Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси

external-link copy
67 : 39

وَمَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦ وَٱلۡأَرۡضُ جَمِيعٗا قَبۡضَتُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُ مَطۡوِيَّٰتُۢ بِيَمِينِهِۦۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ

Мушриклар Аллоҳни етарлича улуғламасдан, Унга заиф, ожиз махлуқотларни шерик қилдилар. Аллоҳнинг қудрати нақадар буюк эканидан ғафлатда қолдилар. Бу қудратнинг кўринишларидан бири шуки, ер юзи ўзидаги барча тоғлари, дарахтлари, дарёлари, денгизлари билан бирга Қиёмат куни У Зотнинг Чангалида бўлади. Етти осмоннинг ҳаммаси Унинг Қўлида ғижимланиб туради. У Зот мушриклар айтаётган шериклардан Пок ва Олийдир. info
التفاسير:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الكِبْر خلق ذميم مشؤوم يمنع من الوصول إلى الحق.
Кибр ҳаққа етиб боришдан тўсиб турадиган ўта манфур хулқ. info

• سواد الوجوه يوم القيامة علامة شقاء أصحابها.
Қиёмат куни юзларнинг қорайиши бадбахтлик аломатидир. info

• الشرك محبط لكل الأعمال الصالحة.
Ширк ҳамма яхши амалларни ҳабата қилади. info

• ثبوت القبضة واليمين لله سبحانه دون تشبيه ولا تمثيل.
Оятларда Аллоҳнинг бирон ташбеҳ ва тамсилсиз Чангали, Қўли борлиги ўз исботини топиб турибди. info