(Аллоҳ таоло турли оят-мўъжизани, кишини лол қолдирувчи нарсаларни жилва қилдириб, одамларни танг қолдириб, кейин иймонга келишларини хоҳламаган. Аллоҳ таоло иймон йўлини инкишоф этиб, кишилар ўша йўл билан ақлларини ишлатиб, ўз ихтиёрлари асосида иймонга келишларини хоҳлайди. Иймонга келганларга мукофот беради, келмаганларга — жазо. Одамларнинг «кўплари жоҳилдирлар».)
(Аллоҳ таоло Ўз хоҳиши билан ҳар бир пайғамбарга инсий ва жинний шайтонларни душман қилиб қўйган экан. Жин шайтонлар одамларни иғво қилиб, васвасага солиб, залолатга чақириб турадилар. Аммо Аллоҳнинг зикри бор жойдан қочадилар. Аллоҳни эслаб турадиган мўмин-мусулмон кишига улар ўз таъсирларини ўтказа олмайдилар. Аммо одамдан бўлган шайтонлар эса, ҳамма-ҳаммасидан баттаридир. Улар доимо орамизда, кўзларимиз ўнгида туради. Аллоҳнинг зикрини қилсанг ҳам, қочмайди. Турли йўллар билан васваса қилиб, гуноҳ ишларга бошлайди. Инсу жин шайтонлари доимо ғавғо ва туғён билан машғулдирлар.)