинги одамлар ҳам, кейинги одамлар ҳам info
التفاسير:

external-link copy
50 : 56

لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ

Шак-шубҳасиз, Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун тўпланажаклар. info
التفاسير:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• العمل الصالح سبب لنيل النعيم في الآخرة.
Охиратдаги неъматларга солиҳ амал билан эришилади. info

• الترف والتنعم من أسباب الوقوع في المعاصي.
Маишатпарастлик, дунё неъматларига муккадан кетиш одамни гуноҳлар лойига ботириб қўяди. info

• خطر الإصرار على الذنب.
Гуноҳни тез тўхтатмасдан саркашлик билан давом эттиравериш ўта хатарли. info

external-link copy
51 : 56

ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ

Кейин сизлар, эй қайта тирилишни ёлғон дейдиган, тўғри йўлдан озган гумроҳлар, Қиёмат куни албатта заққум дарахтидан егувчисизлар. У жуда аччиқ ва сассиқ бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 56

لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٖ مِّن زَقُّومٖ

Кейин сизлар, эй қайта тирилишни ёлғон дейдиган, тўғри йўлдан озган гумроҳлар, Қиёмат куни албатта заққум дарахтидан егувчисизлар. У жуда аччиқ ва сассиқ бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
53 : 56

فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ

Мана шу аччиқ дарахтдан оч қоринларингизни тўлдирасизлар. info
التفاسير:

external-link copy
54 : 56

فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ

Унинг устидан ўта қайноқ сув ичгувчисизлар. info
التفاسير:

external-link copy
55 : 56

فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ

Касалга учраган ташна туя тўймасдан ичавергани каби сизлар ҳам ичаверасизлар, ичаверасизлар. info
التفاسير:

external-link copy
56 : 56

هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ

Мана шу аччиқ таом ва қайноқ сув уларнинг Қиёмат кунидаги зиёфатларидир. info
التفاسير:

external-link copy
57 : 56

نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ

Эй ҳақни ноҳаққа чиқарадиганлар, сизларни Биз йўқдан бор қилганмиз. Шундай бўлгач, ўлганингиздан кейин сизларни қайта тирилтиришимизга ҳам ишонаверсангиз бўлмайдими? info
التفاسير:

external-link copy
58 : 56

أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ

Эй инсонлар, сизлар аёлларингизнинг бачадонларига тўкадиган маний ҳақида ўйлаб кўрдингларми? info
التفاسير:

external-link copy
59 : 56

ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ

Шу манийни сизлар яратасизларми ёки уни яратган Бизми? info
التفاسير:

external-link copy
60 : 56

نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ

Орангизда содир бўлиб турадиган ўлимни Биз тақдир қилиб қўйганмиз. Ҳар бирингизнинг ўз ажали бор. Уни олдга ҳам, ортга ҳам сура олмайди. Биз ожизлар эмасмиз. info
التفاسير:

external-link copy
61 : 56

عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ

Ҳозирги хилқатингизни ўзингиз биладиган бошқа бир шаклга алмаштириб қўйишга ҳам, сизлар билмайдиган бошқа бир шаклга келтиришга ҳам қодирмиз. info
التفاسير:

external-link copy
62 : 56

وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ

Сизларни дастлаб қандай яратганимизни билдинглар-ку. Шундан ибрат олиб, биринчи марта яратган Зот ўлганингиздан кейин қайта тирилтиришга ҳам қодир эканини билиб олмайсизларми? info
التفاسير:

external-link copy
63 : 56

أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ

Ерга сиз қадаётган дон, уруғ ҳақида ўйлаб кўрдингизми? info
التفاسير:

external-link copy
64 : 56

ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ

Ўша донни ундириб-ўстираётган сизларми ёки Бизми? info
التفاسير:

external-link copy
65 : 56

لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمٗا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ

