قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى

بەت نومۇرى:close

external-link copy
9 : 62

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوۡمِ ٱلۡجُمُعَةِ فَٱسۡعَوۡاْ إِلَىٰ ذِكۡرِ ٱللَّهِ وَذَرُواْ ٱلۡبَيۡعَۚ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қилган зотлар, агар муаззин Жума куни имом минбарга чиққанидан кейин (иккинчи азонни айтиб) намозга чақирса, савдони ташлаб, хутбани эшитиш ва намоз ўқишга шошилинглар. Агар биладиган бўлсангизлар, мана шундай қилишингиз ўзингиз учун яхшидир. Шундай экан, бўйсунинглар ва бажаринглар. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 62

فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَٱبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِ ٱللَّهِ وَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ كَثِيرٗا لَّعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ

Жума намозини ўқиб бўлгач, ер юзига тарқалиб, ҳалол ризқ топиш ва юмушларингизни бажаришга киришаверинглар. Айни пайтда Аллоҳни кўп эсланглар. Тирикчилик билан овора бўлиб, Аллоҳни унутиб қўйманглар. Шоядки, шунда мурод-мақсадингизга етиб, хавфсираётган нарсангиздан нажот топсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 62

وَإِذَا رَأَوۡاْ تِجَٰرَةً أَوۡ لَهۡوًا ٱنفَضُّوٓاْ إِلَيۡهَا وَتَرَكُوكَ قَآئِمٗاۚ قُلۡ مَا عِندَ ٱللَّهِ خَيۡرٞ مِّنَ ٱللَّهۡوِ وَمِنَ ٱلتِّجَٰرَةِۚ وَٱللَّهُ خَيۡرُ ٱلرَّٰزِقِينَ

Эй Пайғамбар, айрим мусулмонлар бирон тижорат ёки кўнгилхушликни кўриб қолсалар, сизни минбарда турган ҳолингизда ташлаб, ўшанга қараб кетадилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳнинг ҳузуридаги солиҳ амал учун бериладиган мукофот кўнгилхушликдан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир. Аллоҳ энг яхши ризқ бергувчидир". info
التفاسير:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• وجوب السعي إلى الجمعة بعد النداء وحرمة ما سواه من الدنيا إلا لعذر.
Жума намозига чақирилганидан кейин дунё ишларини ташлаб, зудлик билан бориш вожиб. info

• تخصيص سورة للمنافقين فيه تنبيه على خطورتهم وخفاء أمرهم.
Хусусун мунофиқлар учун алоҳида бир суранинг бўлиши уларнинг нақадар хатарли ва ишлари яширин эканидан огоҳлантиришдир. info

• العبرة بصلاح الباطن لا بجمال الظاهر ولا حسن المنطق.
Ташқи қиёфа ёки қойиллатиб гапириш эмас, дил тўғрилиги эътиборлидир. info