ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
45 : 42

وَتَرَىٰهُمۡ يُعۡرَضُونَ عَلَيۡهَا خَٰشِعِينَ مِنَ ٱلذُّلِّ يَنظُرُونَ مِن طَرۡفٍ خَفِيّٖۗ وَقَالَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ وَأَهۡلِيهِمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۗ أَلَآ إِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ فِي عَذَابٖ مُّقِيمٖ

Кўрасизки, улар хорликдан эгилган, кўз қирлари билан қараган ҳолларида унга рўбарў қилинурлар. Иймон келтирган зотлар дедилар: «Зиён кўргувчилар Қиёмат куни ўзларини ҳам, оилаларини ҳам ютқазиб қўйган кимсалардир». Огоҳ бўлингизким, золимлар абадий азобдадирлар. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 42

وَمَا كَانَ لَهُم مِّنۡ أَوۡلِيَآءَ يَنصُرُونَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِۗ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن سَبِيلٍ

Уларга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган дўстлар топилмади. Аллоҳ кимни адаштириб қўйган бўлса, энди унга ҳеч қандай йўл йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 42

ٱسۡتَجِيبُواْ لِرَبِّكُم مِّن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَ يَوۡمٞ لَّا مَرَدَّ لَهُۥ مِنَ ٱللَّهِۚ مَا لَكُم مِّن مَّلۡجَإٖ يَوۡمَئِذٖ وَمَا لَكُم مِّن نَّكِيرٖ

Аллоҳ тарафидан ортга қайтиш йўқ бўлган бир кун келишидан олдин Парвардигорингизнинг чақириқларига итоат этинглар. У кунда сизлар учун бирон паноҳ топадиган жой ҳам, инкор қилиш имкони ҳам бўлмас. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 42

فَإِنۡ أَعۡرَضُواْ فَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ عَلَيۡهِمۡ حَفِيظًاۖ إِنۡ عَلَيۡكَ إِلَّا ٱلۡبَلَٰغُۗ وَإِنَّآ إِذَآ أَذَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ مِنَّا رَحۡمَةٗ فَرِحَ بِهَاۖ وَإِن تُصِبۡهُمۡ سَيِّئَةُۢ بِمَا قَدَّمَتۡ أَيۡدِيهِمۡ فَإِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ كَفُورٞ

Агар юз ўгирсалар, бас, Биз сизни уларга қўриқчи қилиб юбормаганмиз. Зиммангизда етказиб қўйиш бор, холос. Биз инсонга Ўзимиз тарафимиздан бир раҳмат таъмини берсак, у хурсанд бўлди. Агар уларга ўз қўллари қилган ишлари туфайли бир ёмонлик етса, бас, инсон зоти кўрнамакдир. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 42

لِّلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُۚ يَهَبُ لِمَن يَشَآءُ إِنَٰثٗا وَيَهَبُ لِمَن يَشَآءُ ٱلذُّكُورَ

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Истаган нарсасини яратади. Истаган одамига қиз фарзанд беради. Истаган одамига ўғил фарзанд беради. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 42

أَوۡ يُزَوِّجُهُمۡ ذُكۡرَانٗا وَإِنَٰثٗاۖ وَيَجۡعَلُ مَن يَشَآءُ عَقِيمًاۚ إِنَّهُۥ عَلِيمٞ قَدِيرٞ

Ёки ўғил ва қизларни жуфт қилиб беради. Хоҳлаган одамини эса туғмас қилиб қўяди. У Билимдон ва Қодир Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 42

۞ وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُكَلِّمَهُ ٱللَّهُ إِلَّا وَحۡيًا أَوۡ مِن وَرَآيِٕ حِجَابٍ أَوۡ يُرۡسِلَ رَسُولٗا فَيُوحِيَ بِإِذۡنِهِۦ مَا يَشَآءُۚ إِنَّهُۥ عَلِيٌّ حَكِيمٞ

Бирон одам учун Аллоҳ у билан гаплашмоғи дуруст эмас. Фақат ваҳий-илҳом орқали ё парда ортидан ёки бир элчини юбориб, Ўз изни ила Ўзи истаган гапни ваҳий қилиши бундан мустасно. Албатта, У Олий ва Ҳаким Зотдир. info
التفاسير: