Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси

Бет рақами:close

external-link copy
135 : 4

۞ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُونُواْ قَوَّٰمِينَ بِٱلۡقِسۡطِ شُهَدَآءَ لِلَّهِ وَلَوۡ عَلَىٰٓ أَنفُسِكُمۡ أَوِ ٱلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَۚ إِن يَكُنۡ غَنِيًّا أَوۡ فَقِيرٗا فَٱللَّهُ أَوۡلَىٰ بِهِمَاۖ فَلَا تَتَّبِعُواْ ٱلۡهَوَىٰٓ أَن تَعۡدِلُواْۚ وَإِن تَلۡوُۥٓاْ أَوۡ تُعۡرِضُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ كَانَ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرٗا

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбар алайҳиссаломга эргашган мўминлар, ҳамма ҳаолатда ҳам адолат билан турингиз. Ҳаммага, ҳатто ўзингизга, ота-онангизга, қариндошларингизга қарши бўлса ҳам ҳақни гапириб гувоҳлик беринг. Кимнингдир камбағаллиги ёки бойлиги сизни гувоҳлик беришга ёки бермасликка олиб бормасин. Бойни ҳам, камбағални ҳам Аллоҳнинг Ўзи кўпроқ танийди ва улар учун нима яхши бўлишини жуда яхши билади. Шундай бўлгач, гувоҳлик беришда ҳавойи нафсингизга эргашиб, ҳақдан юз ўгирмангиз. Нотўғри гувоҳлик берсангиз ёки тўғри гувоҳлик беришдан бош тортсангиз, билингизки, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор бўлган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
136 : 4

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ ءَامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلَّذِي نَزَّلَ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ مِن قَبۡلُۚ وَمَن يَكۡفُرۡ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ فَقَدۡ ضَلَّ ضَلَٰلَۢا بَعِيدًا

Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга, Унинг Пайғамбарига, шу Пайғамбарига нозил қилган Қуръонга, олдинги пайғамбарларга нозил қилган китобларга бўлган иймонингизда барқарор турингиз. Ким Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва қиёмат кунига куфр келтирса, тўғри йўлдан жуда-жуда узоқларга адашиб кетибди. info
التفاسير:

external-link copy
137 : 4

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ثُمَّ كَفَرُواْ ثُمَّ ءَامَنُواْ ثُمَّ كَفَرُواْ ثُمَّ ٱزۡدَادُواْ كُفۡرٗا لَّمۡ يَكُنِ ٱللَّهُ لِيَغۡفِرَ لَهُمۡ وَلَا لِيَهۡدِيَهُمۡ سَبِيلَۢا

Ҳали иймон келтириб, ҳали куфр келтираверадиганлар, кейин эса ўша куфрида қотиб қоладиганлар ва шу аҳволида ўлиб кетадиганлар Аллоҳнинг марҳаматидан маҳрумлардир. Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечирмас ва Ўзига олиб борадиган тўғри йўлга ҳидоят ҳам қилмас. info
التفاسير:

external-link copy
138 : 4

بَشِّرِ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ بِأَنَّ لَهُمۡ عَذَابًا أَلِيمًا

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, дилидаги куфрини яшириб, ўзини мўмин кўрсатадиган бундай мунофиқларга Қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида аламли азоб борлигидан "хушхабар" бериб қўйинг. info
التفاسير:

external-link copy
139 : 4

ٱلَّذِينَ يَتَّخِذُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ أَيَبۡتَغُونَ عِندَهُمُ ٱلۡعِزَّةَ فَإِنَّ ٱلۡعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعٗا

Уларга бу азоб нима учун? Чунки улар мўминларни қўйиб, кофирларни ўзларига дўст, ҳамкор тутдилар. Ажабо! Куч-қудратни, ҳимояни ўшалардан излаяптиларми? Овора бўладилар. Зеро, иззату куч-қудратнинг ҳаммаси Аллоҳникидир. info
التفاسير:

external-link copy
140 : 4

وَقَدۡ نَزَّلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أَنۡ إِذَا سَمِعۡتُمۡ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ يُكۡفَرُ بِهَا وَيُسۡتَهۡزَأُ بِهَا فَلَا تَقۡعُدُواْ مَعَهُمۡ حَتَّىٰ يَخُوضُواْ فِي حَدِيثٍ غَيۡرِهِۦٓ إِنَّكُمۡ إِذٗا مِّثۡلُهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ جَامِعُ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱلۡكَٰفِرِينَ فِي جَهَنَّمَ جَمِيعًا

Эй мўминлар, Аллоҳ сизларга Қуръони каримда: "Бирон мажлисда кимдир Аллоҳнинг оятларини инкор ва масхара қилаётганини эшитсангизлар, то гап бошқа соҳага ўтгунига қадар у жойни тарк қилишингиз вожибдир", деган сўзларни нозил қилди. Аллоҳнинг оятлари инкор ва масхара қилинаётганини эшитиб туриб ҳам жойингиздан жилмасангиз, Аллоҳнинг буйруғига итоат қилмасликда улар билан бир хил бўлиб қоласизлар. Улар инкорию масхараси билан итоатсизлик қилган бўлса, сизлар уни бемалол эшитиб ўтиравериш билан итоатсизлик қилган бўласизлар. Аллоҳ куфрини яшириб, ўзини мусулмон қилиб кўрсатган мунофиқлар билан кофирларни қиёмат кунида жаҳаннам ўтида бир жойга тўплайди. info
التفاسير:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• وجوب العدل في القضاء بين الناس وعند أداء الشهادة، حتى لو كان الحق على النفس أو على أحد من القرابة.
Одамларга қозилик қилишда ҳам, гувоҳ бўлишда ҳам гарчи ҳақиқат ўзингизнинг ёки қариндошингизнинг зарарига бўлса-да, адолат қилиш вожиб. info

• على المؤمن أن يجتهد في فعل ما يزيد إيمانه من أعمال القلوب والجوارح، ويثبته في قلبه.
Мўмин қалб иши бўладими, бошқа аъзолар иши бўладими, ўзининг иймонини зиёда қиладиган, мустаҳкамлайдиган амалларни бажариши лозим. info

• عظم خطر المنافقين على الإسلام وأهله؛ ولهذا فقد توعدهم الله بأشد العقوبة في الآخرة.
Ислом ва мусулмонларга энг хатарли одамлар мунофиқлардир. Шунинг учун Аллоҳ уларга охиратда энг қаттиқ азобни тайёрлаб қўйганидан огоҳлантиряпти. info

• إذا لم يستطع المؤمن الإنكار على من يتطاول على آيات الله وشرعه، فلا يجوز له الجلوس معه على هذه الحال.
Мўмин одам Аллоҳнинг оятлари ва шариатига қарши тилига эрк берадиганларни тийиб қўя олмаса, ҳеч бўлмаганда шундай гаплар бўлаётган мажлисда улар билан ўтирмаслиги вожибдир. info