ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
32 : 42

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِ ٱلۡجَوَارِ فِي ٱلۡبَحۡرِ كَٱلۡأَعۡلَٰمِ

Денгизларда тоғлар каби сузиб юрадиганлар ҳам Унинг оятларидандир. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 42

إِن يَشَأۡ يُسۡكِنِ ٱلرِّيحَ فَيَظۡلَلۡنَ رَوَاكِدَ عَلَىٰ ظَهۡرِهِۦٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّكُلِّ صَبَّارٖ شَكُورٍ

Агар истаса, шамолни тўхтатиб қўяди. Бас, улар денгиз устида қотиб қоладилар. Бу ишда ҳар бир шукр қиладиган сабрли одам учун оятлар бордир. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 42

أَوۡ يُوبِقۡهُنَّ بِمَا كَسَبُواْ وَيَعۡفُ عَن كَثِيرٖ

Ёки қилган ишлари туфайли уларни ҳалок этади. Яна ҳам кўпларни кечириб юборади. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 42

وَيَعۡلَمَ ٱلَّذِينَ يُجَٰدِلُونَ فِيٓ ءَايَٰتِنَا مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٖ

Бизнинг оятларимиз ҳақида талашиб-тортишадиганлар ўзлари учун бирон қочиб қутуладиган жой йўқлигини билиб олсинлар. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 42

فَمَآ أُوتِيتُم مِّن شَيۡءٖ فَمَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ خَيۡرٞ وَأَبۡقَىٰ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ يَتَوَكَّلُونَ

Сизларга берилган ҳар бир нарса дунё ҳаётининг матосидир. Аллоҳнинг ҳузуридагиси эса иймон келтирган ва Парвардигорларига таваккул қиладиганлар учун яхшироқ ва боқийроқдир. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 42

وَٱلَّذِينَ يَجۡتَنِبُونَ كَبَٰٓئِرَ ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡفَوَٰحِشَ وَإِذَا مَا غَضِبُواْ هُمۡ يَغۡفِرُونَ

Мўминларки, катта гуноҳлар ва бузуқликларга яқин бормайдилар. Ғазаб қилган пайтларида эса кечириб юборадилар. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 42

وَٱلَّذِينَ ٱسۡتَجَابُواْ لِرَبِّهِمۡ وَأَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَمۡرُهُمۡ شُورَىٰ بَيۡنَهُمۡ وَمِمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡ يُنفِقُونَ

Мўминларки, Парвардигорларининг чақириқларига итоат этадилар, намозни тўкис адо қиладилар. Уларнинг иши ўзаро шўродир ва Биз берган ризқдан инфоқ қиладилар. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 42

وَٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَابَهُمُ ٱلۡبَغۡيُ هُمۡ يَنتَصِرُونَ

Мўминларки, ўзларига зулм етса, улар ғолиб бўлурлар. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 42

وَجَزَٰٓؤُاْ سَيِّئَةٖ سَيِّئَةٞ مِّثۡلُهَاۖ فَمَنۡ عَفَا وَأَصۡلَحَ فَأَجۡرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلظَّٰلِمِينَ

Ёмонликнинг жазоси ўзига ўхшаган яна бир ёмонликдир. Ким кечириб, ислоҳ қилса, бас, унинг ажри Аллоҳгадир. Албатта, У золимларни севмас. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 42

وَلَمَنِ ٱنتَصَرَ بَعۡدَ ظُلۡمِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ مَا عَلَيۡهِم مِّن سَبِيلٍ

Ким зулмга учраганидан кейин ғолиб бўлса, бас, уларга қарши ҳеч бир йўл йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 42

إِنَّمَا ٱلسَّبِيلُ عَلَى ٱلَّذِينَ يَظۡلِمُونَ ٱلنَّاسَ وَيَبۡغُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ

Фақат одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик этадиганларгагина қарши йўл бор. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 42

وَلَمَن صَبَرَ وَغَفَرَ إِنَّ ذَٰلِكَ لَمِنۡ عَزۡمِ ٱلۡأُمُورِ

Ким сабр қилиб, кечириб юборса, бас, бу мардона ишлардандир. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 42

وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن وَلِيّٖ مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَتَرَى ٱلظَّٰلِمِينَ لَمَّا رَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَ يَقُولُونَ هَلۡ إِلَىٰ مَرَدّٖ مِّن سَبِيلٖ

Аллоҳ кимни адаштириб қўйган бўлса, ундан кейин унга бирон дўст йўқдир. Золимларни кўрасизки, азобни кўрган пайтларида: «Қайтишга бирон йўл бормикин», деб қоладилар. info
التفاسير: