Гапга қулоқ солиб, уни уққанларгина сиз олиб келган хабарни қабул қиладилар. Кофирлар эса ўликлардир. Уларнинг қалблари ўлган. Ўликларни Аллоҳ Қиёмат куни қайта тирилтиради. Кейин ёлғиз Унинг Ўзига қайтариладилар ва уларга қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.
Оятларимизга қулоқ солмайдиганлар эшитмайдиган кар ва гапирмайдиган кўрлардир. Боз устига улар ҳеч нарса кўринмайдиган қоп-қоронғу зулматларда қолганлар. Шу аҳволдаги кимсаларнинг ҳидоят топишига йўл бўлсин! Аллоҳ кимни адаштирмоқчи бўлса, уни адаштиради, кимни ҳиоятга йўлламоқчи бўлса, уни тўғри йўлга солиб қўяди.
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Маъбудларимиз фойда келтиради ва зарарни даф қилади, деган гапларингиз рост бўлса, айтинглар-чи, сизларга Аллоҳнинг азоби келса ёки Қиёмат қойим бўлса, балою офатлардан қутқаришини сўраб кимга дуо-илтижо қиласизлар? Аллоҳгами ёки ўша маъбудларингизгами?
Ҳақиқат шуки, сизлар ўшандай оғир соатларда Яратувчингиз Аллоҳдан бошқага дуо-илтижо қилмайсиз. Кейин Аллоҳ агар истаса, сизлардан балони аритади, зарарни даф қилади. Зеро, Аллоҳ бу ишга қодир. Аллоҳга шерик қилаётган маъбудларингизни эса тарк қиласиз. Чунки уларнинг фойда ҳам, зарар ҳам қила олмаслигини жуда яхши биласизлар.
Эй Пайғамбар, сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Улар пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар, олиб келган рисолатларидан юз ўгирганлар. Шунда Биз шояд ўзларига келиб, Парвардигорларига бўйсунсалар деб, уларни камбағаллик, касаллик каби мусибатлар билан жазолаганмиз.
Биз юборган бало келганида тавба-тазарру қилиб, Аллоҳга эгилсалар эди, бўйсунсалар эди. Шунда Аллоҳ уларнинг мусибатини аритарди. Лекин улар бундай қилмадилар. Уларнинг қалблари қотиб, тошбағир бўлиб кетгандилар. Уларга ҳеч қандай насиҳат кор қилмайдиган бўлиб қолганди. Боз устига шайтон уларга қилаётган ишларини, куфру исёнларини чиройли қилиб кўрсатарди. Натижада адашгандан адашиб боравердилар.
Камабағаллик ва касаллик каби мусибатлар келиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги насиҳатларга қулоқ солмасдан Аллоҳнинг буйруқларини бажаришмагач, уларга ризқнинг ҳамма эшикларини очиб қўйдик. Уларни бой ва соғлом қилдик. Эришган неъматларига маҳлиё бўлиб, ўзларидан кетиб қолган пайтларида эса тўсатдан уларни азоб билан ушладик. Қарабсизки, орзу-умидлари пучга чиқиб, нима қиларини билмай ҳайрон бўлиб қолдилар.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• تشبيه الكفار بالموتى؛ لأن الحياة الحقيقية هي حياة القلب بقَبوله الحق واتباعه طريق الهداية.
Кофирлар ўликларга ўхшатиляпти. Чунки ҳақиқий ҳаёт қалб ҳаётидир. Ҳақни қабул қилган ва ҳидоят йўлида юрган қалб ҳаёти.
• من حكمة الله تعالى في الابتلاء: إنزال البلاء على المخالفين من أجل تليين قلوبهم وردِّهم إلى ربهم.
• وجود النعم والأموال بأيدي أهل الضلال لا يدل على محبة الله لهم، وإنما هو استدراج وابتلاء لهم ولغيرهم.
Залолат аҳлининг бой-бадавлат бўлиб, неъматларга бурканиб яшаши уларни Аллоҳ яхши кўришини англатмайди. Бу бир истидрождир, уларнинг ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам бир синовдир. (Истидрож - янада баттарроқ маъсият нарвонига кўтарилиши учун атайин жазоламасдан ўз ҳолига ташлаб қўйиш)