Эй Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобаларингиз сиздан ўзларига нима ҳалол қилингани ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Сизларга барча покиза ейимликлар, итлар ва қоплонлар каби тишли ҳамда бургут каби тирноқли овга ўргатилган ҳайвонларнинг овлари ҳалол қилинди. Сизлар уларга Аллоҳ сизларга билдирган билимлардан таълим бериб, ов қилишни ўргатгансизлар. Кейин улар айтганингизни қиладиган, бос десангиз босадиган, қайт десангиз қайтадиган ов ҳайвонларига айланганлар. Энди улар тутиб келган овни гарчи ўлик бўлса ҳам ейишингиз мумкин. Фақат уларни юбораётган пайтингизда Аллоҳнинг номини айтиб юборинглар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Аллоҳ амалларнинг ҳисобини тез олувчи Зотдир".
Бугун Аллоҳ сизларга барча мазали нарсаларни ҳалол қилди. Яҳудий ва насроний каби аҳли китоблар сўйган ҳайвонлар сизлар учун ҳалол. Сизлар сўйган ҳайвонлар улар учун ҳалол. Зино қилмасдан, ўйнаш тутмасдан, маҳрини бериб уйлансангизлар, мўминаларнинг афийфалари (ўзини ҳаромдан тийганлари) ҳам, яҳудий ва насроний каби аҳли китобларнинг афийфалари ҳам сизларга ҳалол қилинди. Аллоҳнинг бандаларига нозил қилган ҳукмларига куфр келтирган кимсанинг амали ҳабата кетади. Чунки унда амал қабул бўлишининг бир шарти бўлмиш иймон йўқ. Энди у Қиёмат кунида дўзахга киради ва унда абадий қолади. Шу билан зиён кўргувчилар тоифасига қўшилади.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• تحريم ما مات دون ذكاة، والدم المسفوح، ولحم الخنزير، وما ذُكِرَ عليه اسْمٌ غير اسم الله عند الذبح، وكل ميت خنقًا، أو ضربًا، أو بسقوط من علو، أو نطحًا، أو افتراسًا من وحش، ويُستثنى من ذلك ما أُدرِكَ حيًّا وذُكّيَ بذبح شرعي.