Уларни қаттиқ азоблайдиган бу дўзах олдиндан хабар бериб эмас, тўсатдан келиб қолади. Уни қайтара олмай қоладилар. Уларга тавба қилиб олишлари учун муҳлат ҳам берилмайди.
Ёки уларни Бизнинг азобимиздан ҳимоя қиладиган худолари борми? Ўша худолари ўзларига ўзлари ҳам ёрдам бера олмайдлир. Ўзларига фойда ҳам келтира олмайдилар, ўзларидан зарарни ҳам даф қила олмайдилар. Ўзига ёрдам бера олмаган бошқага қаёқдан ёрдам берсин! Улар Бизнинг азобимиздан ҳам ҳимоя қилинмаслар.
Асло! Ўша кофирларнинг ўзларини ҳам, ота-боболарини ҳам турли хил неъматлардан Биз баҳраманд этдик. Бу ишимиз истидрож, яъни, гуноҳларини янада кўпайтиришлари ва кўпроқ азобга лойиқ бўлишлари учун арқонни узун ташлаб қўйиш эди. Узоқ вақт ўтиши билан шунга алданиб, кофирликларида қотиб қолдилар. Анави неъматларимизга алданиб, азобни шошилтираётганлар Бизнинг заминни атрофларидан қисқартираётганимизни кўрмаяптиларми? Шундан ибрат олмайдиларми? Бошқаларнинг бошига келган кулфат уларнинг ҳам бошига келиб қолиши ҳақида ўйламайдиларми? Ахир улар ғолиб эмас, мағлуб бўладилар-ку!
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• بيان كفر من يستهزئ بالرسول، سواء بالقول أو الفعل أو الإشارة.
Гап-сўзи билан бўладими, амали билан бўладими, ишора билан бўладими, Пайғамбар алайҳиссаломни мазах-масхара қилган одам кофирдир.
• من طبع الإنسان الاستعجال، والأناة خلق فاضل.
Инсон табиатан шошқалоқдир. Оғир-босиқлик фазилатдир.