И з о ҳ. Ривоят қилишларича, мазкур гувоҳлик берувчи Зулайҳонинг амакиваччаси бўлиб, бешикдаги чақалоқ эди. Не тонгки, Аллоҳ таоло Ўзининг маъсум пайғамбари Юсуфни маъсум бир гўдак тили билан оқлайди.
И з о ҳ. Юқоридаги оятда кофир жамиятдаги ҳоким табақанинг қанчалик нопок усти ялтироқ, мағзу-моҳияти эса чирик бўлиши икки оғиз сўзда илоҳий қалам билан чизиб берилган: «Юсуф, сен бу ишни унутгин». Эр оиласидаги бевафолик, нопокликдан хабардор бўлгач, уни фақат бир нарса ташвишга солиб: «Одамлар билмасин, сен буни унут, ҳеч кимга айта кўрма», деди. Маънавият инқирозини бундан яққолроқ ифодалаб бўлмас. Лекин одамлар бу можародан хабардор бўладилар ва...