Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси

Тағобун

Суранинг мақсадларидан..:
التحذير مما تحصل به الندامة والغبن يوم القيامة.
Охири надоматга олиб борадиган ишлардан ва қиёмат куни зарар кўришдан огоҳлантириш. info

external-link copy
1 : 64

يُسَبِّحُ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۖ لَهُ ٱلۡمُلۡكُ وَلَهُ ٱلۡحَمۡدُۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ

Осмонлару ердаги ҳамма-ҳамма Аллоҳни Ўзи Зотига нолойиқ сифатлардан поклаб тасбеҳ айтади. Мулк ёлғиз Уникидир. Ундан ўзга подшоҳ йўқ. Ҳамду сано ёлғиз Уникидир. У ҳар нарсага Қодирдир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ. info
التفاسير:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من قضاء الله انقسام الناس إلى أشقياء وسعداء.
Одамларнинг бахтли ва бахтсизларга бўлиниши Аллоҳнинг қадаридир. info

• من الوسائل المعينة على العمل الصالح تذكر خسارة الناس يوم القيامة.
Қиёмат кунида юз берадиган чин муваффақиятсизликни эслаш яхши ишлар қилишга ундайдиган воситалардандир. info