Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси

Бет рақами:close

external-link copy
32 : 24

وَأَنكِحُواْ ٱلۡأَيَٰمَىٰ مِنكُمۡ وَٱلصَّٰلِحِينَ مِنۡ عِبَادِكُمۡ وَإِمَآئِكُمۡۚ إِن يَكُونُواْ فُقَرَآءَ يُغۡنِهِمُ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٞ

Эй мўминлар, ораларингиздаги бева эркак ва бева аёлларни ҳамда мўмин қулларингиз ва чўриларингизни уйлантирингиз, турмушга берингиз. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўзининг кенг фазли ила бой қилур. Аллоҳ кенг ризқ берадиган, бандаларининг аҳволидан Хабардор Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 24

وَلۡيَسۡتَعۡفِفِ ٱلَّذِينَ لَا يَجِدُونَ نِكَاحًا حَتَّىٰ يُغۡنِيَهُمُ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦۗ وَٱلَّذِينَ يَبۡتَغُونَ ٱلۡكِتَٰبَ مِمَّا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُكُمۡ فَكَاتِبُوهُمۡ إِنۡ عَلِمۡتُمۡ فِيهِمۡ خَيۡرٗاۖ وَءَاتُوهُم مِّن مَّالِ ٱللَّهِ ٱلَّذِيٓ ءَاتَىٰكُمۡۚ وَلَا تُكۡرِهُواْ فَتَيَٰتِكُمۡ عَلَى ٱلۡبِغَآءِ إِنۡ أَرَدۡنَ تَحَصُّنٗا لِّتَبۡتَغُواْ عَرَضَ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَمَن يُكۡرِههُّنَّ فَإِنَّ ٱللَّهَ مِنۢ بَعۡدِ إِكۡرَٰهِهِنَّ غَفُورٞ رَّحِيمٞ

Никоҳланишга қурби етмаганлар то Аллоҳ уларни Ўз фазли ила бой қилгунига қадар иффатларини сақласинлар. Қайси бир қул мукотабани истаса, яъни, маълум миқдордаги тўлов эвазига ўзини озод қилиш учун шартнома тузишни истаса, хожалар унинг яхши, диндор одамлигини ва шу ишни уддалай олишини билсалар, уни қабул қилишлари, Аллоҳ ато этган моллардан уларга ҳам беришлари лозим. Шартномадаги маблағнинг бирон қисмидан воз кечиш ҳам шу иш жумласидандир. Чўриларингиз иффатли бўлишни истасалар, мол-давлат топиш учун уларни зинога мажбурламанглар. Абдуллоҳ ибн Убай ўзининг икки чўрисига нисбатан шундай иш қилганди. Ким уларни мажбур қилса, Аллоҳ улар мажбур қилинганларидан кейин уларнинг гуноҳларини кечирадиган Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир. Чунки улар ўз ихтиёрлари билан бу ишни қилмадилар. Гуноҳ мажбур қилганларнинг зиммасига тушади. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 24

وَلَقَدۡ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكُمۡ ءَايَٰتٖ مُّبَيِّنَٰتٖ وَمَثَلٗا مِّنَ ٱلَّذِينَ خَلَوۡاْ مِن قَبۡلِكُمۡ وَمَوۡعِظَةٗ لِّلۡمُتَّقِينَ

Эй одамлар, сизларга ҳеч бир чалкашлиги йўқ, ҳақ билан ботилни ажратиб берадиган очиқ оятларни, олдинги ўтган мўмину кофирлардан мисолларни ва бир насиҳатни нозил қилдик. Улардан Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотлар панду насиҳат оладилар. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 24

