የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - የቁርኣን አጭር ማብራርያ ትርጉም በኡዝቤክኛ ቋንቋ

የገፅ ቁጥር:close

external-link copy
82 : 7

وَمَا كَانَ جَوَابَ قَوۡمِهِۦٓ إِلَّآ أَن قَالُوٓاْ أَخۡرِجُوهُم مِّن قَرۡيَتِكُمۡۖ إِنَّهُمۡ أُنَاسٞ يَتَطَهَّرُونَ

Бузуқлик ва разолат гирдобига ғарқ бўлган қавм ҳақдан юз ўгириб: "Лут ва унинг оиласини юртингиздан қувиб юборинг, улар биз қилаётган ишлардан жирканяптилар, энди улар бизнинг орамизда қолишга нолойиқдирлар", дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
83 : 7

فَأَنجَيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥٓ إِلَّا ٱمۡرَأَتَهُۥ كَانَتۡ مِنَ ٱلۡغَٰبِرِينَ

Биз Лут ва унинг оиласини асраб қолдик ва уларга азоб келмасидан олдин тунда юртдан чиқиб кетишни буюрдик. Фақат хотини қавми билан бирга қолди ва улардек азобга гирифтор бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
84 : 7

وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُجۡرِمِينَ

Уларнинг устига даҳшатли ёмғир ёғдириб, сопол тошларни отдик. Қишлоқни эса тўнтардик ва унинг оёғи осмондан бўлди. Эй Пайғамбар, Лутнинг жиноятчи қавми қандай оқибатга йўлиққани ҳақида фикр юритинг! Уларнинг оқибати ҳалокат ва доимий шармандалик бўлди-ку. info
التفاسير:

external-link copy
85 : 7

وَإِلَىٰ مَدۡيَنَ أَخَاهُمۡ شُعَيۡبٗاۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥۖ قَدۡ جَآءَتۡكُم بَيِّنَةٞ مِّن رَّبِّكُمۡۖ فَأَوۡفُواْ ٱلۡكَيۡلَ وَٱلۡمِيزَانَ وَلَا تَبۡخَسُواْ ٱلنَّاسَ أَشۡيَآءَهُمۡ وَلَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ بَعۡدَ إِصۡلَٰحِهَاۚ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ

Мадян қабиласига ўз биродарлари Шуайб алайҳиссаломни юбордик. У деди: "Эй қавм, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилингиз. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Сизларга Аллоҳ тарафидан олиб келганим рисолат Парвардигорим томонидан эканини тасдиқлайдиган очиқ ҳужжат келди. Одамларнинг ҳақларига риоя қилиб, тарозу ва бошқа ўлчовларни тўла қилинг. Айбини яшириб, камайтириб ёки алдов йўли билан савдо қилманг. Пайғамбарлар юборилиши билан эндигина обод бўлган ерни яна куфру маъсиятлар ила харобага айлантирманг. Шундай қилсангиз, ўзингизга яхши, ўзингизга фойда. Чунки бу ишда Аллоҳнинг тақиқларидан тийилиб, гуноҳларни тарк қилиш ҳамда Аллоҳнинг буйруқларини бажариш билан У Зотга яқинлашиш бордир. info
التفاسير:

external-link copy
86 : 7

وَلَا تَقۡعُدُواْ بِكُلِّ صِرَٰطٖ تُوعِدُونَ وَتَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ مَنۡ ءَامَنَ بِهِۦ وَتَبۡغُونَهَا عِوَجٗاۚ وَٱذۡكُرُوٓاْ إِذۡ كُنتُمۡ قَلِيلٗا فَكَثَّرَكُمۡۖ وَٱنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُفۡسِدِينَ

Ҳар кўчанинг бошида туриб олиб, ўтган-кетганларнинг мол-давлатини талон-тарож қилмангиз, Аллоҳнинг йўлига юрмоқчи бўлганларнинг йўлини тўсмангиз. Мақсадингиз Аллоҳнинг йўлини оғир қилиб кўрсатиб, одамларни ундан бездириш бўлмасин. Аллоҳнинг неъматини эслаб, У Зотга шукр қилингиз. Оз сонли одамлар эдингиз, Аллоҳ сизларни кўпайтирди. Олдинги бузғунчиларнинг оқибати ҳақида фикр юритингиз. Ахир уларнинг оқибати ҳалокат ва харобалик бўлмаганмиди?! info
التفاسير:

external-link copy
87 : 7

وَإِن كَانَ طَآئِفَةٞ مِّنكُمۡ ءَامَنُواْ بِٱلَّذِيٓ أُرۡسِلۡتُ بِهِۦ وَطَآئِفَةٞ لَّمۡ يُؤۡمِنُواْ فَٱصۡبِرُواْ حَتَّىٰ يَحۡكُمَ ٱللَّهُ بَيۡنَنَاۚ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلۡحَٰكِمِينَ

Орангиздаги бир жамоа Парвардигорим тарафидан мен олиб келган рисолатга иймон келтирса, бошқа бир жамоа эса иймон келтирмаса, бас, эй ҳақни ёлғонга чиқарадиганлар, Аллоҳ орангизни ажрим қиладиган кунни кутингиз. Аллоҳ энг яхши ажрим қиладиган, энг адолатли ҳукм чиқарадиган Зотдир. info
التفاسير:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• اللواط فاحشة تدلُّ على انتكاس الفطرة، وناسب أن يكون عقابهم من جنس عملهم فنكس الله عليهم قُراهم.
Бачавозлик табиатнинг тубанлашиб кетганини кўрсатадиган бузуқликдир. Аллоҳ бундай қабоҳатни қилган одамларга қилмишларига яраша жазо бериб, уларнинг ерини оёғини осмондан қилиб тўнтариб юборди. info

• تقوم دعوة الأنبياء - ومنهم شعيب عليه السلام - على أصلين: تعظيم أمر الله: ويشمل الإقرار بالتوحيد وتصديق النبوة. والشفقة على خلق الله: ويشمل ترك البَخْس وترك الإفساد وكل أنواع الإيذاء.
Пайғамбарларнинг, жумладан, Шуайб алайҳиссаломнинг даъвати икки асос устига қурилган. Улардан бири Аллоҳнинг фармонини улуғлаш бўлиб, у тавҳидни тан олиш ва пайғамбарликни тасдиқлашни ўз ичига олса, иккинчиси Аллоҳнинг бандаларига шафқат қилиш бўлиб, бахиллик, бузуқлик ва турли озорларни тарк этишни ўз ичига олади. info

• الإفساد في الأرض بعد الإصلاح جُرْم اجتماعي في حق الإنسانية؛ لأن صلاح الأرض بالعقيدة والأخلاق فيه خير للجميع، وإفساد الأرض عدوان على الناس.
Ўнгланган ерни қайта бузиш инсоният ҳаққига қилинган ижтимоий жиноятдир. Заминнинг ўнгланиши ақида ва ахлоқ билан бўлади. Ернинг ўнгланишида ҳаммага хайр бор. Уни бузиш эса бутун инсониятга қарши қилинган тажовуздир. info

• من أعظم الذنوب وأكبرها وأشدها وأفحشها أخذُ ما لا يحقُّ أخذه شرعًا من الوظائف المالية بالقهر والجبر؛ فإنه غصب وظلم وعسف على الناس وإذاعة للمنكر وعمل به ودوام عليه وإقرار له.
Энг улуғ, энг катта, энг қаттиқ, энг қабиҳ гуноҳлардан бири қонунан ҳақи бўлмаган молияга оид бир мансабни зулму зўравонлик билан эгаллаб олишдир. Зеро, бу иш босқинчилик, зулм ва одамларни талон-торож қилишнинг айнан ўзидир. Ундан бузуқликнинг кенг ёйилиши, бардавом бўлиши, ҳамма уни тан олиб, унга амал қилиши каби бедаво дард пайдо бўлади. info