ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
14 : 45

قُل لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَغۡفِرُواْ لِلَّذِينَ لَا يَرۡجُونَ أَيَّامَ ٱللَّهِ لِيَجۡزِيَ قَوۡمَۢا بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ

Иймон келтирганларга айтингки, Аллоҳнинг кунларидан умид қилмайдиганларни кечириб юбораверсинлар. Токи У Зот қавмни қилиб ўтган ишларига яраша мукофотласин ёки жазоласин. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 45

مَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا فَلِنَفۡسِهِۦۖ وَمَنۡ أَسَآءَ فَعَلَيۡهَاۖ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُمۡ تُرۡجَعُونَ

Ким бир яхшилик қилса, бас, ўзи учун. Ким ёмонлик қилса, у ҳам ўзига. Кейин Парвардигорингизга қайтариласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 45

وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحُكۡمَ وَٱلنُّبُوَّةَ وَرَزَقۡنَٰهُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ وَفَضَّلۡنَٰهُمۡ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ

Бани Исроилга китоб, ҳокимият ва пайғамбарликни ато этдик. Уларга покиза ризқлар бериб, уларни оламлардан афзал этдик. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 45

وَءَاتَيۡنَٰهُم بَيِّنَٰتٖ مِّنَ ٱلۡأَمۡرِۖ فَمَا ٱخۡتَلَفُوٓاْ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَهُمُ ٱلۡعِلۡمُ بَغۡيَۢا بَيۡنَهُمۡۚ إِنَّ رَبَّكَ يَقۡضِي بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ

Уларга ишлари учун ҳужжатлар ато этдик. Бас, ўзларига илм келганидан кейингина ўзаро тажовузкорлик қилиб, ихтилоф чиқардилар. Қиёмат куни уларнинг орасини қилиб ўтган ихтилофлари борасида Парвардигорингиз ажрим қилади. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 45

ثُمَّ جَعَلۡنَٰكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٖ مِّنَ ٱلۡأَمۡرِ فَٱتَّبِعۡهَا وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ

Кейин сизни бу ишдан бир шариат устида қилдик. Бас, унга эргашинг. Билмайдиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 45

إِنَّهُمۡ لَن يُغۡنُواْ عَنكَ مِنَ ٱللَّهِ شَيۡـٔٗاۚ وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۖ وَٱللَّهُ وَلِيُّ ٱلۡمُتَّقِينَ

Улар сиздан Аллоҳ тарафидан бўладиган бирон ишни арита олмаслар. Золимларнинг айримлари айримларининг дўстларидир. Аллоҳ эса тақводорларнинг дўстидир. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 45

هَٰذَا بَصَٰٓئِرُ لِلنَّاسِ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٞ لِّقَوۡمٖ يُوقِنُونَ

Бу одамлар учун кўнгил кўзлари ҳамда аниқ ишонадиган қавм учун ҳидоят ва раҳматдир. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 45

أَمۡ حَسِبَ ٱلَّذِينَ ٱجۡتَرَحُواْ ٱلسَّيِّـَٔاتِ أَن نَّجۡعَلَهُمۡ كَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ سَوَآءٗ مَّحۡيَاهُمۡ وَمَمَاتُهُمۡۚ سَآءَ مَا يَحۡكُمُونَ

Ёки ёмонликларни қилганлар Биз уларни ҳам иймон келтириб, яхшиликларни қилган зотлар каби қиламиз, уларнинг ҳаёти ҳам, мамоти ҳам бир хил бўлади, деб ўйлайдиларми? Нақадар ёмон ҳукм қиладилар! info
التفاسير:

external-link copy
22 : 45

وَخَلَقَ ٱللَّهُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّ وَلِتُجۡزَىٰ كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ

Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратди. Токи ҳар бир жон зулм қилинмагани ҳолда қилган ишига яраша жазолансин, мукофотлансин. info
التفاسير: