قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - المختصر فی تفسیر القرآن الکریم کا ازبک ترجمہ

صفحہ نمبر:close

external-link copy
20 : 75

كَلَّا بَلۡ تُحِبُّونَ ٱلۡعَاجِلَةَ

Эй мушриклар, қайта тирилиш сизлар айтаётгандек амримаҳол иш эмас. Сизларни олдин яратишга қодир бўлган Зот ўлганингиздан кейин ҳам ҳаёт беришга қодирлигини биласизлар. Балки сизларнинг қайта тирилишни инкор қилишингиз бир зумда ўтиб кетадиган дунё ҳаётига бўлган муҳаббатингиздандир. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 75

وَتَذَرُونَ ٱلۡأٓخِرَةَ

Охират ҳаётини эса ташлаб қўйишингиздандир. Охират ҳаётининг йўли Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат қилишингиз ва тақиқлаган ҳаром ишлардан тийилишингиздир. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 75

وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ نَّاضِرَةٌ

Ўша куни иймон келтирган бахтиёр кишиларнинг юзларидан нур балқиб туради. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 75

إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٞ

Парвардигорига боқиб, яйраб туради. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 75

وَوُجُوهٞ يَوۡمَئِذِۭ بَاسِرَةٞ

У кунда кофир бахтиқароларнинг юзлари тиришиб-буришиб туради. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 75

تَظُنُّ أَن يُفۡعَلَ بِهَا فَاقِرَةٞ

Ўзларига буюк жазо ва аламли азоб берилишини аниқ биладилар. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 75

كَلَّآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلتَّرَاقِيَ

Масала мушриклар ўзларича, ўлганимиздан кейин азобланмаймиз, деб хомтама бўлганларидек эмас. Улардан бирининг жони халқумига етганда. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 75

وَقِيلَ مَنۡۜ رَاقٖ

Айрим одамлар: ”Бунга дам солиб қўядиган бирон кимса борми, зора шифо топсам", деб қолганида. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 75

وَظَنَّ أَنَّهُ ٱلۡفِرَاقُ

Одам жони узилаётган пайтда ўлим уни дунё ҳаётидан ажратаётганига амин бўлганида. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 75

وَٱلۡتَفَّتِ ٱلسَّاقُ بِٱلسَّاقِ

Дунё ҳаёти ниҳояси ва охират ҳаёти бошланишидаги қийинчиликлар тўпланганда. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 75

إِلَىٰ رَبِّكَ يَوۡمَئِذٍ ٱلۡمَسَاقُ

Юқоридаги ҳолатлар юз берганда маййит Парвардигори ҳузурига ҳайдаб борилур. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 75

فَلَا صَدَّقَ وَلَا صَلَّىٰ

Кофир кимса на пайғамбари олиб келган динни тасдиқ этди ва на Парвардигори учун намоз ўқиди. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 75

وَلَٰكِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ

Аксинча, Пайғамбари олиб келган динни ёлғонга чиқарди ва ундан юз ўгирди. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 75

ثُمَّ ذَهَبَ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ يَتَمَطَّىٰٓ

Кейин бу кофир кеккайиб юрганича аҳли томон кетди. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 75

أَوۡلَىٰ لَكَ فَأَوۡلَىٰ

Аллоҳ таоло унинг ўлими яқинлашиб қолгани билан таҳдид қилди. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 75

ثُمَّ أَوۡلَىٰ لَكَ فَأَوۡلَىٰٓ

Кейин ”Сенга ўлим бўлсин, ўлим” жумласини таъкид учун яна бир бор такрорлади. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 75

أَيَحۡسَبُ ٱلۡإِنسَٰنُ أَن يُتۡرَكَ سُدًى

Инсон Аллоҳ таоло уни шариатга буюрмасдан эътиборсиз ташлаб қўйган, деб ўйлайдими? info
التفاسير:

external-link copy
37 : 75

أَلَمۡ يَكُ نُطۡفَةٗ مِّن مَّنِيّٖ يُمۡنَىٰ

Ахир бу инсон бачадонга тўкиладиган манийдан бир ҳақир нутфа эмасмиди?! info
التفاسير:

external-link copy
38 : 75

ثُمَّ كَانَ عَلَقَةٗ فَخَلَقَ فَسَوَّىٰ

Сўнгра Аллоҳ уни бир парча қотган қонга айлантирди ва хилқатини мукаммал қилиб яратди. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 75

فَجَعَلَ مِنۡهُ ٱلزَّوۡجَيۡنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰٓ

Унинг жинсидан икки хил нав: эркак ва аёлни яратди. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 75

أَلَيۡسَ ذَٰلِكَ بِقَٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يُحۡـِۧيَ ٱلۡمَوۡتَىٰ

Нутфадан, сўнг лахта қондан инсонни яратишга Қодир бўлган Зот ҳисоб ва жазо учун уни ўлганидан кейин яна янгитдан яратишга Қодир эмасми?! Албатта Қодир! info
التفاسير:
حالیہ صفحہ میں آیات کے فوائد:
• خطر حب الدنيا والإعراض عن الآخرة.
Дунёга муҳаббат қўйиб, охиратдан юз ўгиришнинг нақадар хатарли. info

• ثبوت الاختيار للإنسان، وهذا من تكريم الله له.
Инсонга ихтиёр берилиши Аллоҳнинг унга бўлган эҳтиромидир. info

• النظر لوجه الله الكريم من أعظم النعيم.
Улуғ Аллоҳнинг юзига боқиш улкан неъматдир. info