قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - مرکز رواد الترجمۃ

صفحہ نمبر:close

external-link copy
20 : 47

وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَوۡلَا نُزِّلَتۡ سُورَةٞۖ فَإِذَآ أُنزِلَتۡ سُورَةٞ مُّحۡكَمَةٞ وَذُكِرَ فِيهَا ٱلۡقِتَالُ رَأَيۡتَ ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ يَنظُرُونَ إِلَيۡكَ نَظَرَ ٱلۡمَغۡشِيِّ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡمَوۡتِۖ فَأَوۡلَىٰ لَهُمۡ

Иймон келтирганлар: «Бир сура нозил қилинса эди», дейдилар. Бир аниқ сура нозил қилиниб, унда уруш ҳақида айтилса, қалбида марази борларни кўрасизки, сизга худди ўлимдан ҳушини йўқотиб қўйган одамдек қарайдилар. Бас, уларга ҳалокат бўлсин. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 47

طَاعَةٞ وَقَوۡلٞ مَّعۡرُوفٞۚ فَإِذَا عَزَمَ ٱلۡأَمۡرُ فَلَوۡ صَدَقُواْ ٱللَّهَ لَكَانَ خَيۡرٗا لَّهُمۡ

Тоат ва яхши гап (мунофиқликдан кўра яхшироқ). Иш жиддийлашганда эса Аллоҳга садоқатли бўлсалар, ўзларига яхши бўларди. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 47

فَهَلۡ عَسَيۡتُمۡ إِن تَوَلَّيۡتُمۡ أَن تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَتُقَطِّعُوٓاْ أَرۡحَامَكُمۡ

Юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қариндошлик ришталарини узиб юборишингиз ҳам ҳеч гап эмас. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 47

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَعَنَهُمُ ٱللَّهُ فَأَصَمَّهُمۡ وَأَعۡمَىٰٓ أَبۡصَٰرَهُمۡ

Ана ўшалар шундай кимсаларки, Аллоҳ уларни лаънатлаб, кар қилиб қўйди, кўзларини кўр қилиб қўйди. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 47

أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ ٱلۡقُرۡءَانَ أَمۡ عَلَىٰ قُلُوبٍ أَقۡفَالُهَآ

Қуръонни тадаббур қилмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлари борми? info
التفاسير:

external-link copy
25 : 47

إِنَّ ٱلَّذِينَ ٱرۡتَدُّواْ عَلَىٰٓ أَدۡبَٰرِهِم مِّنۢ بَعۡدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ ٱلۡهُدَى ٱلشَّيۡطَٰنُ سَوَّلَ لَهُمۡ وَأَمۡلَىٰ لَهُمۡ

Ҳидоят очиқ-ойдин кўриниб бўлганидан кейин ҳам ортига тисарилганлар шундай кимсаларки, уларга шайтон ишларини чиройли қилиб кўрсатди ва уларга узун (орзулар) қилиб қўйди. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 47

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَالُواْ لِلَّذِينَ كَرِهُواْ مَا نَزَّلَ ٱللَّهُ سَنُطِيعُكُمۡ فِي بَعۡضِ ٱلۡأَمۡرِۖ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ إِسۡرَارَهُمۡ

Бунга сабаб шуки, Аллоҳ нозил қилган нарсани ёмон кўрганларга: «Айрим ишларда сизларга итоат қиламиз», дедилар. Аллоҳ уларнинг сирларини билади. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 47

فَكَيۡفَ إِذَا تَوَفَّتۡهُمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَضۡرِبُونَ وُجُوهَهُمۡ وَأَدۡبَٰرَهُمۡ

Фаришталар уларнинг юзлари ва орқаларига уриб жонларини олаётганда қандай бўлар экан?! info
التفاسير:

external-link copy
28 : 47

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمُ ٱتَّبَعُواْ مَآ أَسۡخَطَ ٱللَّهَ وَكَرِهُواْ رِضۡوَٰنَهُۥ فَأَحۡبَطَ أَعۡمَٰلَهُمۡ

Бунга сабаб шуки, улар Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсага эргашдилар. У Зотнинг ризосини эса ёмон кўрдилар. Бас, амалларини ҳабата кетказди. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 47

أَمۡ حَسِبَ ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ أَن لَّن يُخۡرِجَ ٱللَّهُ أَضۡغَٰنَهُمۡ

Ёки қалбларида мараз бўлган кимсалар, Аллоҳ уларнинг адоватларини ошкор қилмайди, деб ўйладиларми?! info
التفاسير: