ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
23 : 45

أَفَرَءَيۡتَ مَنِ ٱتَّخَذَ إِلَٰهَهُۥ هَوَىٰهُ وَأَضَلَّهُ ٱللَّهُ عَلَىٰ عِلۡمٖ وَخَتَمَ عَلَىٰ سَمۡعِهِۦ وَقَلۡبِهِۦ وَجَعَلَ عَلَىٰ بَصَرِهِۦ غِشَٰوَةٗ فَمَن يَهۡدِيهِ مِنۢ بَعۡدِ ٱللَّهِۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

Ҳавойи нафсини ўзига худо қилиб олган кимсани кўрганмисиз? Аллоҳ уни билган ҳолида адаштириб, қулоғи ва қалбини муҳрлаб, кўзига парда тортиб қўйган. Аллоҳдан кейин уни ким ҳам ҳидоят қила оларди? Эслатма-ибрат олмайсизларми?! info
التفاسير:

external-link copy
24 : 45

وَقَالُواْ مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا ٱلدُّنۡيَا نَمُوتُ وَنَحۡيَا وَمَا يُهۡلِكُنَآ إِلَّا ٱلدَّهۡرُۚ وَمَا لَهُم بِذَٰلِكَ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِنۡ هُمۡ إِلَّا يَظُنُّونَ

Дедилар: «Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқ. Ўламиз ва яшаймиз. Бизни фақат давр ҳалок этади». Уларнинг бу борада ҳеч қандай илми йўқ. Улар фақат гумон-тахмин қиладилар, холос. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 45

وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُنَا بَيِّنَٰتٖ مَّا كَانَ حُجَّتَهُمۡ إِلَّآ أَن قَالُواْ ٱئۡتُواْ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Уларга оятларимиз очиқ-равшан тиловат қилинганда уларнинг ҳужжатлари: «Агар ростгўй бўлсангизлар, ота-боболаримизни келтиринглар-чи», дейишдан бошқа нарса бўлмади. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 45

قُلِ ٱللَّهُ يُحۡيِيكُمۡ ثُمَّ يُمِيتُكُمۡ ثُمَّ يَجۡمَعُكُمۡ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ لَا رَيۡبَ فِيهِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ

Айтинг: «Аллоҳ сизларни тирилтиради, кейин ўлдиради, кейин (келишига) шак-шубҳа бўлмаган Қиёмат кунига тўплайди. Лекин одамларнинг кўплари билмайдилар». info
التفاسير:

external-link copy
27 : 45

وَلِلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَيَوۡمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ يَوۡمَئِذٖ يَخۡسَرُ ٱلۡمُبۡطِلُونَ

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Соат қоим бўлган кунда, ана ўша кунда ноҳақлик қилгувчилар зарарга йўлиқадилар. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 45

وَتَرَىٰ كُلَّ أُمَّةٖ جَاثِيَةٗۚ كُلُّ أُمَّةٖ تُدۡعَىٰٓ إِلَىٰ كِتَٰبِهَا ٱلۡيَوۡمَ تُجۡزَوۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолда кўрасиз. Ҳар бир уммат ўзининг китобига (номаи аъмолига) чақирилади. (Ва дейилади): «Бугун қилиб ўтган ишларингизга яраша жазо ёки мукофот олурсизлар». info
التفاسير:

external-link copy
29 : 45

هَٰذَا كِتَٰبُنَا يَنطِقُ عَلَيۡكُم بِٱلۡحَقِّۚ إِنَّا كُنَّا نَسۡتَنسِخُ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Бу китобимиз сизларга ҳақни айтади. Албатта, Биз қилиб ўтган ишларингизни кўчириб қўйганмиз. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 45

فَأَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَيُدۡخِلُهُمۡ رَبُّهُمۡ فِي رَحۡمَتِهِۦۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡمُبِينُ

Бас, иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотларни Парвардигорлари Ўз раҳматига киритади. Мана шу ёрқин муваффақиятдир. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 45

وَأَمَّا ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَفَلَمۡ تَكُنۡ ءَايَٰتِي تُتۡلَىٰ عَلَيۡكُمۡ فَٱسۡتَكۡبَرۡتُمۡ وَكُنتُمۡ قَوۡمٗا مُّجۡرِمِينَ

Куфр келтирганлар эса. «Оятларим сизларга тиловат қилинганда такаббурлик қилмаганмидингиз ва жиноятчи қавм бўлмаганмидингиз?! info
التفاسير:

external-link copy
32 : 45

وَإِذَا قِيلَ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞ وَٱلسَّاعَةُ لَا رَيۡبَ فِيهَا قُلۡتُم مَّا نَدۡرِي مَا ٱلسَّاعَةُ إِن نَّظُنُّ إِلَّا ظَنّٗا وَمَا نَحۡنُ بِمُسۡتَيۡقِنِينَ

Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир, соат(нинг, яъни Қиёматнинг юз бериши)га шак-шубҳа йўқдир», дейилганда, «Соат нималигини билмаймиз, биз фақат гумон қиламиз, холос, биз аниқ ишонгувчилар эмасмиз», дедингиз. info
التفاسير: