وه‌رگێڕانی ماناكانی قورئانی پیرۆز - وەرگێڕاوی ئۆزبەکی بۆ پوختەی تەفسیری قورئانی پیرۆز

Ҳижр

لە مەبەستەکانی سورەتەکە:
توعد المستهزئين بالقرآن، والوعد بحفظه تأييدًا للنبي وتثبيتًا له.
Пайғамбар алайҳиссаломни қўллаб-қувватлаш учун Қуръонни сақлаб қолишга ваъда бериляпти ҳамда уни масхара қилганларга азоб ваъда қилиняпти. info

external-link copy
1 : 15

الٓرۚ تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡكِتَٰبِ وَقُرۡءَانٖ مُّبِينٖ

Алиф, Лом, Ро. Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг бошланишида айтиб ўтдик. Бу оятларнинг мартабалари жуда юксак. Зеро, улар Аллоҳ тарафидан нозил қилиниб, тавҳид ва шариатни шарҳлаб келган Қуръоннинг оятларидир. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 15

رُّبَمَا يَوَدُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡ كَانُواْ مُسۡلِمِينَ

Қиёмат куни ҳамма ҳақиқат очилиб, дунёдаги куфрнинг ботиллиги фош бўлганидан кейин кофирлар мусулмон бўлишни орзу қилиб қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 15

ذَرۡهُمۡ يَأۡكُلُواْ وَيَتَمَتَّعُواْ وَيُلۡهِهِمُ ٱلۡأَمَلُۖ فَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаётганларни тек қўяверинг. Ҳайвонлар каби еб-ичиб, дунё лаззатларидан ҳузур қилиб, орзу-ҳавасларга берилиб, иймон ва солиҳ амалдан бегоналашиб юраверсинлар. Яқинда Қиёмат куни Аллоҳга рўбарў келганларида бу ишлари билан нақадар катта зарар кўрганларини билиб оладилар. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 15

وَمَآ أَهۡلَكۡنَا مِن قَرۡيَةٍ إِلَّا وَلَهَا كِتَابٞ مَّعۡلُومٞ

Қайси бир золим шарҳарни ҳалок қилган бўлсак, унинг Аллоҳнинг илмида тайин қилиб қўйилган ўз битиги, вақти-соати бўлганки, уни ортга ҳам, олдга ҳам суриш мумкин бўлмаган. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 15

مَّا تَسۡبِقُ مِنۡ أُمَّةٍ أَجَلَهَا وَمَا يَسۡتَـٔۡخِرُونَ

Қайси бир умматнинг ҳалок бўлиш вақти келса, ундан олдга ҳам ўтиб кета олмайди. ортда ҳам қола олмайди. Шундай экан, золимлар Аллоҳ уларни тек ташлаб қўяётганига ғурурланмасинлар. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 15

وَقَالُواْ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِي نُزِّلَ عَلَيۡهِ ٱلذِّكۡرُ إِنَّكَ لَمَجۡنُونٞ

Маккадаги кофирлар Муҳаммад алайҳиссаломга дедилар: "Эй ўзига Қуръон нозил бўлди, деб даъво қилаётган одам, сен аниқ телбасан!" info
التفاسير:

external-link copy
7 : 15

لَّوۡمَا تَأۡتِينَا بِٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ

Гапинг рост бўлса, фаришталарни олиб кел-чи. Улар сенинг ҳақ эканингга ва бизнинг бошимизга азоб тушишига гувоҳлик берсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 15

مَا نُنَزِّلُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَمَا كَانُوٓاْ إِذٗا مُّنظَرِينَ

Аллоҳ уларнинг фаришталар келиши ҳақидаги талабларига раддия билдириб деди: "Биз фаришталарни ҳикмати илоҳийя кофирларни ҳалок этишни тақозо этган пайтда туширамиз. У пайтда фаришталар кофирларнинг иймонга келиб олишларини кутиб ўтирмасдан, зудлик билан уларни жазолашга киришадилар". info
التفاسير:

external-link copy
9 : 15

إِنَّا نَحۡنُ نَزَّلۡنَا ٱلذِّكۡرَ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَٰفِظُونَ

