ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
29 : 46

وَإِذۡ صَرَفۡنَآ إِلَيۡكَ نَفَرٗا مِّنَ ٱلۡجِنِّ يَسۡتَمِعُونَ ٱلۡقُرۡءَانَ فَلَمَّا حَضَرُوهُ قَالُوٓاْ أَنصِتُواْۖ فَلَمَّا قُضِيَ وَلَّوۡاْ إِلَىٰ قَوۡمِهِم مُّنذِرِينَ

Эсланг! Сизга бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишлари учун юборгандик. Улар келишгач: «Жим бўлинглар», дедилар. Ниҳоясига етгач эса қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтиб кетдилар. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 46

قَالُواْ يَٰقَوۡمَنَآ إِنَّا سَمِعۡنَا كِتَٰبًا أُنزِلَ مِنۢ بَعۡدِ مُوسَىٰ مُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلۡحَقِّ وَإِلَىٰ طَرِيقٖ مُّسۡتَقِيمٖ

Дедилар: «Эй қавмимиз, дарҳақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдингиларни тасдиқлаб келган, ҳаққа ва тўғри йўлга бошлайдиган бир китобни тингладик». info
التفاسير:

external-link copy
31 : 46

يَٰقَوۡمَنَآ أَجِيبُواْ دَاعِيَ ٱللَّهِ وَءَامِنُواْ بِهِۦ يَغۡفِرۡ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمۡ وَيُجِرۡكُم مِّنۡ عَذَابٍ أَلِيمٖ

Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилувчини қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар. Шунда гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни аламли азобдан асрайди. info
التفاسير:

external-link copy
32 : 46

وَمَن لَّا يُجِبۡ دَاعِيَ ٱللَّهِ فَلَيۡسَ بِمُعۡجِزٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَيۡسَ لَهُۥ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءُۚ أُوْلَٰٓئِكَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٍ

Ким Аллоҳга даъват қилгувчини қабул қилмаса, у ер юзида қочиб қутулгувчи ҳам эмас ва унинг учун У Зотдан бошқа дўстлар ҳам йўқ. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 46

أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَلَمۡ يَعۡيَ بِخَلۡقِهِنَّ بِقَٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يُحۡـِۧيَ ٱلۡمَوۡتَىٰۚ بَلَىٰٓۚ إِنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ

Осмонлару ерни яратган ва уларни яратишга ожизлик қилмаган Аллоҳ ўликларни тирилтиришга Қодир эканини кўрмадиларми? Ҳа, худди шундай. Албатта, У Зот ҳамма нарсага Қодирдир. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 46

وَيَوۡمَ يُعۡرَضُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ عَلَى ٱلنَّارِ أَلَيۡسَ هَٰذَا بِٱلۡحَقِّۖ قَالُواْ بَلَىٰ وَرَبِّنَاۚ قَالَ فَذُوقُواْ ٱلۡعَذَابَ بِمَا كُنتُمۡ تَكۡفُرُونَ

Куфр келтирган кимсалар дўзахга рўбарў қилинган кунда: «Бу ҳақ эмас эканми?» - дейилганда улар: «Ҳа, Парвардигоримизга қасамки, шундай экан», дедилар. Деди: «Бас, куфр келтириб ўтганингиз учун азобни татинглар». info
التفاسير:

external-link copy
35 : 46

فَٱصۡبِرۡ كَمَا صَبَرَ أُوْلُواْ ٱلۡعَزۡمِ مِنَ ٱلرُّسُلِ وَلَا تَسۡتَعۡجِل لَّهُمۡۚ كَأَنَّهُمۡ يَوۡمَ يَرَوۡنَ مَا يُوعَدُونَ لَمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا سَاعَةٗ مِّن نَّهَارِۭۚ بَلَٰغٞۚ فَهَلۡ يُهۡلَكُ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ

Пайғамбарлар орасидаги матонатлилари сабр қилганидек сабр қилинг ва улар учун (азобни) шошилтирманг. Улар ўзларига ваъда қилинган нарсани кўрган кунларида кундуздан бир соатгина тургандек бўладилар. Шунинг ўзи етарлидир. Фақат фосиқ қавмгина ҳалок қилинур. info
التفاسير: