Эй Пайғамбар, мунофиқлар сизнинг олдингизга келганларида дилларидаги куфрни яшириб, ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиб: "Гувоҳлик берамизки, сен Аллоҳнинг чин пайғамбарисан", дейдилар. Аллоҳ сиз Унинг чин пайғамбари эканингизни билади. Аллоҳ гувоҳлик берадики, мунофиқлар бу даъволарида аниқ ёлғончилардир.
Бунга сабаб шуки, улар мунофиқлик қилиб, ёлғондан тил учида иймон келтирдилар. Дилларида эса иймондан асар ҳам йўқ. Кейин яширин тарзда Аллоҳга куфр келтирдилар. Шу билан уларнинг дилларига муҳр босилди. Энди улар рушду ҳидоят нима, ўнгланиш нима, билмайдилар, англамайдилар.
Уларни кўрсангиз, бўй-бастлари, салобати, кўркамлиги сизни ҳайратга солади. Гапирсалар, гапларига маҳлиё бўлиб қулоқ соласиз. Эй Пайғамбар, улар сизнинг олдингизда суяб қўйилган ходаларга ўхшайдилар. Ҳеч нарсани англамайдилар. Қўрқувлари шу даражадаки, ҳар бир шовқинни ўзларига қарши қаратилган бир бало-офат, деб биладилар. Улар ҳақиқий душманлардир. Эй Пайғамбар, улардан эҳтиёт бўлинг. Тағин найранг ишлатиб, сизларингизни фош этиб юборишмасин. Аллоҳ уларни лаънатласин. Ҳужжату далиллар шу қадар очиқ-равшан бўлиб турса-да, яна қандай қилиб иймондан юз ўгирар эканлар-а!
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• وجوب السعي إلى الجمعة بعد النداء وحرمة ما سواه من الدنيا إلا لعذر.
Жума намозига чақирилганидан кейин дунё ишларини ташлаб, зудлик билан бориш вожиб.
• تخصيص سورة للمنافقين فيه تنبيه على خطورتهم وخفاء أمرهم.
Хусусун мунофиқлар учун алоҳида бир суранинг бўлиши уларнинг нақадар хатарли ва ишлари яширин эканидан огоҳлантиришдир.
• العبرة بصلاح الباطن لا بجمال الظاهر ولا حسن المنطق.
Ташқи қиёфа ёки қойиллатиб гапириш эмас, дил тўғрилиги эътиборлидир.
Агар ўша мунофиқларга: "Қилган ишингиз учун Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига узр сўраб келинглар. Шунда у зот сизлар учун Аллоҳдан мағфират сўрайди", дейилса, масхара қилиб, бошларини буриб кетадилар. Уларнинг ҳақни қабул қилишдан ва унга бўйсунишдан ўзларини катта олиб, юз буриб кетаётганларини кўрасиз.
Уларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай айтади: "Агар Мадинага қайтсак, азиз хорни ундан албатта чиқариб юборади". Бу гапи билан ўзи ва қавмини азиз, Муҳаммад алайҳиссалом ва саҳобаларни эса хор демоқчи бўлади. Лекин азизлик Абдуллоҳ ибн Убайники эмас, Аллоҳники, пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар буни билмайдилар.
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, мол-давлатларингиз ва бола-чақаларингиз сизларни намоз каби Ислом буюрган фарзларни адо этишдан чалғитиб қўймасин. Ким мол-давлати ва бола-чақаси билан банд бўлиб, намоз ва бошқа фарзлардан чалғиса, уларни адо этмаса, бас, ана ўшалар Қиёмат куни ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берган ҳақиқий зарар кўргувчилардир.