(Қиссанинг тафсилоти бошқа сураларда келган. Бу сурада эса, сиёқига мос равишда баъзи ҳолатлар баён қилинмоқда. Чунки Аллоҳ томонидан берилган мўъжизага соҳиб бўлган Пайғамбар сеҳрни осонликча билиши ажабланарлик эмас. У киши қалби Аллоҳга иймон ила тўла, ўз ишининг ҳақлигига, бошқаларнинг иши ботиллигига ишончи комил Зотдирлар. Дарҳақиқат, шундай бўлди ҳам. Аллоҳнинг «Бўл!» деган калимаси ила ҳар нарса бўлиши турган гап. Сеҳргарларнинг сеҳри ботил бўлди. Аллоҳ ҳақни рўёбга чиқарди.)
(Арабчада «фитна» сўзи синов маъносини англатади. Жумладан, темирни ўтга солиб синаб кўришни ҳам фитна дейишади. Шунингдек, фитна сўзи «алдов» ва «адашув» маъносини ҳам англатади. Ушбу оятда эса, мўминлар Аллоҳдан золим қавмларни улар устидан ғолиб қилиб қўймасликни сўрашмоқда. Чунки бу иш фитнага сабаб бўлиши мумкин. Мўминлар, уларнинг ишлари тўғри экан-да, бўлмаса нима учун бизга ғолиб келишади, деган хаёлга боришлари мумкин. Бу эса, катта фитнадир. Аслида, Аллоҳ кофирларни билдирмай олиш учун аввал уларга зоҳиран ғалаба бериб ҳам туриши мумкин. Аммо бу мўминлар гуруҳи шуни ҳам хоҳламаяптилар.)