Уларга: «Бир-бирингизни ўлдирингиз ва диёрларингиздан чиқингиз», деб буюрганимизда эди, буни улардан жуда озчилиги бажарган бўларди. Ўзларига қилинган панд-насиҳатларга амал қилганларида эди, ўзлари учун яхшироқ ва (иймонлари) мустаҳкамроқ бўлар эди.
Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳнинг неъматига сазовор бўлган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлурлар. Улар нақадар яхши ҳамроҳлардир.
Ораларингизда ортда қоладиган ва сизларга бирон мусибат етса: «Аллоҳ ёрлақаб, улар билан бирга бўлмадим, (акс ҳолда ҳалок бўлар эдим)», дейдиган кимсалар ҳам бор.
Бордию сизларга Аллоҳдан фазлу марҳамат етса, у худди сизлар билан ўзининг орасида ҳеч қандай дўстлик бўлмагандек: «Қанийди, мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришганимда», дейиши муқаррар.
Аллоҳ йўлида дунё ҳаётини бериб, охиратни сотиб оладиганлар жанг қилсинлар. Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз.