قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى

بەت نومۇرى:close

external-link copy
53 : 29

وَيَسۡتَعۡجِلُونَكَ بِٱلۡعَذَابِ وَلَوۡلَآ أَجَلٞ مُّسَمّٗى لَّجَآءَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ وَلَيَأۡتِيَنَّهُم بَغۡتَةٗ وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ

Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан, огоҳлантираётганинг ўша азоб тезроқ келсин, дея талаб қиладилар. Аллоҳ азоб учун муайян бир вақтни белгилаб қўймаганида эди, улар талаб қилган азоб ўша заҳоти келган бўларди. Азоб уларга кутмаган пайтларида тўсатдан аниқ келади. info
التفاسير:

external-link copy
54 : 29

يَسۡتَعۡجِلُونَكَ بِٱلۡعَذَابِ وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمُحِيطَةُۢ بِٱلۡكَٰفِرِينَ

Улар сиздан ўзингиз огоҳлантираётган азобни тезлатишни талаб қиладилар. Аллоҳ кофирларга ваъда қилган жаҳаннам албатта уларни ўраб олгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
55 : 29

يَوۡمَ يَغۡشَىٰهُمُ ٱلۡعَذَابُ مِن فَوۡقِهِمۡ وَمِن تَحۡتِ أَرۡجُلِهِمۡ وَيَقُولُ ذُوقُواْ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Азоб уларни худди бир кўрпадек устиларидан ҳам, оёқларининг остиларидан ҳам ўраб олган кунда Аллоҳ уларга шундай дейди: "Мана энди қилиб ўтган ширку маъсиятларингизнинг жазосини тотинглар". info
التفاسير:

external-link copy
56 : 29

يَٰعِبَادِيَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ أَرۡضِي وَٰسِعَةٞ فَإِيَّٰيَ فَٱعۡبُدُونِ

Эй Менга иймон келтирган бандаларим, қай бир ерда Менга ибодат қилиш имкони бўлмаса, бошқа ерларга ҳижрат қилинглар. Менинг ерим кенгдир. Ёлғиз Менгагина ибодат қилинглар. Менга ҳеч кимни, ҳеч нарсани шерик қилманглар. info
التفاسير:

external-link copy
57 : 29

كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۖ ثُمَّ إِلَيۡنَا تُرۡجَعُونَ

Ўлим хавфи сизларни ҳижратдан қайтармасин. Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир. Кейин Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун яна Ўзимизга қайтариласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
58 : 29

وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَنُبَوِّئَنَّهُم مِّنَ ٱلۡجَنَّةِ غُرَفٗا تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَاۚ نِعۡمَ أَجۡرُ ٱلۡعَٰمِلِينَ

Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга, жаннатда, юқори ерлардан жой берамиз. У жойнинг остидан дарёлар оқиб ўтади. Унда абадий қоладилар. Ундаги неъматлар туганмасдир. Аллоҳга итоат қилганларнинг мукофоти нақадар яхши-я!. info
التفاسير:

external-link copy
59 : 29

ٱلَّذِينَ صَبَرُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ يَتَوَكَّلُونَ

Аллоҳга итоат қилган зотлар шу йўлдаги қийинчиларга сабр этиб, ўзларининг ҳамма ишларида Парвардигорларига суянган, таянган кишилардир. info
التفاسير:

external-link copy
60 : 29

وَكَأَيِّن مِّن دَآبَّةٖ لَّا تَحۡمِلُ رِزۡقَهَا ٱللَّهُ يَرۡزُقُهَا وَإِيَّاكُمۡۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ

Ўз ризқини топа олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам ризқни Аллоҳ берур. Шундай экан, оч қолишдан қўрқиб, ҳижратни тарк этишингиз дуруст эмас. Аллоҳ гап-сўзларингизни эшитиб, ниятларингиз ва амалларингизни кўриб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмайди. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради. info
التفاسير:

external-link copy
61 : 29

وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ

Эй Пайғамбар, анави мушриклардан: "Осмонларни ким яратган? Ерни ким яратган? Қуёш ва ойни ким бўйсундириб қўйган?", деб сўрасангиз: "Аллоҳ", деб жавоб беришлари турган гап. Шундай экан, улар қандай қилиб ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан юз ўгириб, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бут-санамларга сиғинар эканлар-а?! info
التفاسير:

external-link copy
62 : 29

ٱللَّهُ يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦ وَيَقۡدِرُ لَهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ

Аллоҳ ризқни Ўзи хоҳлаган бандасига кенг қилиб, хоҳлаган бандасига танг қилиб беради. Бу ишнинг остидаги ҳикматни ёлғиз Ўзи билади. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Бандаларини қандай тадбир ислоҳ қилиши ҳам Ўзига аён. info
التفاسير:

external-link copy
63 : 29

وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّن نَّزَّلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَحۡيَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ مِنۢ بَعۡدِ مَوۡتِهَا لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۚ قُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡقِلُونَ

Эй Пайғамбар, мушриклардан: "Осмондан ёмғир ёғдириб, ўлик ерни яшнатган ким?", деб сўрасангиз: "Аллоҳ", дейишлари аниқ. Эй Пайғамбар, айтинг: "Ўзингизга қарши ҳужжатни келтириб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин". Йўқ! Аслида уларнинг аксари ақл юритмайдилар. Ақл юритганларида эди, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бут-санамларни Аллоҳга шерик қилмаган бўлардилар. info
التفاسير:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• استعجال الكافر بالعذاب دليل على حمقه.
Кофирнинг азобни тезлатишни талаб қилиши унинг ақлсиз эканига далилдир. info

• باب الهجرة من أجل سلامة الدين مفتوح.
Динни сақлаб қолиш учун ҳижрат эшиги очиқ. info

• فضل الصبر والتوكل على الله.
Сабр ва Аллоҳга таваккул қилишнинг фазли. info

• الإقرار بالربوبية دون الإقرار بالألوهية لا يحقق لصاحبه النجاة والإيمان.
Улуҳиятни тан олмасдан, фақат рубубиятни эътироф этиш одамни иймон ва нажот сари етакламайди. info