Qurani Kərimin mənaca tərcüməsi - Qurani Kərimin müxtəsər tərfsiri - kitabının Özbək dilinə tərcüməsi.

Səhifənin rəqəmi:close

external-link copy
211 : 2

سَلۡ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ كَمۡ ءَاتَيۡنَٰهُم مِّنۡ ءَايَةِۭ بَيِّنَةٖۗ وَمَن يُبَدِّلۡ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُ فَإِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Бани Исроилдан бир сўраб кўринг-чи, Аллоҳ таоло уларга пайғамбарларнинг ҳақлигига далолат қилувчи қанчалар очиқ-равшан ҳужжатларни баён қилиб берган экан! Улар эса ёлғонга чиқариш ва юз ўгиришдан бошқани билмадилар. Кофирлик ва саркашлик билан Аллоҳнинг неъматини билиб-таниб туриб ўзгартирган одам билиб қўйсинки, ҳақиқатни ёлғонга чиқарадиган кофирларни Аллоҳ жуда қаттиқ азоблайди. info
التفاسير:

external-link copy
212 : 2

زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَا وَيَسۡخَرُونَ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْۘ وَٱلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ فَوۡقَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۗ وَٱللَّهُ يَرۡزُقُ مَن يَشَآءُ بِغَيۡرِ حِسَابٖ

Аллоҳга куфр келтирганларнинг кўзига бу дунё ҳаёти ва ундаги ўткинчи лаззатлар чиройли кўринади, оҳанрабодек ўзига тортади. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларни масхара қиладилар. Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорларнинг мартабалари эса охиратда улардан баланд бўлади. Зеро, Аллоҳ уларни Адн жаннатларига киритади. Аллоҳ Ўзи истаган бандасига беҳисоб неъматлар ато этади. info
التفاسير:

external-link copy
213 : 2

كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ فِيمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِۚ وَمَا ٱخۡتَلَفَ فِيهِ إِلَّا ٱلَّذِينَ أُوتُوهُ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ بَغۡيَۢا بَيۡنَهُمۡۖ فَهَدَى ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لِمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ مِنَ ٱلۡحَقِّ بِإِذۡنِهِۦۗ وَٱللَّهُ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٍ

Одамлар оталарининг дини асосида бирлашган бир уммат эдилар. Кейин эса шайтонлар уларни йўлдан оздириб, мўмин ва кофирга ажралдилар. Шунинг учун Аллоҳ уларга пайғамбарларни юборди. Улар итоатгўй мўминларга жаннат ҳақидаги муждани, кофирларга эса Аллоҳ тайёрлаб қўйган қаттиқ азоб ҳақидаги шумхабарни етказдилар. Пайғамбарлар одамлар ўртасидаги ихтилофларга ҳакамлик қилишлари учун, улар билан бирга шак-шубҳадан холи китобларни ҳам нозил қилди. Аллоҳ нозил қилган Таврот ҳақида унинг ҳақ эканига Аллоҳ тарафидан ҳужжатлар келганини биладиган яҳудийлар адолатсизларча ихтилофга бордилар. Аллоҳ Ўз изни-иродаси ила мўминларни ҳидоят билан залолатни ажрата олишга муваффақ қилди. Аллоҳ Ўзи истаган одамни ҳеч бир қинғирлиги йўқ тўғри йўлга - иймон йўлига ҳидоят қилади. info
التفاسير:

external-link copy
214 : 2

أَمۡ حَسِبۡتُمۡ أَن تَدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ وَلَمَّا يَأۡتِكُم مَّثَلُ ٱلَّذِينَ خَلَوۡاْ مِن قَبۡلِكُمۖ مَّسَّتۡهُمُ ٱلۡبَأۡسَآءُ وَٱلضَّرَّآءُ وَزُلۡزِلُواْ حَتَّىٰ يَقُولَ ٱلرَّسُولُ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ مَتَىٰ نَصۡرُ ٱللَّهِۗ أَلَآ إِنَّ نَصۡرَ ٱللَّهِ قَرِيبٞ

Эй мўминлар, олдинги ўтган умматга келган синов-мусибатлар бизга келмай ҳам жаннатга кираверамиз, деб ўйлайсизларми? Уларга камбағаллик, касаллик, хавф-хатар шу қадар танг аҳволга олиб кетгандики, ҳаммалари титраб-қақшаб, Аллоҳнинг ёрдами тезроқ келишини истаб, мўминлар ҳам, Пайғамбарнинг ўзи ҳам: "Аллоҳнинг ёрдами қачон келар экан?", деб қолишган. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг ёрдами Унга иймон келтирганлар ва таваккал қилганларга жуда яқиндир. info
التفاسير:

external-link copy
215 : 2

يَسۡـَٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَۖ قُلۡ مَآ أَنفَقۡتُم مِّنۡ خَيۡرٖ فَلِلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَ وَٱلۡيَتَٰمَىٰ وَٱلۡمَسَٰكِينِ وَٱبۡنِ ٱلسَّبِيلِۗ وَمَا تَفۡعَلُواْ مِنۡ خَيۡرٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِيمٞ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобаларингиз сиздан турли мол-дунёларидан нималарни инфоқ-эҳсон қилишлари ҳақида сўрайдилар. Айтингки, ҳар бир қилган яхшилигингиз, яъни, ҳалолдан топган бойлигингиз ота-онага, эҳтиёжларига қараб яқин қариндошларга, муҳтож етимларга, кунини ўтказа олмаётган ночорларга, юрти ва оиласидан йироқдаги мусофирларга сарфлансин. Эй мўминлар, оздир, кўпдир, нима яхшилик қилсангизлар, ҳаммасини Аллоҳ кўриб-билиб туради, бирон нарса Ундан яширин қолмайди. Яқинда сизларни қилган яхшиликларингизга яраша мукофотлайди. info
التفاسير:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• ترك شكر الله تعالى على نعمه وترك استعمالها في طاعته يعرضها للزوال ويحيلها بلاءً على صاحبها.
Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилмасак, уларни тоат-ибодат йўлида ишлатмасак, уларни йўқотамиз ва улар бошимизга битган балога айланади. info

• الأصل أن الله خلق عباده على فطرة التوحيد والإيمان به، وإبليس وأعوانه هم الذين صرفوهم عن هذه الفطرة إلى الشرك به.
Аслида Аллоҳ ҳамма бандаларини тавҳид ва иймон табиати ила яратган. Кейин эса иблис ва унинг малайлари одамларни шу покиза табиатдан ширк сари буриб юборганлар. info

• أعظم الخذلان الذي يؤدي للفشل أن تختلف الأمة في كتابها وشريعتها، فيكفّر بعضُها بعضًا، ويلعن بعضُها بعضًا.
Энг катта муваффақиятсизлик ва шармандалик умматнинг ўз китоби ва шариати борасида ихтилоф қилиб, бир-бирини кофирга чиқариши ва лаънатлашидир. info

• الهداية للحق الذي يختلف فيه الناس، ومعرفة وجه الصواب بيد الله، ويُطلب منه تعالى بالإيمان به والانقياد له.
Одамлар ҳақиқат борасида ихтилоф қиладилар. Унга ҳидоятланиш эса Аллоҳнинг қўлидадир. Бунинг учун Аллоҳга иймон келтириш ва У Зотга тўла бўйсуниш талаб қилинади. info

• الابتلاء سُنَّة الله تعالى في أوليائه، فيبتليهم بقدر ما في قلوبهم من الإيمان به والتوكل عليه.
Бало ва синовнинг келиши Аллоҳ таолонинг ўз дўстлари борасидаги қонунидир. Дўстларининг қалбларидаги иймон ва таваккул қанча бўлса, уларга ўшанча синов юборади. info

• من أعظم ما يعين على الصبر عند نزول البلاء، الاقتداء بالصالحين وأخذ الأسوة منهم.
Бало ва синов чоғида сабрга олиб борадиган энг катта кўмакчи солиҳларга эргашиш ва улардан ўрнак олишдир. info