Шайтонлардан денгизга шўнғиб, дур-гавҳарларни олиб чиқадиганларини ҳам, ундан бошқа қурилиш каби ишларни бажарадиганларини ҳам бўйсундириб бердик. Уларнинг сонини ҳам, ишларини ҳам назорат қилиб турдик. Бирон нарса эътиборимиздан четда қолмади.
Эй Пайғамбар, Айюб алайҳиссаломнинг қиссасини эсланг. У балога гирифтор бўлгач, Парвардигорига дуо қилиб шундай деди: "Парвардигорим, мен бетоблик ва оиламдан жудо бўлиш мусибатига йўлиқдим. Сен барча раҳм қилгувчиларнинг раҳм қилгувчироғисан. Мендан бу мусибатни даф қил".
Унинг дуосини ижобат қилиб, мусибатини аритдик. Йўқотган оиласи ва болаларини қайтариб бердик. Яна ўшанча зиёдасини ҳам ато этдик. Бу ишларни Ўзимиз тарафимиздан бўлган бир раҳмат ила ҳамда Аллоҳга ибодат қиладиган, бўйсунадиган зотларга эслатма-ибрат бўлиши учун, улар ҳам Айюбдек сабр қилишлари учун шундай қилдик.
Уларни раҳматимизга олиб, пайғамбарлар қилдик ва жаннатга киритдик. Улар Парвардигорига итоат этадиган, ичи ҳам, таши ҳам пок бўлган солиҳ бандалардир.
Эй Пайғамбар, балиқ қорнида ўтирган Юнус алайҳиссаломнинг қиссасини эсланг. У қавмининг тинимсиз гуноҳ қилаверганидан ғазабланиб, Парвардигорининг изнисиз кетган эди. Бу ишим учун жазоланмайман, деб ўйлаганди. Натижада балиқ уни ютиб юборганидан кейин тор жойга қамалиб қийналганди. Кейин балиқ қорнидаги қоронғуликлар ичра гуноҳини тан олиб, тавба айлаб, шундай дуо қилганди: "Сендан ўзга чин маъбуд йўқдир. Сен ҳар қандай нуқсондан Пок ва Олийсан. Мен золимлардан бўлдим".
Эй Пайғамбар, Закариё алайҳиссаломнинг қиссасини эсланг. У Парвардигорига дуо қилиб шундай деди: "Парвардигорим, мени фарзандсиз ёлғиз ташлаб қўйма. Бу борада энг яхши кўмак бергувчи Ўзингсан. Менга ортимда қоладиган бир фарзанд ато эт".
Унинг дуосини ижобат айлаб, унга бир фарзандни - Яҳёни ато этдик. Туғмас аёлига шифо бердик ва у фарзанд кўрди. Закариё ҳам, унинг аёли ҳам, ўғли ҳам эзгу ишларга ошиқадиган, Бизнинг савобимизни умид қилиб, дуо қиладиган, азобимиздан қўрқадиган, доим Бизга илтижо этадиган солиҳ бандалар бўлдилар.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• الصلاح سبب للرحمة.
Солиҳлик Аллоҳнинг раҳматига элтади.
• الالتجاء إلى الله وسيلة لكشف الكروب.
Аллоҳга илтижо қилиш мусибатларнинг аришига олиб боради.
• فضل طلب الولد الصالح ليبقى بعد الإنسان إذا مات.
Инсоннинг ўзидан кейин қоладиган солиҳ фарзанд сўраши, фазилатдир.
• الإقرار بالذنب، والشعور بالاضطرار لله وشكوى الحال له، وطاعة الله في الرخاء من أسباب إجابة الدعاء وكشف الضر.
Гуноҳга иқрор бўлиш, Аллоҳга юкуниш лозимлигини ҳис этиш, арзи ҳол айлаш, фаронвонликда ҳам У Зотга итоатда бўлиш дуонинг ижобат бўлишига ва мусибатнинг аришига олиб боради.