Одамларга эслатма бўлган бу Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломнинг қалбига индирган Бизмиз. Уни кўпайишу камайишдан, ўзгаришу алмашишдан сақлагувчилар ҳам Ўзимиз. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 15

وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ فِي شِيَعِ ٱلۡأَوَّلِينَ

Эй Пайғамбар, Биз сиздан илгари ҳам ўтмишдаги кофирларнинг турли гуруҳларига пайғамбарлар юборганмиз. Умматингиз тарафидан тан олинмасликда сиз биринчи эмассиз. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 15

وَمَا يَأۡتِيهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ

Ўтмишдаги кофир гуруҳлардан қайси бирига бир пайғамбар келса, уни ёлғончига чиқариб, масхара қилардилар. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 15

كَذَٰلِكَ نَسۡلُكُهُۥ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ

Ўтган умматларнинг қалбларига ҳақни тан олмасликни жойлаб қўйганимиз каби Макка мушриклари қалбига ҳам ҳақдан юз ўгириш фалокатини йўллаб қўямиз. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 15

لَا يُؤۡمِنُونَ بِهِۦ وَقَدۡ خَلَتۡ سُنَّةُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Гарчи Аллоҳнинг пайғамбарлар олиб келган ҳақни тан олмаганларни ҳалок қилиш ҳақидаги қонунияти ўтган бўлса ҳам улар Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръонга иймон келтирмайдилар. Ҳақни тан олмаётганлар бундан ибрат олсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 15

وَلَوۡ فَتَحۡنَا عَلَيۡهِم بَابٗا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ فَظَلُّواْ فِيهِ يَعۡرُجُونَ

Анави ҳақни тан олмаётган саркашлар ҳақиқат очиқ-равшан далиллар билан ўз исботини топган бўлса ҳам, уларга Биз осмондан бир эшик очиб, унга сари кўтарила бошласалар ҳам... info
التفاسير:

external-link copy
15 : 15

لَقَالُوٓاْ إِنَّمَا سُكِّرَتۡ أَبۡصَٰرُنَا بَلۡ نَحۡنُ قَوۡمٞ مَّسۡحُورُونَ

Уни тасдиқлаш ўрнига: "Кўзларимиз кўрмай қолди. Йўқ, бу кўраётганимиз сеҳрнинг таъсири, биз сеҳрланганмиз", деган бўлардилар. info
التفاسير:
سوودەکانی ئایەتەکان لەم پەڕەیەدا:
• القرآن الكريم جامع بين صفة الكمال في كل شيء، والوضوح والبيان.
Қуръони карим ҳар соҳада мукаммал, очиқ ва равшандир. info

• يهتم الكفار عادة بالماديات، فتراهم مُنْغَمِسين في الشهوات والأهواء، مغترين بالأماني الزائفة، منشغلين بالدنيا عن الآخرة.
Кофирлар одатда моддий нарсаларга аҳамият берадилар. Шунинг учун уларнинг сохта орзу-ҳавасларга алданиб, дунёга берилиб, охиратни унутиб, ҳавойи нафс ва шаҳватлар гирдобига ғарқ бўлганини кўрасиз. info

• هلاك الأمم مُقَدَّر بتاريخ معين، ومقرر في أجل محدد، لا تأخير فيه ولا تقديم، وإن الله لا يَعْجَلُ لعجلة أحد.
Умматларнинг ҳалок бўлиш вақти аниқ белгилаб қўйилган. Ундан олдга ҳам ўта олмайдилар, ортда ҳам қолиб кетолмайдилар. Аллоҳ бировнинг шошилганига қараб, ишларни шошилтирмайди. info

• تكفل الله تعالى بحفظ القرآن الكريم من التغيير والتبديل، والزيادة والنقص، إلى يوم القيامة.
Қуръони каримни то Қиёмат кунига қадар ўзгаришу алмашишдан, кўпайишу камайишдан сақлашни Аллоҳ Ўз кафолатига олган. info