Kilniojo Korano reikšmių vertimas - Kilniojo Korano sutrumpinto aiškinimo vertimas į uzbekų k.

Puslapio numeris:close

external-link copy
36 : 69

وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنۡ غِسۡلِينٖ

У ерда жаҳаннам аҳли баданидан чиққан йирингдан бошқа ҳеч қандай таом йўқдир. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 69

لَّا يَأۡكُلُهُۥٓ إِلَّا ٱلۡخَٰطِـُٔونَ

Ўша таомдан гуноҳга ботганлар ва осийларгина ейдилар. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 69

فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَا تُبۡصِرُونَ

Аллоҳ таоло сизлар кўриб турган нарсаларга қасам ичади. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 69

وَمَا لَا تُبۡصِرُونَ

Сизлар кўрмаётган нарсаларга ҳам қасам ичади. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 69

إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ

Қуръон, шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг каломидир. Уни улуғ Пайғамбари одамларга ўқиб беради. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 69

وَمَا هُوَ بِقَوۡلِ شَاعِرٖۚ قَلِيلٗا مَّا تُؤۡمِنُونَ

У шоирнинг сўзи эмас. Чунки шеърий услубда ёзилмаган. Сизлар жуда кам иймон келтирасизлар. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 69

وَلَا بِقَوۡلِ كَاهِنٖۚ قَلِيلٗا مَّا تَذَكَّرُونَ

Биронта коҳиннинг ҳам сўзи эмас. Коҳиннинг сўзи Аллоҳнинг каломидан бутунлай фарқ қилади. Сизлар жуда кам панд-насиҳат, ибрат оласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 69

تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Аксинча, у бутун мавжудотлар Парвардигори томонидан нозил қилинган Китобдир. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 69

وَلَوۡ تَقَوَّلَ عَلَيۡنَا بَعۡضَ ٱلۡأَقَاوِيلِ

Агар Муҳаммад алайҳиссалом биз айтмаган сўзни тўқиб айтса, info
التفاسير:

external-link copy
45 : 69

لَأَخَذۡنَا مِنۡهُ بِٱلۡيَمِينِ

Биз уни куч-қудратимиз билан ушлаган ва ундан ўч олган бўлар эдик. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 69

ثُمَّ لَقَطَعۡنَا مِنۡهُ ٱلۡوَتِينَ

Сўнгра унинг юрагига туташган томирини узиб ташлаган бўлар эдик. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 69

فَمَا مِنكُم مِّنۡ أَحَدٍ عَنۡهُ حَٰجِزِينَ

Сизлардан биронтангиз уни биздан ҳимоя қила олмайсизлар. Сизларни деб Бизнинг номимиздан гап тўқиши эҳтимолдан жуда йироқдир. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 69

وَإِنَّهُۥ لَتَذۡكِرَةٞ لِّلۡمُتَّقِينَ

Қуръон шак-шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорлар учун панд-насиҳатдир. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 69

وَإِنَّا لَنَعۡلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ

Сизларнинг орангизда бу Қуръонни ёлғонга чиқараётганлар борлигини аниқ биламиз. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 69

وَإِنَّهُۥ لَحَسۡرَةٌ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ

Қуръонни ёлғонга чиқариш қиёмат Куни чексиз ҳасрат-надоматдир. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 69

وَإِنَّهُۥ لَحَقُّ ٱلۡيَقِينِ

Албатта Қуръон аниқ ҳақиқатдир. Унинг Аллоҳ томонидан эканида ҳеч қандай шубҳа-гумон йўқдир. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 69

فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ

Эй Пайғамбар, буюк Парвардигорингизни нолойиқ нарсалардан покланг ва номини ёд этинг! info
التفاسير:
Šiame puslapyje pateiktų ajų nauda:
• تنزيه القرآن عن الشعر والكهانة.
Қуръони Каримни шеър ва коҳинликдан поклаш. info

• خطر التَّقَوُّل على الله والافتراء عليه سبحانه.
Аллоҳ номидан гап тўқиш, шаънига ифтиро отишнинг хатарлилиги. info

• الصبر الجميل الذي يحتسب فيه الأجر من الله ولا يُشكى لغيره.
Ажру савобни ёлғиз Аллоҳдан умид қилиб, Ундан бошқасига шиква-шикоят қилмасдан қилинган сабр чиройли сабрдир. info