۞ ٱللَّهُ نُورُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ مَثَلُ نُورِهِۦ كَمِشۡكَوٰةٖ فِيهَا مِصۡبَاحٌۖ ٱلۡمِصۡبَاحُ فِي زُجَاجَةٍۖ ٱلزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوۡكَبٞ دُرِّيّٞ يُوقَدُ مِن شَجَرَةٖ مُّبَٰرَكَةٖ زَيۡتُونَةٖ لَّا شَرۡقِيَّةٖ وَلَا غَرۡبِيَّةٖ يَكَادُ زَيۡتُهَا يُضِيٓءُ وَلَوۡ لَمۡ تَمۡسَسۡهُ نَارٞۚ نُّورٌ عَلَىٰ نُورٖۚ يَهۡدِي ٱللَّهُ لِنُورِهِۦ مَن يَشَآءُۚ وَيَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡأَمۡثَٰلَ لِلنَّاسِۗ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ

Аллоҳ осмонлару ернинг Нуридир ва улардаги зотларни ҳидоят қилгувчидир. Унинг Нури мўминнинг қалбида худди бир токча кабидирки, унда бир чироқ бор. Чироқ бир шиша ичида. Шиша эса атрофни ёритиб турган бир дур юлдуз. Чироқ муборак зайтун дарахтининг мойидан ёқилади. Зайтун дарахтини эрталаб ҳам, кечга яқин ҳам қуёшдан ҳеч нарса тўсмайди. Унинг мойи шу қадар мусаффоки, ҳатто унга олов туташмаса ҳам атрофни ёритиб юборгудек бўлади. Энди олов туташганидан кейин қандай бўлишини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг! Чироқнинг нури шишанинг нурига қўшилиб, нур устига нур бўлур! Мўминнинг қалби ҳам ҳидоят нури уни ёритган пайтида мана шундай бўлади. Аллоҳ Ўзи истаган бандасини Қуръонга эргашиш бахтига муяссар айлайди. Аллоҳ мисоллар зарб этиб, нарсаларни ташбеҳлар орқали баён қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмас. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 24

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ ٱللَّهُ أَن تُرۡفَعَ وَيُذۡكَرَ فِيهَا ٱسۡمُهُۥ يُسَبِّحُ لَهُۥ فِيهَا بِٱلۡغُدُوِّ وَٱلۡأٓصَالِ

Бу чироқ масжидларда ёқилади. Аллоҳ уларнинг баланд қилиб қурилишига изн берган. Масжидларда азон, зикр ва намозлар ила Аллоҳнинг номи ёдга олинур. Уларда кечаю кундуз Аллоҳнинг ризоси умидида намоз ўқилур. info
التفاسير:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الله عز وجل ضيق أسباب الرق (بالحرب) ووسع أسباب العتق وحض عليه .
Аллоҳ қулдорликка олиб борадиган йўлларни торайтириб, озодлик сари йўллайдиган омилларни кенг қилди ва шунга ундади. info

• التخلص من الرِّق عن طريق المكاتبة وإعانة الرقيق بالمال ليعتق حتى لا يشكل الرقيق طبقة مُسْتَرْذَلة تمتهن الفاحشة.
Мукотаба йўли билан қулликдан озод бўлиш ва бу йўлда қулларга молиявий ёрдам беришга тарғиб қилиняпти. Токи, қуллар бузуқлик йўлида ишлатиладиган бир хор табақага айланиб қолмасин. info

• قلب المؤمن نَيِّر بنور الفطرة، ونور الهداية الربانية.
Мўминнинг қалби табиий нур билан, раббоний ҳидоят нури билан мунаввардир. info

• المساجد بيوت الله في الأرض أنشأها ليعبد فيها، فيجب إبعادها عن الأقذار الحسية والمعنوية.
Масжидлар Аллоҳнинг ер юзидаги уйларидир. Улар ибодат учун қурилган. Шунинг учун уларни ҳиссий ва маънавий кирлардан поклаш лозим. info

• من أسماء الله الحسنى (النور) وهو يتضمن صفة النور له سبحانه.
Аллоҳнинг гўзал номларидан бири НУР. Унда Аллоҳ таолонинг Нур сифати борлиги мужассам. info