И з о ҳ. Ривоятларга қараганда, Од қавми ерларига уч йил ёмғир ёғмай қурғоқчилик бўлиб, уларнинг қирилиб кетишларига оз қолган эди. Фақат жисмонан кучли қавм бўлганлари сабаблигина зўр-базўр кун кечирар эканлар. Бунинг устига, улар бепуштлик дардига дучор бўлган эдилар. Юқоридаги оят уларга: «Агар Парвардигорга тавба-тазарру қилсангизлар, осмондан тўхтаб қолган ёмғирни қуйдириб, ерларингизни серсув, унумдор қилур ҳамда куч-қувватларингизни янада зиёда этиб, авлодларингизга янги-янги авлодлар қўшур», деб уқтиради.