وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی - محمد سادق

ژمارەی پەڕە:close

external-link copy
55 : 16

لِيَكۡفُرُواْ بِمَآ ءَاتَيۡنَٰهُمۡۚ فَتَمَتَّعُواْ فَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

Уларга берган нарсаларимизга куфр келтирурлар. Бас, ҳузурланиб туринглар, тезда билурсиз. info
التفاسير:

external-link copy
56 : 16

وَيَجۡعَلُونَ لِمَا لَا يَعۡلَمُونَ نَصِيبٗا مِّمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡۗ تَٱللَّهِ لَتُسۡـَٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمۡ تَفۡتَرُونَ

Ва улар ўзлари (моҳиятини) билмаган нарсага Биз уларга берган ризқдан насиба ажратурлар. Аллоҳга қасамки, ўзингиз уйдирган ёлғон нарса ҳақида албатта сўралурсиз. info

(Яъни, мушриклар ўзлари асл моҳиятини билмайдиган бутларига Биз берган ризқдан насиба ажратадилар. Жоҳилият пайтида мушриклар баъзи ҳайвонларни маълум бир бутларга атаб қўяр эдилар. Ўша ҳайвон аталгандан сўнг, бу фалон худонинг насибаси, деб унга алоҳида эҳтиром ила муомала қилинарди. Ўша ҳайвон минилмас, устига юк юкланмас, сути ичилмас, гўшти ҳам ейилмас эди.)

التفاسير:

external-link copy
57 : 16

وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ ٱلۡبَنَٰتِ سُبۡحَٰنَهُۥ وَلَهُم مَّا يَشۡتَهُونَ

Улар қизларни Аллоҳники қилишур. У (бундан) покдир. Уларга эса, кўнгиллари тусагани (эмиш). info

(Аллоҳ «қизи бор» деган айбдан покдир. Чунки фарзандга муҳтож бўлиш нуқсондир. Аллоҳнинг ҳеч қандай нуқсони йўқдир. Мушрикларга кўнгиллари тусаган ўғил фарзандлар эмиш. Жоҳилият даврида қиз фарзанд ор-номус ҳисобланар эди. Шунинг учун мушриклардан ҳеч ким қиз фарзанд кўришни хоҳламас эди.)

التفاسير:

external-link copy
58 : 16

وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِٱلۡأُنثَىٰ ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدّٗا وَهُوَ كَظِيمٞ

Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур. info
التفاسير:

external-link copy
59 : 16

يَتَوَٰرَىٰ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ مِن سُوٓءِ مَا بُشِّرَ بِهِۦٓۚ أَيُمۡسِكُهُۥ عَلَىٰ هُونٍ أَمۡ يَدُسُّهُۥ فِي ٱلتُّرَابِۗ أَلَا سَآءَ مَا يَحۡكُمُونَ

Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинур. У(қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон. info
التفاسير:

external-link copy
60 : 16

لِلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ مَثَلُ ٱلسَّوۡءِۖ وَلِلَّهِ ٱلۡمَثَلُ ٱلۡأَعۡلَىٰۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ

Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг мисоли ёмон мисолдир. Аъло мисол Аллоҳникидир. У Азийз ва Ҳакиймдир. info
التفاسير:

external-link copy
61 : 16

وَلَوۡ يُؤَاخِذُ ٱللَّهُ ٱلنَّاسَ بِظُلۡمِهِم مَّا تَرَكَ عَلَيۡهَا مِن دَآبَّةٖ وَلَٰكِن يُؤَخِّرُهُمۡ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗىۖ فَإِذَا جَآءَ أَجَلُهُمۡ لَا يَسۡتَـٔۡخِرُونَ سَاعَةٗ وَلَا يَسۡتَقۡدِمُونَ

Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган ажалига қўйиб қўюр. Қачонки, ажаллари келса, уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
62 : 16

وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ مَا يَكۡرَهُونَۚ وَتَصِفُ أَلۡسِنَتُهُمُ ٱلۡكَذِبَ أَنَّ لَهُمُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ لَا جَرَمَ أَنَّ لَهُمُ ٱلنَّارَ وَأَنَّهُم مُّفۡرَطُونَ

Улар ўзлари ёқтирмаган нарсани Аллоҳники қилурлар. Уларнинг тиллари эса, ёлғондан ўзларига гўзал (оқибат) бўлишини васф қилур. Ҳеч шубҳа йўқки, уларга, албатта, дўзах бўлур ва, албатта, улар унутилганлардир. info
التفاسير:

external-link copy
63 : 16

تَٱللَّهِ لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَآ إِلَىٰٓ أُمَمٖ مِّن قَبۡلِكَ فَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَعۡمَٰلَهُمۡ فَهُوَ وَلِيُّهُمُ ٱلۡيَوۡمَ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ

Аллоҳга қасамки, Биз сендан олдинги умматларга ҳам (Пайғамбар) юборганмиз. Бас, шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди. У бугун уларнинг дўстидир. Уларга аламли азоб бўлур. info
التفاسير:

external-link copy
64 : 16

وَمَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ إِلَّا لِتُبَيِّنَ لَهُمُ ٱلَّذِي ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ

Биз сенга китобни, фақат, уларга ўзлари ихтилоф қилган нарсаларни баён қилишинг учун, иймон келтирадиган қавмларга ҳидоят ва раҳмат этиб нозил этдик, холос. info

(Ҳа, Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга Қуръони Каримни турли халқларнинг ҳақ ва ботил, иймон ва куфр, яхшилик ва ёмонлик ҳамда бошқа нарсалар устидаги ихтилофларини баён этиб бериш учун нозил қилди.)

التفاسير: