ශුද්ධවූ අල් කුර්ආන් අර්ථ කථනය - උස්බෙක් පරිවර්තනය - රුව්වාද් පරිවර්තන මධ්‍යස්ථානය

පිටු අංක:close

external-link copy
36 : 50

وَكَمۡ أَهۡلَكۡنَا قَبۡلَهُم مِّن قَرۡنٍ هُمۡ أَشَدُّ مِنۡهُم بَطۡشٗا فَنَقَّبُواْ فِي ٱلۡبِلَٰدِ هَلۡ مِن مَّحِيصٍ

Улардан олдин улардан кўра қудратлироқ қанча авлодни ҳалок этганмиз. (Улар) Бирон нажот бормикин, дея шаҳарларда изғиб юрганлар. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 50

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ

Албатта, бу ишда қалби бор ёки ўзи огоҳ ҳолида қулоқ солган кишиларга эслатма бордир. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 50

وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ وَمَا مَسَّنَا مِن لُّغُوبٖ

Дарҳақиқат, осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Бизни ҳеч қандай чарчоқ тутмади. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 50

فَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ قَبۡلَ طُلُوعِ ٱلشَّمۡسِ وَقَبۡلَ ٱلۡغُرُوبِ

Улар айтаётган гапларга сабр қилинг. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, ботишидан олдин ҳам Парвардигорингизга ҳамду сано, тасбеҳ айтинг. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 50

وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡهُ وَأَدۡبَٰرَ ٱلسُّجُودِ

Туннинг бир қисмида ҳам, саждалар ортидан ҳам тасбеҳ айтинг. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 50

وَٱسۡتَمِعۡ يَوۡمَ يُنَادِ ٱلۡمُنَادِ مِن مَّكَانٖ قَرِيبٖ

Жарчи яқин жойдан жар соладиган кунда қулоқ солинг. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 50

يَوۡمَ يَسۡمَعُونَ ٱلصَّيۡحَةَ بِٱلۡحَقِّۚ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلۡخُرُوجِ

Улар қичқириқни чиндан эшитадиган кунда. Бу (қабрлардан) чиқиш кунидир. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 50

إِنَّا نَحۡنُ نُحۡيِۦ وَنُمِيتُ وَإِلَيۡنَا ٱلۡمَصِيرُ

Жон берадиган ҳам, жон оладиган ҳам Бизмиз. Қайтиб келиш ҳам Бизгадир. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 50

يَوۡمَ تَشَقَّقُ ٱلۡأَرۡضُ عَنۡهُمۡ سِرَاعٗاۚ ذَٰلِكَ حَشۡرٌ عَلَيۡنَا يَسِيرٞ

У кунда ер ёрилиб, шошиб қоладилар. Бу тўплаш Биз учун енгилдир. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 50

نَّحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا يَقُولُونَۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيۡهِم بِجَبَّارٖۖ فَذَكِّرۡ بِٱلۡقُرۡءَانِ مَن يَخَافُ وَعِيدِ

Улар айтаётганларини Биз биламиз. Сиз уларга зўрлик қилгувчи эмассиз. Бас, азоб ҳақидаги ваъдамдан қўрқадиган кишиларни Қуръон билан огоҳлантиринг. info
التفاسير: