ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم

رقم الصفحة:close

external-link copy
187 : 2

أُحِلَّ لَكُمۡ لَيۡلَةَ ٱلصِّيَامِ ٱلرَّفَثُ إِلَىٰ نِسَآئِكُمۡۚ هُنَّ لِبَاسٞ لَّكُمۡ وَأَنتُمۡ لِبَاسٞ لَّهُنَّۗ عَلِمَ ٱللَّهُ أَنَّكُمۡ كُنتُمۡ تَخۡتَانُونَ أَنفُسَكُمۡ فَتَابَ عَلَيۡكُمۡ وَعَفَا عَنكُمۡۖ فَٱلۡـَٰٔنَ بَٰشِرُوهُنَّ وَٱبۡتَغُواْ مَا كَتَبَ ٱللَّهُ لَكُمۡۚ وَكُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَكُمُ ٱلۡخَيۡطُ ٱلۡأَبۡيَضُ مِنَ ٱلۡخَيۡطِ ٱلۡأَسۡوَدِ مِنَ ٱلۡفَجۡرِۖ ثُمَّ أَتِمُّواْ ٱلصِّيَامَ إِلَى ٱلَّيۡلِۚ وَلَا تُبَٰشِرُوهُنَّ وَأَنتُمۡ عَٰكِفُونَ فِي ٱلۡمَسَٰجِدِۗ تِلۡكَ حُدُودُ ٱللَّهِ فَلَا تَقۡرَبُوهَاۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ ءَايَٰتِهِۦ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمۡ يَتَّقُونَ

Дастлаб Рамазон кечаларида ярим тунда бомдоддан олдин уйғонган одамга овқатланиш ва аёлига яқинлик қилиш ҳаром бўлган. Кейин Аллоҳ бу ҳукмни насх-бекор қилди. Мана энди эй мўминлар, Рамазон кечаларида ҳам аёлингизга яқинлик қилишингиз мумкин. Зеро, гуноҳдан-зинодан сақланиш борасида бир-бирингизга муҳтожсиз ҳамда аёлларингиз сизларга, сизлар эса аёлларингизга парда-ҳимоядирсизлар. Аллоҳ сизларнинг тақиқланган ишни қилиб, ўзингизга ўзингиз хиёнат қилаётганингизни билди ва сизларни кечириб, сизларга раҳм қилиб, шу енгиллики ато этди. Мана энди улар билан қўшилишинглар ва Аллоҳ берганича зурриёт қолдиришга ҳаракат қилишинглар мумкин. То субҳи содиқ бўлиб, кун ёруғлиги тун қоронғулигидан ажраб қолгунига қадар еб-ичаверинглар. Кейин то кун ботгунига қадар рўзани бузадиган ишлардан тийилинглар. Масжидларда эътикоф ўтирган пайтингларда аёлингларга яқинлик қилманглар. Чунки бу иш эътикофни бузадиган амалдир. Бу ҳукмлар Аллоҳ ҳалол билан ҳаром орасига ўрнатиб қўйган ҳудудлардирки, уларга яқинлаша кўрманглар. Негаки, уларга яқинлашган одам ҳаром чоҳига тушиб кетиши ҳеч гап эмас! Аллоҳ инсонларга Ўзининг оятларини мана шундай очиқ-равшан тарзда баён қилади. Шояд улар тақво қилиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажарсалар ва тақиқларидан тийилсалар. info
التفاسير:

external-link copy
188 : 2

وَلَا تَأۡكُلُوٓاْ أَمۡوَٰلَكُم بَيۡنَكُم بِٱلۡبَٰطِلِ وَتُدۡلُواْ بِهَآ إِلَى ٱلۡحُكَّامِ لِتَأۡكُلُواْ فَرِيقٗا مِّنۡ أَمۡوَٰلِ ٱلنَّاسِ بِٱلۡإِثۡمِ وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ

Бир-бирингларнинг молларингни ўғирлик, босқинчилик ва товламачилик каби жиноят йўли билан ўзлаштирманглар. Гуноҳлигини, ҳаромлигини била туриб, бир тоифа одамларнинг молларини тортиб олиш мақсадида қози олдида даъволашманглар. Ҳаромлигини била туриб, бир гуноҳга қадам босиш бориб турган қабоҳатдир ва унинг жазоси-азоби ҳам жуда қаттиқ бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
189 : 2

۞ يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡأَهِلَّةِۖ قُلۡ هِيَ مَوَٰقِيتُ لِلنَّاسِ وَٱلۡحَجِّۗ وَلَيۡسَ ٱلۡبِرُّ بِأَن تَأۡتُواْ ٱلۡبُيُوتَ مِن ظُهُورِهَا وَلَٰكِنَّ ٱلۡبِرَّ مَنِ ٱتَّقَىٰۗ وَأۡتُواْ ٱلۡبُيُوتَ مِنۡ أَبۡوَٰبِهَاۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиздан ойнинг тузилиши ва ўзгариб туриши ҳақида сўрайдилар. Ойнинг яратилишидаги ҳикмат ҳақида сўзлаб айтингки, ой ҳаж ойлари, рамазон ва закотдаги йилнинг тўлиши каби ибодатларда ҳамда хун ва қарз тўлаш муддати каби муомала-муносабатларда одамларга вақтни аниқлаб беради. Жоҳилият даврида бўлганидек, ҳаж ёки умрага эҳром боғлаган кишининг уйнинг орқа тарафидан кириши яхшилик ҳисобланмайди. Уйнинг олди тарафидан - эшигидан кириб бораверинглар. Шунда сизларга енгил ва машаққатсиз бўлади. Зеро, Аллоҳ сизларни машаққат бўладиган ишга буюрмайди. Ўзингларни солиҳ амал билан Аллоҳнинг азобидан қутқаринглар. Шояд шунда ўзинглар орзу қилаётган жаннатга эришиб, хавфсираётганинглар дўзахдан нажот топсанглар. info
التفاسير:

external-link copy
190 : 2

وَقَٰتِلُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱلَّذِينَ يُقَٰتِلُونَكُمۡ وَلَا تَعۡتَدُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُعۡتَدِينَ

Сизларга қарши Аллоҳнинг динидан тўсиш учун жанг қилаётган кофирларга қарши Аллоҳ сўзини юксалтириш мақсадида жанг қилинглар. Болалар, аёллар ва қариларни ўлдириш ёки ўликларни мусла қилиш (аъзоларини кесиб ташлаш) каби тақиқланган ишларни қилиш билан Аллоҳнинг ҳудудларидан ўтиб кетманглар. Аллоҳ Ўзи шариат ва ҳукм қилиб қўйган ишларда ҳаддидан ошганларни яхши кўрмайди. info
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• مشروعية الاعتكاف، وهو لزوم المسجد للعبادة؛ ولهذا يُنهى عن كل ما يعارض مقصود الاعتكاف، ومنه مباشرة المرأة.
Эътикоф ҳам шариатдан. У масжиддан чиқмасдан ибодат қилишдир. Шунинг учун эътикофда ўтирган одамга эътикофнинг мақсадларига зид бўлган ҳар қандай иш, жумладан, аёл билан яқинлик қилиш тақиқланади. info

• النهي عن أكل أموال الناس بالباطل، وتحريم كل الوسائل والأساليب التي تقود لذلك، ومنها الرشوة.
Одамларнинг молларини ноҳақ ейиш ман қилинади. Шу ишга олиб борадиган ҳар қандай восита ва услублар, жумладан, пора олиш ва пора бериш ҳаром қилинган. info

• تحريم الاعتداء والنهي عنه؛ لأن هذا الدين قائم على العدل والإحسان.
Тажовузкорлик, ҳаддан ошиш тақиқланган ҳаром ишдир. Чунки бу дин адолат ва эзгулик асосига қурилган. info