Ibisobanuro bya qoran ntagatifu - Ibisobanuro bya Qur'an Ntagatifu mu rurimi rw'iki Uzbeki, bikaba ari incamacye y'ibisobanuro bya Qur'an Ntagatifu.

numero y'urupapuro:close

external-link copy
31 : 51

۞ قَالَ فَمَا خَطۡبُكُمۡ أَيُّهَا ٱلۡمُرۡسَلُونَ

Иброҳим алайҳиссалом фаришталарга деди: "Нима мақсадда келдинглар?" info
التفاسير:

external-link copy
32 : 51

قَالُوٓاْ إِنَّآ أُرۡسِلۡنَآ إِلَىٰ قَوۡمٖ مُّجۡرِمِينَ

Фаришталар шундай жавоб бердилар: "Аллоҳ бизни манфур гуноҳларни қилаётган жиноятчи қавмга юборди". info
التفاسير:

external-link copy
33 : 51

لِنُرۡسِلَ عَلَيۡهِمۡ حِجَارَةٗ مِّن طِينٖ

Уларнинг устига лойдан бўлган сопол тошни ёғдиришимиз учун. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 51

مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُسۡرِفِينَ

Эй Иброҳим, ҳар бир тош Парвардигоринг даргоҳида белгилаб қўйилган. У куфру маъсиятларга ботиб, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган кимсалар устига ёғдирилади. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 51

فَأَخۡرَجۡنَا مَن كَانَ فِيهَا مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Жиноятчиларга отиладиган тошлар тегиб кетмаслиги учун Лут қавми яшайдиган қишоқдан мўминларни чиқариб юбордик. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 51

فَمَا وَجَدۡنَا فِيهَا غَيۡرَ بَيۡتٖ مِّنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ

У қишлоқда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик. У Лут алайҳиссаломнинг хонадони эди. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 51

وَتَرَكۡنَا فِيهَآ ءَايَةٗ لِّلَّذِينَ يَخَافُونَ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ

Лут қавмининг қишлоғида бир азоб келиб кетганини англатувчи изларни белги қилиб қолдирдик. Токи аламли азобдан қўрқадиган зотлар ундан ибрат олсинлар-да, жиноятчилар қилган манфур гуноҳларни қилмасинлар. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 51

وَفِي مُوسَىٰٓ إِذۡ أَرۡسَلۡنَٰهُ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ بِسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٖ

Аламли азобдан қўрқадиганлар учун Мусо ҳақидаги қиссада ҳам ибрат бор. Ўшанда уни Фиръавнга очиқ ҳужжатлар билан юборган эдик. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 51

فَتَوَلَّىٰ بِرُكۡنِهِۦ وَقَالَ سَٰحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونٞ

Фиръавн ўзининг куч-қудрати ва лашкарига ишониб, ҳақдан юз ўгирди. Мусо алайҳиссалом ҳақида эса: "У одамларни сеҳрлайдиган сеҳргар ёки ақлини ишлатмасдан гапираверадиган телба", деди. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 51

فَأَخَذۡنَٰهُ وَجُنُودَهُۥ فَنَبَذۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡيَمِّ وَهُوَ مُلِيمٞ

Унинг ўзини ҳам, лашкарини ҳам тутиб, денгизга отдик. Ҳаммалари чўкиб ўлдилар. Фиръавн ҳақни ноҳаққа чиқаргани ва ўзини худо деб даъво қилгани билан маломатга лойиқдир. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 51

وَفِي عَادٍ إِذۡ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلرِّيحَ ٱلۡعَقِيمَ

Ҳуд қавми Од қабиласида ҳам аламли азобдан қўрқадиганлар учун ибрат бор. Ўшанда уларга ёмғири ҳам бўлмаган, дарахтни ҳам урчитмайдиган, бирон баракаси ҳам йўқ бўронни юборгандик. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 51

مَا تَذَرُ مِن شَيۡءٍ أَتَتۡ عَلَيۡهِ إِلَّا جَعَلَتۡهُ كَٱلرَّمِيمِ

Қайси бир жоннинг ёки молнинг устига келса, уни вайрон этиб, чириб кетган суяклардек қилиб юборарди. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 51

وَفِي ثَمُودَ إِذۡ قِيلَ لَهُمۡ تَمَتَّعُواْ حَتَّىٰ حِينٖ

Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми Самуд қабиласида ҳам аламли азобдан қўрқадиганлар учун ибрат бор. Ўшанда уларга: "Ажалларингиз етгунига қадар ҳаётинглардан фойдаланиб тураверинглар", дейилганди. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 51

فَعَتَوۡاْ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهِمۡ فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّٰعِقَةُ وَهُمۡ يَنظُرُونَ

Парвардигорларининг амрига бўйсуниш, иймон келтириш ва итоат этишдан ўзларини катта олдилар, такаббурлик қилдилар. Натижада уларни кутиб турган пайтларида азоб қичқириғи тутди. Улар азоб келишидан уч кун олдин огоҳлантирилган эдилар. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 51

فَمَا ٱسۡتَطَٰعُواْ مِن قِيَامٖ وَمَا كَانُواْ مُنتَصِرِينَ

Бошларига тушган азобни даф қила олмай қолдилар. Даф қилишга мадорлари қолмади. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 51

وَقَوۡمَ نُوحٖ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ

Биз бундан олдин Нуҳ қавмини ҳам ғарқ айлаганмиз. Улар Аллоҳга итоатсизлик қилиб, жазоланишга, азобланишга лойиқ бўлиб қолгандилар. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 51

وَٱلسَّمَآءَ بَنَيۡنَٰهَا بِأَيۡيْدٖ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ

Самони Ўз қудратимиз билан бино қилдик, мустаҳкамладик. Дарҳақиқат, Биз унинг атрофини кенгайтиргувчилармиз. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 51

وَٱلۡأَرۡضَ فَرَشۡنَٰهَا فَنِعۡمَ ٱلۡمَٰهِدُونَ

Ерни эса яшайдиганлар учун тўшаб қўйдик. Биз нақадар яхши жой ҳозирлаб бергувчилармиз. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 51

وَمِن كُلِّ شَيۡءٍ خَلَقۡنَا زَوۡجَيۡنِ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ

Ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик. Эркак ва аёл, само ва замин, қуруқлик ва денгиз каби. Шоядки, улардан ибрат олиб, Аллоҳнинг бирлиги ва қудратини ҳис этсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 51

فَفِرُّوٓاْ إِلَى ٱللَّهِۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٞ مُّبِينٞ

Бас, Аллоҳга итоат қилиш ва гуноҳни тарк этиш билан У Зотнинг азобидан савобига қочинглар, чопинглар. Эй одамлар, албатта мен сизларни Аллоҳнинг азобидан аниқ-тиниқ қилиб огоҳлантирувчиман. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 51

وَلَا تَجۡعَلُواْ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٞ مُّبِينٞ

Аллоҳ билан бирга бошқа худони ҳам қилиб олиб, унга ҳам ибодат қилманглар. Мен сизларни У Зотнинг азобидан аниқ-тиниқ қилиб огоҳлантирувчиман. info
التفاسير:
Inyungu dukura muri ayat kuri Uru rupapuro:
• الإيمان أعلى درجة من الإسلام.
Иймоннинг даражаси Исломнинг даражасидан ҳам юксакроқ. info

• إهلاك الله للأمم المكذبة درس للناس جميعًا.
Алллоҳ таолонинг ҳақни ноҳаққа чиқарганларни ҳалок этиши ҳамма одамлар учун бир сабоқдир. info

• الخوف من الله يقتضي الفرار إليه سبحانه بالعمل الصالح، وليس الفرار منه.
Аллоҳдан қўрқиш У Зотдан қочишни эмас, яхши амаллар ила У Зот сари қочишни, чопишни тақозо этади. info