وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی بۆ پوختەی تەفسیری قورئانی پیرۆز

ژمارەی پەڕە:close

external-link copy
105 : 7

حَقِيقٌ عَلَىٰٓ أَن لَّآ أَقُولَ عَلَى ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡحَقَّۚ قَدۡ جِئۡتُكُم بِبَيِّنَةٖ مِّن رَّبِّكُمۡ فَأَرۡسِلۡ مَعِيَ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ

Мусо деди: "Ўзим Аллоҳ тарафидан юборилганимдан кейин У Зот ҳақида фақат ҳақ гапни айтишга мен лойиқроқман-ку. Сизларга ўзимнинг пайғамбар эканимни исботлаб берадиган очиқ ҳужжатни келтирдим. Бас, мен билан Бани Исроилни зулму асирликдан озод қилиб юбор". info
التفاسير:

external-link copy
106 : 7

قَالَ إِن كُنتَ جِئۡتَ بِـَٔايَةٖ فَأۡتِ بِهَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ

Фиръавн Мусога деди: "Сен ўзинг айтганингдек оят-аломат келтирган бўлсанг, қани даъвойинг рост бўлса, ўшани олиб кел-чи?" info
التفاسير:

external-link copy
107 : 7

فَأَلۡقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ ثُعۡبَانٞ مُّبِينٞ

Шунда Мусо асосини ерга отган эди, у ҳамманинг кўз ўнгида бир баҳайбат илонга айланди. info
التفاسير:

external-link copy
108 : 7

وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِيَ بَيۡضَآءُ لِلنَّٰظِرِينَ

Қўлини кўйлаги остидан кўкрак тарафидан ёки қўлтиғининг остидан чиқарган эди, кўрган одамнинг кўзи қамашадиган даражада оппоқ бўлиб кўринди. (Бу оқлик песлик эмас, бошқача оқлик эди). info
التفاسير:

external-link copy
109 : 7

قَالَ ٱلۡمَلَأُ مِن قَوۡمِ فِرۡعَوۡنَ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٌ عَلِيمٞ

Боёнлар ва зодагонлар Мусонинг асоси илонга айланганини, қўли эса оппоқ бўлганини кўришгач: "Мусо ўта билимдон сеҳргардан бошқа нарса эмас", дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
110 : 7

يُرِيدُ أَن يُخۡرِجَكُم مِّنۡ أَرۡضِكُمۡۖ فَمَاذَا تَأۡمُرُونَ

"У бу ишлари билан сизларни ерингиздан - Мисрдан чиқариб юбормоқчи бўляпти", дедилар. Кейин Фиръавн улар билан Мусони нима қилиш ҳақида маслаҳатлашиб: "Бу борада қандай маслаҳат берасизлар", деди. info
التفاسير:

external-link copy
111 : 7

قَالُوٓاْ أَرۡجِهۡ وَأَخَاهُ وَأَرۡسِلۡ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ

Улар Фиръавнга дедилар: "Мусо ва унинг акасини қўйиб тургин-да, Миср вилоярларига одамлар юбориб, сеҳргарларни тўпла". info
التفاسير:

external-link copy
112 : 7

يَأۡتُوكَ بِكُلِّ سَٰحِرٍ عَلِيمٖ

"Юборган одамларинг ҳамма моҳир, кучли сеҳргарларни олиб келсинлар", дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
113 : 7

وَجَآءَ ٱلسَّحَرَةُ فِرۡعَوۡنَ قَالُوٓاْ إِنَّ لَنَا لَأَجۡرًا إِن كُنَّا نَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبِينَ

Фиръавн одамлар юбориб, сеҳргарларни тўплади. Сеҳргарлар келиб Фиръавндан, Мусодан ғолиб бўлсак, бизни мукофотлайсанми, деб сўрадилар. info
التفاسير:

external-link copy
114 : 7

قَالَ نَعَمۡ وَإِنَّكُمۡ لَمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ

Фиръавн шундай жавоб берди: "Ҳа, албатта сизларни мукофотлайман, тақдирлайман. Мусодан ғолиб бўлсангизлар, менинг энг яқин одамларимга айланасизлар". info
التفاسير:

external-link copy
115 : 7

قَالُواْ يَٰمُوسَىٰٓ إِمَّآ أَن تُلۡقِيَ وَإِمَّآ أَن نَّكُونَ نَحۡنُ ٱلۡمُلۡقِينَ

Сеҳргарлар Мусодан ғолиб бўлишларига аниқ ишониб, такаббурлик ва каттазанглик билан: "Эй Мусо, сен олдин ташлайсанми ё биз олдин ташлайликми, сен танлайвер", дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
116 : 7

قَالَ أَلۡقُواْۖ فَلَمَّآ أَلۡقَوۡاْ سَحَرُوٓاْ أَعۡيُنَ ٱلنَّاسِ وَٱسۡتَرۡهَبُوهُمۡ وَجَآءُو بِسِحۡرٍ عَظِيمٖ

Мусо ҳам Парвардигоридан мадад келишига аниқ ишониб, уларга парво ҳам қилмасдан: "Олдин сизлар ташлайверинглар", деди. Сеҳргарлар асолари ва арқонларини ташлаган эдилар, улар одамларнинг кўзини сеҳрлаб, ақл-идрокини олиб қўйиб, уларни қўрқитиб, ваҳимага солди. Хуллас, улар тамошабинларга кучли сеҳрни намойиш этдилар. info
التفاسير:

external-link copy
117 : 7

۞ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَلۡقِ عَصَاكَۖ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ

Шунда Аллоҳ пайғамбари ва калими Мусо алайҳиссаломга: "Эй Мусо, асойингни ташла", деди. Мусо асони ерга отди. Асо бир катта баҳайбат илонга айланиб, уларнинг одамлар кўзига илон бўлиб кўринган арқонлари ва асоларини ютиб юборди. info
التفاسير:

external-link copy
118 : 7

فَوَقَعَ ٱلۡحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Шу билан ҳақ ўз бўйини кўрсатиб, Мусо алайҳиссалом олиб келган рисолатнинг ҳақлиги, сеҳргарларнинг сеҳри эса сохта экани аён бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
119 : 7

فَغُلِبُواْ هُنَالِكَ وَٱنقَلَبُواْ صَٰغِرِينَ

Мусо ғалаба қозонди. Рақиблари эса мағлуб, хор бўлиб, бўйин эгишга мажбур бўлдилар. info
التفاسير:

external-link copy
120 : 7

وَأُلۡقِيَ ٱلسَّحَرَةُ سَٰجِدِينَ

Сеҳргарлар Аллоҳнинг қудрати нақадар буюклигини ва очиқ-равшан ҳужжатларни кўришгач, ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳга сажда қилиб ўзларини ерга ташладилар. info
التفاسير:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• من حكمة الله ورحمته أن جعل آية كل نبي مما يدركه قومه، وقد تكون من جنس ما برعوا فيه.
Ҳар бир пайғамбарга қавми идрок қила оладиган оят-мўъжиза берилиши Аллоҳнинг ҳикмати ва раҳматидандир. Қайси қавм қайси ишда моҳир бўлса, мўъжиза худди ўша соҳада келган. info

• أنّ فرعون كان عبدًا ذليلًا مهينًا عاجزًا، وإلا لما احتاج إلى الاستعانة بالسحرة في دفع موسى عليه السلام.
Фиръавн бир заиф, ночор, нотавон банда бўлган. Акс ҳолда у бечора Мусо алайҳиссаломни даф қилиш учун сеҳргарларга муҳтож бўлармиди?! info

• يدل على ضعف السحرة - مع اتصالهم بالشياطين التي تلبي مطالبهم - طلبهم الأجر والجاه عند فرعون.
Шайтонлар сеҳргарлар билан қалин дўст бўлиб, уларнинг ҳамма талабларини бажо келтирардилар. Шунга қарамасдан, сеҳргарларнинг Фиръавндан мукофот ва мансаб сўрашлари уларнинг заиф, ночор эканини кўрсатиб турибди. info