Кўрмадингизмики, Аллоҳ самолардаги нарсаларни ҳам, заминдаги нарсаларни ҳам билади. Уч киши сирлашаётган бўлса, У тўртинчисидир. Беш киши бўлса, У олтинчисидир. Шундан оз бўладими, кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам У ўшалар билан биргадир. Кейин уларга Қиёмат куни қилган ишлари ҳақида хабар беради. Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.