قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - محمد صادق

external-link copy
3 : 57

هُوَ ٱلۡأَوَّلُ وَٱلۡأٓخِرُ وَٱلظَّٰهِرُ وَٱلۡبَاطِنُۖ وَهُوَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٌ

У аввал ва охир, ошкор ва пинҳондир. Ва У ҳар бир нарсани билувчидир. info

(«Аввал» — У барча мавжудотлар йўқлигида бор эди. «Охир» — У ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади. «Ошкор» — Унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир. «Зоҳир» — У ҳамма нарсадан-устундир. «Пинҳон» — У кўзга кўринмайди. Ҳаммадан пинҳон — махфий нарсаларни билиб турувчидир.)

التفاسير: