ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
10 : 64

وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَآ أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ خَٰلِدِينَ فِيهَاۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ

Куфр келтириб, оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар, ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, унда мангу қолгувчидирлар. Нақадар ёмон оқибат! info
التفاسير:

external-link copy
11 : 64

مَآ أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ وَمَن يُؤۡمِنۢ بِٱللَّهِ يَهۡدِ قَلۡبَهُۥۚ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ

Бирон мусибат Аллоҳнинг изнисиз етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, унинг қалбини ҳидоят қилиб қўяди. Аллоҳ ҳар бир нарсани Билгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 64

وَأَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَۚ فَإِن تَوَلَّيۡتُمۡ فَإِنَّمَا عَلَىٰ رَسُولِنَا ٱلۡبَلَٰغُ ٱلۡمُبِينُ

Аллоҳга итоат қилинглар. Пайғамбарга итоат қилинглар. Агар бош тортсангизлар, элчимиз зиммасида аниқ қилиб етказиб қўйиш бор, холос. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 64

ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ

Аллоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 64

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ مِنۡ أَزۡوَٰجِكُمۡ وَأَوۡلَٰدِكُمۡ عَدُوّٗا لَّكُمۡ فَٱحۡذَرُوهُمۡۚ وَإِن تَعۡفُواْ وَتَصۡفَحُواْ وَتَغۡفِرُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٌ

Эй иймон келтирган зотлар, аёлларингиз ва болаларингиздан сизларга душман бор. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар. Агар афв этсангизлар, кечирсангизлар, мағфират қилсангизлар, бас, албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 64

إِنَّمَآ أَمۡوَٰلُكُمۡ وَأَوۡلَٰدُكُمۡ فِتۡنَةٞۚ وَٱللَّهُ عِندَهُۥٓ أَجۡرٌ عَظِيمٞ

Мол-давлатларингиз ва бола-чақаларингиз бир синов, холос. Аллоҳнинг ҳузурида эса буюк мукофот бор. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 64

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُمۡ وَٱسۡمَعُواْ وَأَطِيعُواْ وَأَنفِقُواْ خَيۡرٗا لِّأَنفُسِكُمۡۗ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفۡسِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ

Бас, қўлингиздан келганича Аллоҳдан қўрқинглар. Қулоқ солинглар, итоат этинглар ва эҳсон қилинглар, ўзингизга яхши бўлади. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, бас, ана ўшалар нажот топгувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 64

إِن تُقۡرِضُواْ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنٗا يُضَٰعِفۡهُ لَكُمۡ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡۚ وَٱللَّهُ شَكُورٌ حَلِيمٌ

Агар Аллоҳга қарзи ҳасана берсангизлар, уни сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва сизларни мағфират қилур. Аллоҳ Шакур ва Ҳалим Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 64

عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ

Ғайбу шаҳодатни Билгувчи, Азиз, Ҳаким. info
التفاسير: