قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبەكچە تەرجىمىسى - ئالائۇددىن مەنسۇر

بەت نومۇرى:close

external-link copy
103 : 16

وَلَقَدۡ نَعۡلَمُ أَنَّهُمۡ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُۥ بَشَرٞۗ لِّسَانُ ٱلَّذِي يُلۡحِدُونَ إِلَيۡهِ أَعۡجَمِيّٞ وَهَٰذَا لِسَانٌ عَرَبِيّٞ مُّبِينٌ

103. Аниқки, Биз уларнинг «(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмоқда», деяётганини билурмиз. (Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки) улар ишора қилаётган кимсанинг тили ажамий (яъни, арабий эмас), бу (Қуръон) эса очиқ-равшан арабийдир. info

И з о ҳ. Саҳобалардан бири Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Маккада Қурайш қабиласига мансуб кишилардан бирининг ажам қули бор эди. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом баъзан у билан гаплашиб, унга Ислом аҳкомларидан таълим берар эдилар. Буни кўрган айрим қурайшликлар: «Муҳаммадга Қуръонни мана шу қул ўргатса керак», деб гап тарқатганларида юқоридаги оят нозил бўлди.

التفاسير:

external-link copy
104 : 16

إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ لَا يَهۡدِيهِمُ ٱللَّهُ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ

104. Албатта, Аллоҳ оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларни Аллоҳ ҳидоят қилмас. Улар учун аламли азоб бордир. info
التفاسير:

external-link copy
105 : 16

إِنَّمَا يَفۡتَرِي ٱلۡكَذِبَ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡكَٰذِبُونَ

105. Ёлғон сўзларни ҳам фақат Аллоҳ оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқурлар. Ана ўшаларнинг ўзлари ёлғончидирлар. info
التفاسير:

external-link copy
106 : 16

مَن كَفَرَ بِٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ إِيمَٰنِهِۦٓ إِلَّا مَنۡ أُكۡرِهَ وَقَلۡبُهُۥ مُطۡمَئِنُّۢ بِٱلۡإِيمَٰنِ وَلَٰكِن مَّن شَرَحَ بِٱلۡكُفۡرِ صَدۡرٗا فَعَلَيۡهِمۡ غَضَبٞ مِّنَ ٱللَّهِ وَلَهُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ

106. Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни, диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир. info

И з о ҳ. Муфассирлар айтишларича, бу оят Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган. Мушриклар у зотни ҳибс қилишиб, Ислом динидан чиқишни талаб этадилар ва даҳшатли азоблар билан қийнайдилар. Ночор-ноилож қолгач, мажбур ҳолда уларнинг бутларидан бирини тилга олганларидан кейингина у кишини қўйиб юборадилар. Одамлар орасида эса «Аммор диндан чиқди», деган гап тарқаб кетади. У зот Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ҳузурларига йиғлаб, айтган сўзларидан изтиробга тушиб келганларида, пайғамбар: «Қалбинг нима дейди?», деб сўрайдилар. У: «Қалбим фақат иймон билан ором олади», деб жавоб беради. Шунда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Сенга неча марта мажбурлаб куфр калимасини айтдирсалар ҳам ҳаргиз иймондан ажраб қолмайсан», деганлар. Демак, шариати Исломиянинг ҳукмига кўра фақат ўз ихтиёри билан куфр йўлини танлаб олган кимсаларгина кофир бўлурлар ва улар учун Охиратда энг қаттиқ азоб-уқубатлар бўлур.

التفاسير:

external-link copy
107 : 16

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمُ ٱسۡتَحَبُّواْ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا عَلَى ٱلۡأٓخِرَةِ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡكَٰفِرِينَ

107. Бунга (яъни, бундай азоб-уқубатларга дучор бўлишларига) сабаб улар ҳаёти дунёни Охиратдан афзал билганларидир. Аллоҳ эса кофир қавмни ҳидоят қилмас. (Бас, улар кофир бўлганлари сабабли ҳақ йўлни топа олмай ўлиб кетурлар). info
التفاسير:

external-link copy
108 : 16

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ طَبَعَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَسَمۡعِهِمۡ وَأَبۡصَٰرِهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡغَٰفِلُونَ

108. Аллоҳ ундай кимсаларнинг дилларини, қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйгандир. Улар ғофил кимсалардир. info
التفاسير:

external-link copy
109 : 16

لَا جَرَمَ أَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ

109. Шак-шубҳа йўқки, улар Охиратда зиён кўргувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
110 : 16

ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِينَ هَاجَرُواْ مِنۢ بَعۡدِ مَا فُتِنُواْ ثُمَّ جَٰهَدُواْ وَصَبَرُوٓاْ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعۡدِهَا لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ

110. Сўнгра (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, билингки), албатта, Парвардигорингиз, фитналарга дучор этилганларидан кейин (Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага) ҳижрат қилган, сўнг (Аллоҳ йўлида) жиҳод этиб, (бу жиҳод машаққатларига сабр-тоқат қилган зотлар учун) мададкор, ёрдамчидир. Албатта, Парвардигорингиз у (меҳнат-машаққатларни кўтарганларидан) кейин (улар учун) мағфират қилгувчи, меҳрибондир. info
التفاسير: