Шу уммат орасидаги Аллоҳга иймон келтирганлар, яҳудийлар, собиийлар (айрим пайғамбарларнинг тобеларидан иборат бўлган бир тоифа), насронийлар, оташпарастлар, будпарастлар. Қиёмат куни Аллоҳ уларнинг орасини ажрим қилади. Мўминларни жаннатга, қолганларини эса дўзахга киритади. Аллоҳ бандаларининг ҳамма гап-сўзларига, иш-амалларига гувоҳдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда уларни амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• الهداية بيد الله يمنحها من يشاء من عباده.
Ҳидоят Аллоҳнинг Қўлидадир. Уни Ўзи истаган бандасига беради.
• رقابة الله على كل شيء من أعمال عباده وأحوالهم.
Аллоҳ бандаларининг ҳамма ишларини, ҳолатларини кузатиб туради.
• خضوع جميع المخلوقات لله قدرًا، وخضوع المؤمنين له طاعة.