Қайта тирилишга ёрқин далиллар нозил қилганимиздек, Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръонни очиқ оятлар қилиб туширдик. Аллоҳ Ўзи фазли ила Ўзи истаган одамни ҳидоятга, тўғри йўлга бошлайди.
Шу уммат орасидаги Аллоҳга иймон келтирганлар, яҳудийлар, собиийлар (айрим пайғамбарларнинг тобеларидан иборат бўлган бир тоифа), насронийлар, оташпарастлар, будпарастлар. Қиёмат куни Аллоҳ уларнинг орасини ажрим қилади. Мўминларни жаннатга, қолганларини эса дўзахга киритади. Аллоҳ бандаларининг ҳамма гап-сўзларига, иш-амалларига гувоҳдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда уларни амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди.
Бу икки гуруҳ бир-бирига рақиб бўлиб, Парвардигорлари ҳақида талашиб-тортишдилир. Иймон гуруҳи ва куфр гуруҳи. Куфр гуруҳи учун оловдан кийимлар бичилди. Уларнинг устидан ўта қайноқ сув қуйилади.
التفاسير:
20:22
يُصۡهَرُ بِهِۦ مَا فِي بُطُونِهِمۡ وَٱلۡجُلُودُ
Унинг қайноқлигидан қоринларидаги ичак-човоқлари ҳам ва ҳатто терилари ҳам эриб кетади.
التفاسير:
21:22
وَلَهُم مَّقَٰمِعُ مِنۡ حَدِيدٖ
Дўзахда улар учун темир гурзилар бўлиб, фаришталар улар билан бошларига уриб турадилар.
Қачон дўзахдан чиқиб, ундаги азобу уқубатлардан қутулмоқчи бўлсалар, унга яна қайтариладилар ва уларга шундай дейилади: "Дўзахда ёниш азобини тотинглар".
Иймон гуруҳини, яъни, Аллоҳга иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотларни эса Аллоҳ қасрлари ва дарахтларининг остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Аллоҳ уларни олтин билакузуклар ва дуру маржонлар билан безантириб қўяди. У ерда либослари ипакдан бўлади.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• الهداية بيد الله يمنحها من يشاء من عباده.
Ҳидоят Аллоҳнинг Қўлидадир. Уни Ўзи истаган бандасига беради.
• رقابة الله على كل شيء من أعمال عباده وأحوالهم.
Аллоҳ бандаларининг ҳамма ишларини, ҳолатларини кузатиб туради.
• خضوع جميع المخلوقات لله قدرًا، وخضوع المؤمنين له طاعة.