قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبەكچە تەرجىمىسى-رۇۋۋاد تەرجىمە مەركىزى

بەت نومۇرى:close

external-link copy
25 : 37

مَا لَكُمۡ لَا تَنَاصَرُونَ

Сизларга нима бўлдики, бир-бирингизга ёрдам бермаяпсизлар? info
التفاسير:

external-link copy
26 : 37

بَلۡ هُمُ ٱلۡيَوۡمَ مُسۡتَسۡلِمُونَ

Йўқ! Улар бугун таслим бўлгувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 37

وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ

Улар бир-бирларига қараб, бир-бирларидан сўрайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 37

قَالُوٓاْ إِنَّكُمۡ كُنتُمۡ تَأۡتُونَنَا عَنِ ٱلۡيَمِينِ

Дедилар: «Дарҳақиқат, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингизлар». info
التفاسير:

external-link copy
29 : 37

قَالُواْ بَل لَّمۡ تَكُونُواْ مُؤۡمِنِينَ

Дедилар: «Аксинча, ўзларингиз мўмин бўлмагансизлар». info
التفاسير:

external-link copy
30 : 37

وَمَا كَانَ لَنَا عَلَيۡكُم مِّن سُلۡطَٰنِۭۖ بَلۡ كُنتُمۡ قَوۡمٗا طَٰغِينَ

Биз учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик бўлмаган. Балки ўзингиз ҳаддан ошган қавм бўлгансиз. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 37

فَحَقَّ عَلَيۡنَا قَوۡلُ رَبِّنَآۖ إِنَّا لَذَآئِقُونَ

Бас, бизга Парвардигоримизнинг сўзи ҳақ бўлди. Энди биз аниқ тотгувчилармиз. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 37

فَأَغۡوَيۡنَٰكُمۡ إِنَّا كُنَّا غَٰوِينَ

Сизларни йўлдан оздирдик. Дарҳақиқат, биз ўзимиз йўлдан озгувчилар эдик. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 37

فَإِنَّهُمۡ يَوۡمَئِذٖ فِي ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ

Бас, албатта, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 37

إِنَّا كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ

Дарҳақиқат, Биз жиноятчиларни шундай қилурмиз. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 37

إِنَّهُمۡ كَانُوٓاْ إِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ يَسۡتَكۡبِرُونَ

Дарҳақиқат, уларга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», дейилса, ўзларини катта олгандилар. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 37

وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُوٓاْ ءَالِهَتِنَا لِشَاعِرٖ مَّجۡنُونِۭ

«Бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?» - дейдилар. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 37

بَلۡ جَآءَ بِٱلۡحَقِّ وَصَدَّقَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ

Асло! У ҳақни олиб келди ва пайғамбарларни тасдиқ этди. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 37

إِنَّكُمۡ لَذَآئِقُواْ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَلِيمِ

Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 37

وَمَا تُجۡزَوۡنَ إِلَّا مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Қилиб ўтган ишларингизнинггина жазосини олурсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 37

إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ

Аллоҳнинг покиза бандаларигина бундан мустасно. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 37

أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ رِزۡقٞ مَّعۡلُومٞ

Ана ўшалар учун маълум ризқ бордир. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 37

فَوَٰكِهُ وَهُم مُّكۡرَمُونَ

Мевалар. Уларга иззат-икром кўрсатилур. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 37

فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ

Ноз-неъмат боғларида. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 37

عَلَىٰ سُرُرٖ مُّتَقَٰبِلِينَ

Сўриларда бир-бирларига қараб. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 37

يُطَافُ عَلَيۡهِم بِكَأۡسٖ مِّن مَّعِينِۭ

Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 37

بَيۡضَآءَ لَذَّةٖ لِّلشَّٰرِبِينَ

Оппоқ, ичгувчига лаззатбахш. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 37

لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ

Унда маст қиладиган ҳеч нарса йўқ ва улар ундан маст бўлмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 37

وَعِندَهُمۡ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ عِينٞ

Уларнинг ҳузурида кўзларини тийгувчилар бор. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 37

كَأَنَّهُنَّ بَيۡضٞ مَّكۡنُونٞ

Бамисоли яшириб қўйилган тухумлардек. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 37

فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ

Бир-бирларига қараб, бир-бирларидан сўрайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 37

قَالَ قَآئِلٞ مِّنۡهُمۡ إِنِّي كَانَ لِي قَرِينٞ

Улардан бири дейди: «Менинг бир дўстим бор эди». info
التفاسير: