وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی بۆ پوختەی تەفسیری قورئانی پیرۆز

external-link copy
9 : 63

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تُلۡهِكُمۡ أَمۡوَٰلُكُمۡ وَلَآ أَوۡلَٰدُكُمۡ عَن ذِكۡرِ ٱللَّهِۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ

Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, мол-давлатларингиз ва бола-чақаларингиз сизларни намоз каби Ислом буюрган фарзларни адо этишдан чалғитиб қўймасин. Ким мол-давлати ва бола-чақаси билан банд бўлиб, намоз ва бошқа фарзлардан чалғиса, уларни адо этмаса, бас, ана ўшалар Қиёмат куни ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берган ҳақиқий зарар кўргувчилардир. info
التفاسير:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• الإعراض عن النصح والتكبر من صفات المنافقين.
Насиҳатдан юз ўгириш ва такаббурлик қилиш мунофиқларга хос сифатлардир. info

• من وسائل أعداء الدين الحصار الاقتصادي للمسلمين.
Мусулмонларни иқтисодий қамал қилиш дин душманлари қўллайдиган воситалардан биридир. info

• خطر الأموال والأولاد إذا شغلت عن ذكر الله.
Мол-давлат ва бола-чақа Аллоҳнинг зикридан чалғитса, неъмат эмас, офатга айланади. info