Агар истасак, ўша экинни пишиб етилаёзган бир пайтда қуруқ чўпга айлантириб қўйган бўлар эдик. Сизлар эса бу ҳолатдан ҳайрон бўлиб қолар эдинглар. info
التفاسير:

external-link copy
66 : 56

إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ

"Сарф-харажатларимизга куйиб қолдик, зарар кўрдик", деб қолар эдинглар. info
التفاسير:

external-link copy
67 : 56

بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ

"Яна ҳам тўғрироғи биз ризқдан маҳрум бўлганлармиз", деб қолар эдинглар. info
التفاسير:

external-link copy
68 : 56

أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ

Чанқаган пайтингизда ўзингиз ичадиган сув ҳақида ўйлаб кўрдингларми? info
التفاسير:

external-link copy
69 : 56

ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ

Уни самодаги булутлардан ёғдирган сизларми ёки Бизми? info
التفاسير:

external-link copy
70 : 56

لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجٗا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ

Агар истасак, уни ичиб ҳам бўлмайдиган, ерни суғориб ҳам бўлмайдиган ўта шўр сувга айлантириб қўйган бўлар эдик. Уни ширин, фойдали сув қилиб берган Аллоҳга шукр қилмайсизларми? info
التفاسير:

external-link copy
71 : 56

أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ

Бирон манфаатни кўзлаб ўзингиз ёқадиган олов ҳақида ўйлаб кўрдингларми? info
التفاسير:

external-link copy
72 : 56

ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ

Унинг дарахтини пайдо қилган сизларми ёки Бизми? info
التفاسير:

external-link copy
73 : 56

نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةٗ وَمَتَٰعٗا لِّلۡمُقۡوِينَ

Биз бу ўтни охират оловини эслатиб турадиган бир эслатма ҳамда орангиздаги мусофирлар учун бир манфаат қилиб қўйдик. info
التفاسير:

external-link copy
74 : 56

فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ

Бас, эй Пайғамбар, улуғ Парвардигорингизни Ўзига нолойиқ бўлган нуқсонлардан покланг! info
التفاسير:

external-link copy
75 : 56

۞ فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ

Аллоҳ юлдузларнинг турган ўринларига, ботар жойларига қасам ичди. info
التفاسير:

external-link copy
76 : 56

وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٞ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ

Бундай жойларга қасам ичиш, агар билсангизлар, жуда улуғ қасам. Зеро, уларда сон-саноқсиз белгилар, ибратлар бор. info
التفاسير:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• دلالة الخلق الأول على سهولة البعث ظاهرة.
Илк бора яратиш қайта тирилтиришнинг енгил иш эканига яққол далилдир. info

• إنزال الماء وإنبات الأرض والنار التي ينتفع بها الناس نعم تقتضي من الناس شكرها لله، فالله قادر على سلبها متى شاء.
Ёмғирнинг ёғиши, ўсимликларнинг униб-ўсиши, одамларнинг бирон манфаатни кўзлаб ўт ёқишлари Аллоҳ ато этган неъматлардир. Уларнинг шукрини адо қилмоқ лозим. Зеро, Аллоҳ уларни истаган пайтида қайтариб олиши мумкин. info

• الاعتقاد بأن للكواكب أثرًا في نزول المطر كُفْرٌ، وهو من عادات الجاهلية.
Ёмғирнинг ёғишига юлдузларнинг таъсири бор, деб билиш куфрдир. Бу жоҳилиятдаги одатлардан бири эди. info

external-link copy
77 : 56

إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ

Эй одамлар, сизларга ўқиб берилаётган Қуръон улуғ Қуръондир. Унинг фойдалари сон-саноқсиз. info
التفاسير:

external-link copy
78 : 56

فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ

Одамларнинг кўзидан асралган китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда. info
التفاسير:

external-link copy
79 : 56

لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ

Уни гуноҳлару айблардан пок фаришталаргина ушлайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
80 : 56

تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Бутун махлуқотлар Парвардигори тарафидан Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган. info
التفاسير:

external-link copy
81 : 56

أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ

Эй мушриклар, сизлар мана шу сўзни ёлғон деяпсизларми? Мана шу сўзга ишонмаяпсизларми? info
التفاسير:

external-link copy
82 : 56

وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ

Аллоҳ сизларга шунча ризқ берса, ўшаларни ёлғонга чиқаришингиз У Зотга шукр қилишингиз бўлдими? Масалан, фалон юзлдуз ёмғир ёғдирди, дейсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
83 : 56

فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ

Жон ҳалқумга келганда. info
التفاسير:

external-link copy
84 : 56

وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ

Ҳолбуки, ўзларингиз ўша пайтда олдингиздаги ўлим тўшагида ётган одамга қараб турган бўласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
85 : 56

وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ

Биз эса Ўз илмимиз, қудратимиз ва фаришталаримиз ила ўша маййитга сизлардан ҳам яқинроқмиз. Лекин сизлар у фаришталарни кўрмайсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
86 : 56

فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ

Агар сизлар, қайта тирилмаймиз, амалларимиз учун ҳисоб бермаймиз, жазо ёки мукофот олмаймиз, деб ўйлайдиган бўлсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
87 : 56

تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Агар гапларингиз рост бўлса, ўша жонни яна жасадга қайтаринглар-чи! Бу ишни ҳаргиз қила олмассизлар! info
التفاسير:

external-link copy
88 : 56

فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ

Бас, агар маййит эзгуликлар сари биринчилардан бўлиб қадам ташлаган пешқадамлардан, Аллоҳга яқин бандалардан бўлса, info
التفاسير:

external-link copy
89 : 56

فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ

Бас, у роҳат-фароғатда, ёқимли ризқ қўйнида, жаннатда, истаган нарсаси муҳайё қилинадиган неъматлар ичида бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
90 : 56

وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ

Агар маййит ўнг тараф эгаларидан бўлса, ундан ғам еманг. У тинчлик ва саломатликдадир. info
التفاسير:

external-link copy
91 : 56

فَسَلَٰمٞ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ

Агар маййит ўнг тараф эгаларидан бўлса, ундан ғам еманг. У тинчлик ва саломатликдадир. info
التفاسير:

external-link copy
92 : 56

وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ

Агар маййит Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган рисолатни ёлғон дейдиган, тўғри йўлдан озган гумроҳлардан бўлса, info
التفاسير:

external-link copy
93 : 56

فَنُزُلٞ مِّنۡ حَمِيمٖ

Бас, у ўта қайноқ сув билан меҳмон қилинади. info
التفاسير:

external-link copy
94 : 56

وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ

Ва дўзах оловида ёниш билан. info
التفاسير:

external-link copy
95 : 56

إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ

Эй Пайғамбар, мана шу сизга қисса қилиб берганларимиз заррача шубҳа аралашмаган айни ҳақиқатдир. info
التفاسير:

external-link copy
96 : 56

فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ

Бас, улуғ Парвардигорингиз номини нуқсонлардан поклаб тасбеҳ айтинг. info
التفاسير:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• شدة سكرات الموت وعجز الإنسان عن دفعها.
Ўлим талвасалари ўта шиддатли бўлади. Инсон уларни даф қила олмайди. info

• الأصل أن البشر لا يرون الملائكة إلا إن أراد الله لحكمة.
Аслида инсон зоти фаришталарни кўра олмайди. Фақат Аллоҳ хоҳласагина кўради ва бу иш остида бир ҳикмат бўлади. info

• أسماء الله (الأول، الآخر، الظاهر، الباطن) تقتضي تعظيم الله ومراقبته في الأعمال الظاهرة والباطنة.
Аллоҳнинг Аввал, Охир, Зоҳир ва Ботин исмлари У Зотни улуғлашни тақозо этади ҳамда У Зотнинг зоҳирий ва ботиний ҳамма ишларни кузатиб туришини англатади. info