Эй Пайғамбар, айтинг: «Аллоҳни қўйиб, бизга фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган бутларга ибодат қиламизми? Худди дўстлари, бу ёққа кел, деб ҳидоятга чақириб турган бўлса ҳам уларга қулоқ солмай, шайтоннинг гапига кириб, йўлдан адашиб, ҳайрону саргардон юрган кимсага ўхшаб, бизни Аллоҳ ҳидоят қилганидан кейин ҳам яна ортимизга қайтиб, иймондан юз ўгирамизми, муртад бўламизми?» Эй Пайғамбар, айтинг: «Аллоҳнинг ҳидоятигина чин ҳидоятдир. Аллоҳ бизни Уни ягона деб билиш ва ёлғиз Унгагина ибодат қилишга буюрган. У барча оламлар Парвардигоридир".
Аллоҳ бизга намозни тўкис адо этишни ва Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилишни буюрди. У шундай Зотки, Қиёмат кунида барча бандалар Унинг олдида тўпланурлар ва уларнинг амалларига яраша жазо ёки мукофотларини берур.
Осмонлару ерни ҳақ билан яратган зот Аллоҳ субҳонаҳудир. У бир нарсага, бўл деса, тамом, у бўлур. Қиёмат кунида, туринглар деса, ҳамма бандалар туриб келади. Унинг айтгани ҳақдирки, албатта рўй беради. Қиёмат куни Исрофил иккинчи сурни чалганда подшоҳлик ёлғиз Уникидир. Яширин нарсаларни ҳам, ошкора нарсаларни ҳам Билувчидир. Яратишида ҳам, тадбирида ҳам ҳикмат билан иш қилувчидир. Хабардор Зотдирки, ҳеч нарса Ундан яширин қолмас. У Зот учун яширин ишлар ҳам ошкора ишлардек аёндир.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• الداعية إلى الله تعالى ليس مسؤولًا عن محاسبة أحد، بل هو مسؤول عن التبليغ والتذكير.
Аллоҳга чақирадиган даъватчи ҳеч кимнинг ҳисоб-китобига масъул эмас. У фақат етказиш ва эслатиш ишигагина жавобгардир.
• الوعظ من أعظم وسائل إيقاظ الغافلين والمستكبرين.
Ғофиллар ва мутакаббирларни уйғотишнинг энг катта усули ваъз-насиҳатдир.
• من دلائل التوحيد: أن من لا يملك نفعًا ولا ضرًّا ولا تصرفًا، هو بالضرورة لا يستحق أن يكون إلهًا معبودًا.