Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси

Қасас

Суранинг мақсадларидан..:
سنة الله في تمكين المؤمنين المستضعفين وإهلاك الطغاة المستكبرين.
Заиф мўминларни қўллаб-қувватлаш ва мутакаббир золимларни ҳалок этиш Аллоҳнинг қонуниятидир. info

external-link copy
1 : 28

طسٓمٓ

То. Син. Мим. Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасида айтиб ўтдик. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 28

تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ

Булар аниқ, тушунарли Китоб - Қуръоннинг оятларидир. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 28

نَتۡلُواْ عَلَيۡكَ مِن نَّبَإِ مُوسَىٰ وَفِرۡعَوۡنَ بِٱلۡحَقِّ لِقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ

Иймон келтирадиган қавм ибрат олиши учун сизга Мусо ва Фиръавн ҳақидаги хабарни ўқиб берамиз. Зеро, фақат мўминларгина ибрат оладилар. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 28

إِنَّ فِرۡعَوۡنَ عَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَجَعَلَ أَهۡلَهَا شِيَعٗا يَسۡتَضۡعِفُ طَآئِفَةٗ مِّنۡهُمۡ يُذَبِّحُ أَبۡنَآءَهُمۡ وَيَسۡتَحۡيِۦ نِسَآءَهُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ

Фиръавн Мисрда ҳаддидан ошди, зўравонлик қилди, унинг аҳолисини тоифаларга бўлиб юборди. Улардан бир тоифани - Бани Исроилни хорлади, эркакларини ўлдириб, аёлларини хизматкор қилиш мақсадида тирик қолдирди. У такаббурлиги, зулми ва зўравонлиги билан ер юзидаги бузғунчилардан бири бўлганди. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 28

وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى ٱلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَنَجۡعَلَهُمۡ أَئِمَّةٗ وَنَجۡعَلَهُمُ ٱلۡوَٰرِثِينَ

Биз эса Мисрда Фиръавн тарафидан хўрланган Бани Исроилга фазлу марҳамат кўрсатиб, душманини маҳв этиб, ўзини хорликдан озод қилиб, ҳақ йўлидаги пешволарга айлантиришни ва Фиръавн ҳалок бўлганидан кейин муборак шом ерларини уларга мерос қилиб қолдиришни истаймиз. Аллоҳ таоло айтади: "Олдин хорланган зотларга ернинг машриқларию мағрибларини мерос қилиб қолдирдик..." info
التفاسير:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الإيمان والعمل الصالح سببا النجاة من الفزع يوم القيامة.
Иймон ва солиҳ амал Қиёмат кунининг даҳшатидан нажот топишга олиб боради. info

• الكفر والعصيان سبب في دخول النار.
Куфр ва маъсият дўзахга олиб боради. info

• تحريم القتل والظلم والصيد في الحرم.
Ҳарамда қон тўкиш, зулм ва ов қилиш ҳаром. info

• النصر والتمكين عاقبة المؤمنين.
Мўминлар оқибати ғалаба ва имкониятдир. info