ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

Тағобун

external-link copy
1 : 64

يُسَبِّحُ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۖ لَهُ ٱلۡمُلۡكُ وَلَهُ ٱلۡحَمۡدُۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ

Аллоҳга самолардагилар ҳам, заминдагилар ҳам тасбеҳ айтур. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар нарсага Қодирдир. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 64

هُوَ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ فَمِنكُمۡ كَافِرٞ وَمِنكُم مُّؤۡمِنٞۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٌ

У сизларни яратган Зотдир. Бас, сизлардан кимдир кофир, яна сизлардан кимдир мўмин. Аллоҳ қилаётган ишларингизни Кўргувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 64

خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّ وَصَوَّرَكُمۡ فَأَحۡسَنَ صُوَرَكُمۡۖ وَإِلَيۡهِ ٱلۡمَصِيرُ

Осмонлару ерни ҳақ ила яратди. Сизга шакл берди ва суратингизни гўзал қилди. Қайтиб бориш Унгадир. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 64

يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَيَعۡلَمُ مَا تُسِرُّونَ وَمَا تُعۡلِنُونَۚ وَٱللَّهُ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ

Осмонлару ердаги нарсаларни билади. Яширганингизни ҳам, ошкор этганингизни ҳам билади. Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ҳам Билгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 64

أَلَمۡ يَأۡتِكُمۡ نَبَؤُاْ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَبۡلُ فَذَاقُواْ وَبَالَ أَمۡرِهِمۡ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ

Олдинги куфр келтириб, қилмишларининг азобини тотганлар ҳақидаги хабар сизларга етиб келмадими? Улар учун аламли азоб бордир. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 64

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُۥ كَانَت تَّأۡتِيهِمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَقَالُوٓاْ أَبَشَرٞ يَهۡدُونَنَا فَكَفَرُواْ وَتَوَلَّواْۖ وَّٱسۡتَغۡنَى ٱللَّهُۚ وَٱللَّهُ غَنِيٌّ حَمِيدٞ

Бунга сабаб шуки, уларга пайғамбарлари ҳужжатларни олиб келардилар. Улар эса: «Бизни тўғри йўлга (фаришта эмас) инсон бошлайдими?» - деб куфр келтирдилар, юз ўгирдилар. Аллоҳ беҳожат бўлди. Аллоҳ Беҳожат ва мақтовга лойиқ Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 64

زَعَمَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَن لَّن يُبۡعَثُواْۚ قُلۡ بَلَىٰ وَرَبِّي لَتُبۡعَثُنَّ ثُمَّ لَتُنَبَّؤُنَّ بِمَا عَمِلۡتُمۡۚ وَذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ

Куфр келтирган кимсалар ҳеч қачон қайта тирилмасликларини даъво қилдилар. Айтинг: «Асло! Парвардигоримга қасамки, албатта, қайта тирилурсизлар, кейин, албатта, қилган ишларингиз ҳақида хабар берилурсизлар. Бу иш Аллоҳга осон». info
التفاسير:

external-link copy
8 : 64

فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَٱلنُّورِ ٱلَّذِيٓ أَنزَلۡنَاۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرٞ

Бас, Аллоҳга, У Зотнинг элчисига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 64

يَوۡمَ يَجۡمَعُكُمۡ لِيَوۡمِ ٱلۡجَمۡعِۖ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلتَّغَابُنِۗ وَمَن يُؤۡمِنۢ بِٱللَّهِ وَيَعۡمَلۡ صَٰلِحٗا يُكَفِّرۡ عَنۡهُ سَيِّـَٔاتِهِۦ وَيُدۡخِلۡهُ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ

Сизларни тўплайдиган тўпланиш куни. У тағобун (бир-бирига зарар бериш) кунидир. Ким Аллоҳга иймон келтириб, яхши иш қилган бўлса, унинг ёмонликларини ўчириб, ўзини остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритур. У ерларда абадий қолурлар. Бу буюк муваффақиятдир. info
التفاسير: