ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
15 : 46

وَوَصَّيۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيۡهِ إِحۡسَٰنًاۖ حَمَلَتۡهُ أُمُّهُۥ كُرۡهٗا وَوَضَعَتۡهُ كُرۡهٗاۖ وَحَمۡلُهُۥ وَفِصَٰلُهُۥ ثَلَٰثُونَ شَهۡرًاۚ حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَبَلَغَ أَرۡبَعِينَ سَنَةٗ قَالَ رَبِّ أَوۡزِعۡنِيٓ أَنۡ أَشۡكُرَ نِعۡمَتَكَ ٱلَّتِيٓ أَنۡعَمۡتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَٰلِدَيَّ وَأَنۡ أَعۡمَلَ صَٰلِحٗا تَرۡضَىٰهُ وَأَصۡلِحۡ لِي فِي ذُرِّيَّتِيٓۖ إِنِّي تُبۡتُ إِلَيۡكَ وَإِنِّي مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ

Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлган ва уни қийналиб туққан. Ҳомиладор бўлиш ва сутдан чиқариш ўттиз ойдир. То у вояга етиб, қирқ ёшга кирганда деди: «Парвардигорим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр айлашимга ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амал қилишимга илҳом бер! Мен учун зурриётимни солиҳлардан айла! Сенга тавба қилдим ва мен мусулмонларданман». info
التفاسير:

external-link copy
16 : 46

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ نَتَقَبَّلُ عَنۡهُمۡ أَحۡسَنَ مَا عَمِلُواْ وَنَتَجَاوَزُ عَن سَيِّـَٔاتِهِمۡ فِيٓ أَصۡحَٰبِ ٱلۡجَنَّةِۖ وَعۡدَ ٱلصِّدۡقِ ٱلَّذِي كَانُواْ يُوعَدُونَ

Ана ўшалар шундай зотлардирки, улардан қилиб ўтган яхши амалларини қабул айлаймиз, гуноҳларини эса кечириб юборурмиз. Улар жаннат эгалари қаторидадирлар. Уларга берилган чин ваъда шудир. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 46

وَٱلَّذِي قَالَ لِوَٰلِدَيۡهِ أُفّٖ لَّكُمَآ أَتَعِدَانِنِيٓ أَنۡ أُخۡرَجَ وَقَدۡ خَلَتِ ٱلۡقُرُونُ مِن قَبۡلِي وَهُمَا يَسۡتَغِيثَانِ ٱللَّهَ وَيۡلَكَ ءَامِنۡ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞ فَيَقُولُ مَا هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Яна бири ота-онасига деди: «Суф сизларга! Менинг чиқарилишимга ваъда беряпсизларми? Мендан олдин ҳам асрлар ўтган-ку». Ота-она эса Аллоҳдан мадад сўраб дедилар: «Шўринг қургур, иймон келтир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир». Бас, у айтади: «Бу олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас». info
التفاسير:

external-link copy
18 : 46

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ حَقَّ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقَوۡلُ فِيٓ أُمَمٖ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِم مِّنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ خَٰسِرِينَ

Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларга қарши олдинги инсу жиндан иборат умматлар ҳақидаги гап ҳақ бўлди. Албатта, улар зарар кўргувчилар бўлдилар. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 46

وَلِكُلّٖ دَرَجَٰتٞ مِّمَّا عَمِلُواْۖ وَلِيُوَفِّيَهُمۡ أَعۡمَٰلَهُمۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ

Ҳаммалари учун қилган ишларидан даражалар бор. Уларнинг амалларини тўла қилиб беради. Уларга зулм қилинмайди. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 46

وَيَوۡمَ يُعۡرَضُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ عَلَى ٱلنَّارِ أَذۡهَبۡتُمۡ طَيِّبَٰتِكُمۡ فِي حَيَاتِكُمُ ٱلدُّنۡيَا وَٱسۡتَمۡتَعۡتُم بِهَا فَٱلۡيَوۡمَ تُجۡزَوۡنَ عَذَابَ ٱلۡهُونِ بِمَا كُنتُمۡ تَسۡتَكۡبِرُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَبِمَا كُنتُمۡ تَفۡسُقُونَ

Куфр келтирган кимсалар дўзахга рўбарў қилинган кунда (айтилур): «Дунё ҳаётингиздаги ҳузур-ҳаловатингизни ўтказиб, улардан фойдаланиб бўлдингиз. Бас, бугун ер юзида ноҳақ такаббурлик қилганингиз ва фосиқлик қилганингиз туфайли хорлик азоби ила жазоланурсизлар». info
التفاسير: